ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 1
Замонавий давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши
бугунги кунга келиб тўлиқ илмий-техникавий тараққиётга
боғлиқ бўлиб қолгани, бу соҳадаги илғор ўзгаришларнинг эса,
аввало, мутахассис кадрларда ижодий салоҳият шаклланти-
рилишини тақозо этиши туфайли креатив қобилиятларни
ривожлантиришнинг амалий имкониятларини аниқлаш, бу
мақсадга хизмат қилувчи самарадор педагогик-психологик
технологияларни ишлаб чиқишга психология фанидаги дол-
зарб муаммолардан бири сифатида қаралмоқда.
Мазкур йўналишдаги
илмий изланишлар-
нинг натижалари катта ижтимоий аҳамиятга
эга экани тадқиқотчиларни ижодий тафак-
курни, креатив қобилиятларни ривожланти-
риш учун мўлжалланган хилма-хил услубий
ёндашувлар ва
махсус методикаларни ишлаб
чиқишга рағбатлантирмоқда. Шу сабабли, бу-
гунги кунгача турли концептуал асослар неги-
зида услубий ишнинг ҳар хил шаклларига та-
янган кўплаб муаллифлар шахс интеллектуал
соҳасида креативлик сифатининг даражасини
оширишга ёрдам
берувчи восита сифатида
турли методикаларни тавсия этадилар.
Ижодий тафаккурни ривожлантиришнинг
усуллари сифатида бугунги кунда кўпгина му-
аллифлар таклиф этаётган услубий ечимлар-
да когнитив ёндашув устуворлиги сезилади.
Кўпчилик муаллифлар ижодий тафаккурни ри-
вожлантиришнинг самарали усуллари сифати-
да креативлик асосини ташкил этувчи билиш
жараёнлари (ижодий хаёл, танқидий тафак-
кур ва ҳ.к.)ни фаоллаштиришга мўлжалланган
машқ ва топшириқлардан
иборат методика-
ларни таклиф этадилар. Масалан, Е.П. Торренс
томонидан ижодий тафаккурни ривожланти-
риш бўйича таклиф этилган методикада турли
буюмларни ўзининг асл вазифасидан ташқари
қандай мақсадларда ишлатилиши мумкинлиги
юзасидан фикрлашга ундайдиган топшириқ
берилади
1
.
Креативлик қобилиятини ривожлантириш
воситаси сифатида қатор муаллифлар турли
материаллар асосида ижодий хаёлни машқ
қилдиришга мўлжалланган методикаларни та-
клиф этадилар. Жумладан, Е.П.Роговнинг ама-
лий қўлланмаларида
таклиф этилган, гуруҳий
шаклда ўтказилиши кўзда тутилган машқларда,
1
Ильин Е.П. Психология творчества, креативности, ода-
ренности. – СПб.: «Питер», 2009. –С. 300.
масалан, тренинг иштирокчиларидан бири
қандайдир фантастик вазиятли савол (маса-
лан, “Агар одамлар бир-бирининг фикрини
ўқий оладиган бўлиб қолганда, Ердаги ҳаётда
қандай ўзгаришлар рўй берар эди?” деган са-
вол)ни ўртага ташлаш, гуруҳнинг қолган аъзо-
ларига ўзларининг имкон қадар ранг-баранг
жавобларини
шакллантириш вазифаси бери-
лиши мумкин
2
.
Ижод
психологияси
муаммоларини
ўрганишда ўз илмий мактабини яратган етакчи
олимлардан бири Я.А.Пономарев ҳам тафаккур
креативлигини ривожлантиришнинг методик
имкониятларини аниқлаш йўналишида ўз ёнда-
шувига эга. Хусусан, олимнинг тадқиқотларида
тўққиз катакли (3х3) шахмат доскасининг тур-
ли қисмларида жойлаштирилган от билан
ўйин қоидаларини бузмаган ҳолда бошқа бир
катакка қўйилган пиёдани олишга қаратилган
ҳаракатларни аниқлаш машқидан ҳам диагно-
стик, ҳам ривожлантирувчи мақсадда фойда-
ланиш ҳолатлари қайд этилади
3
.
Б. Клег томонидан ижодий тафаккурни ри-
вожлантириш бўйича ўзига хос интенсив курс
ишлаб чиқилган бўлиб,
унинг асосини ода-
тий шароитда кўрсатилган бирликда учра-
майдиган нарса-ҳодисалар қандай ассоциа-
тив боғланишларни уйғотишини (мас., “михли
музқаймоқ”, “шляпали чойнак”, “аквариумда-
ги ошпаз”, “томдаги ертўла” каби бирликлар
нималар билан ассоциацияланиши) таҳлил
2
Рогов Е.П. Настольная книга практического психоло-
гоа: Учеб. пособие: В 2 кн. 3-е изд. – М.: Гуманит. Изд.
центр. ВЛАДОС, 2000. – Кн.2: Работа психолога со взрос-
лыми. Коррекционные приёмы и упражнения. С. 377.
3
Пономарев Я.А. Психология творческого мышления. –
М.: Изд-во АПН РСФСР, 1960. –С. 352.
48
ПЕДАГОГИК ПСИХОЛОГИЯ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ