ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 1
қилишга мўлжалланган топшириқлар ташкил
этади
1
.
Ижодий тафаккурни ривожлантириш, но-
стандарт фикрлашга ўрганишнинг методик
асосларини ишлаб чиқиш соҳасида дунё
миқёсида танилган мутахассис Э. де Боно сама-
рали усул сифатида “провокацион ғоя” мето-
дикаси – бир қарашда ақл бовар қилмайдиган,
мантиқсиз фикрни (масалан, “автомобиль
ғилдираклари тўртбурчак бўлиши керак”) ил-
гари суриб, уни баҳолашдан қочиб, ривож-
лантиришни давом эттириш йўлини таклиф
этади
2
. Муаллифнинг фикрича, “провокацион”
ғояларнинг баҳоланишига йўл қўйилса, тафак-
кур уларни тажрибада мавжуд андазаларга
номувофиқлиги сабабли дарҳол инкор этади.
Ижодий тафаккурнинг ривожланиши учун эса
бундай фикрларга баҳо бериш, уларнинг шах-
сий тажриба чегараларига қанчалик сиғишини
аниқлаш ўрнига ушбу ғоялардан келиб
чиқувчи кейинги янги фикрларга ўтилишига
эришиш зарур. Ғайритабиий фикрлардан янги
ғояларга ўтиш жараёни Э. де Боно талқинида
ушбу мантиқсиз фикрлардан фойдали ечим
топиш, бирор мантиқий жиҳатдан ўринли ху-
лосага келишдан иборат бўлади.
Юқоридаги қисқача таҳлилдан кўриниб
турганидек, тафаккур креативлигини ривож-
лантириш кўзда тутилган методик воситалар-
нинг аксарияти одамдан ижодий ёндашувни
талаб қилувчи топшириқлардан иборатдир. Бу
ерда турли билиш жараёнлари ёки коммуни-
катив кўникмаларни ривожлантиришга хизмат
қилувчи машқ ва машғулотлардаги ёндашувга
аналогик ҳолатнинг гувоҳи бўлиб турибмиз.
Маълумки, бу тоифа амалий машғулотларнинг
кўпчилигида вазифа ва топшириқлар тегиш-
ли жараённи фаоллаштирадиган мазмунда
бўлади. Масалан, корректур синов методика-
сини коррекцион-ривожлантирувчи мақсадда
қўллаш тавсия этилиши топшириқ шартига
кўра одам бир текис фонда яққол ажралиб
турмайдиган бирор шаклни аниқлаши учун
атроф-муҳитнинг чалғитувчи таъсиридан че-
кланиб, муайян соҳада диққатини жамлашга
1
Клег Б. Интенсивный курс по развитию творческого
мышления. – М.: ООО «Издательство Астрель», 2004. –С.
392.
2
Боно Э. Серьёзное творческое мышление. – Мн.: ООО
“Попурри”, 2005. –С. 416.
мажбур қилинишига асосланади. Худди шу-
нингдек, хотирани ривожлантириш мақсадига
хизмат қилувчи методикалар турли мнемик
жараёнларни фаоллаштирувчи, хавотирланиш
психокоррекциясида қўлланувчи услубий во-
ситалар ташқи хулқ-атворда дадиллик ҳиссини
сунъий намоён этиш ёки эмоциоген омилга
нисбатан когнитив установкани ўзгартиришга
йўналтирилган психологик техникалардан
иборат бўлади.
Албатта, тавсифланган услубий ёндашув те-
гишли психик жараён, ҳолат ва хусусиятнинг
ички табиати, намоён бўлиш ва ривожланиш
хусусияти ҳақидаги илмий тасаввурларга асос-
ланади. Аммо, назаримизда, ижодий тафак-
кур, креативлик қобилиятини ривожлантириш
ҳақида гап кетганда, юқорида тавсифлаб бе-
рилган ёндашув билан чегараланиш когнитив
жараёнлар мисолида бўлганидек юқори са-
марадор амалий ишнинг етарлича кафолати
бўла олмайди. Бунинг асосий сабаби, бизнинг
фикримизча, бошқа билиш жараёнларига нис-
батан ижодий тафаккурнинг шахс хусусиятла-
ри билан ўта чуқур ва мураккаб муносабатда
эканлигидадир.
Дарҳақиқат, юксак ижодий қобилиятларни
намоён этувчи ижодкорни биографик манба-
лар асосида ҳам бевосита эмпирик текширув
асосида ҳам ўрганиш натижалари қайта-қайта
улар нафақат интеллектуал сифатлари билан,
балки шахс хусусиятлари соҳасидаги бетакрор
индивидуаллиги билан ажралиб туришини
тасдиқламоқда. Бу ҳолат ижодий тафаккурни
ривожлантириш йўналишидаги мазмунида ҳам
акс этишини қатор муаллифларнинг дастурла-
рига асос бўлган илмий қарашларда ҳам қайд
этилади. Масалан, Б. Клегнинг ижодий тафак-
курни ривожлантириш бўйича интенсив курси
муаллифнинг креативлик даражасига етиш беш
омил – маданий муҳитнинг ижобий таъсири,
махсус методикалардан унумли фойдаланиш,
шахс сифатида ривожланиш, ментал энергия
ва юмор ҳиссининг юқори даражада ривож-
ланган бўлиши лозимлиги ҳақидаги тасаввур-
ларга асосланади
3
. Шу сабабли, назаримизда,
тафаккур креативлигини ривожлантиришга
3
Клег Б. Интенсивный курс по развитию творческо-
го мышления. – М.: ООО «Издательство Астрель», 2004.
С.17.
49
ПЕДАГОГИК ПСИХОЛОГИЯ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ
Do'stlaringiz bilan baham: |