2021, Maxsus son “PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL
33
жўрлиги бўлмаганлиги сабабли табақчани секин чертиб усулни сақлаб туриш зарур бўлган. Катта
ашула жанрининг ўзига хос хусусиятидан яна бири импровизация (бадиҳагўйлик)га асослаганлигидир.
Унинг Европа мусиқасига хос опера жанридаги речитатив ёки декламацияга ўхшаш шеърий бўлмаган
оддий сўз ва гапларни ўзига хос интонация ва оҳанг билан айтилиши томони кейинчалик ўзбек опера
речитативларини шакллантиришга асос бўлган. Шу боис бўлса керак, бу ашула турларининг нота
ёзувида триоллар, ферматалар ва айрим товушларни бир хил баландликда тез-тез такрорлаш услублари
учраб туради. Айрим катта ашула намуналарини нотага бошида такт чизғининг қўйилмаслиги ҳам
унинг импровизацияга мойиллигидан дарак беради. Кўпинча катта авжларда оҳангларнинг
ишлатилиши катта ашуланинг ўзбек халқ мусиқасининг бошқа турларига ўхшаш хусусиятларга эга
эканлиги ва уларнинг ўзаро алоқасини таъкидлайди.
Катта ашула ижросида иштирок этувчи ҳофизлар тасодифан учрашиб, биргаликда ашула
айтмаганлар. Бунда ҳофизлар ҳар доим ўзларига ҳамнафас шерик топишга ҳаракат қилганлар. Чунки
овознинг кучи ва кенг диапазоннинг ўзи кифоя қилмаган. Энг асосий меёр ҳамнафаслик, яъни овознинг
тембри ҳам бир-бирига тўғри келиши бўлган. Одатда, биринчи ижрочи ашуланинг биринчи мисрасини
бошлаб, ундан кейин иккинчи ҳофиз шу парчани такролайди. Такрор айнан бўлмасдан маълум бир
янги штрих ҳам қўшилиши мумкин. Шу тарзда ҳофизлар катта ашуланинг бир бандини айтганларидан
кейин, охирги мисра биргаликда ижро этилган. Янги бандлар ҳам худди шу йўсинда айтилади. Катта
ашула матнида Навоий, Жомий, Лутфий, Фузулий, Шерозий, Бобур каби буюк мумтоз шоирларнинг
аруз вазнида ёзилган ғазаллари билан бир қаторда, кейинги даврларда яшаб ижод этган Ҳабибий,
Чархий, Акмал Пўлат, Собир Абдулла, Чустий кабий шоирларнинг ҳам шеърлари ишлатилади.
Катта ашуланинг ривожида замонавий шоир ва ҳофизларнинг ҳиссалари катта бўлди. Лирик
характер ва мазмунга эга бўлган қадимий катта ашулалар билан бир қаторда, ҳозирги кунларда
деҳқонларнинг улкан ғалабалари, шарафли меҳнатлари, мустақиллик даврида халқимининг руҳий
покланиши, ҳаётнинг барча жабҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларнинг ижобий натижаларини
мадҳ этадиган янги намуналари ҳам яратилмоқда. “Азиз деҳқонлар”, “Меҳнат аҳли”, “Қойилман”,
“Мактуб”, Ўзбекистоним” каби дўстлик, ватанпарварлик, бағрикенглик, табиатни асраш ва ҳимоя
қилиш, шарафли меҳнат йўлида фидойилик каби юксак инсоний фазилатлар куйлайдиган намуналари
шулар жумласидандир.
Шунинг билан бирга, катта ашуланинг замонавий турларидан бир киши (яккахон) ижросига,
ҳофиза аёллар ижросига, соф чолғу ижрога, миллий чолғуларда ўзига хос бир хил овозда тоника ва
бошқа таянч товуларда жўр бўлиб туришга мосланган янги турлари ҳам яратилмоқда. Бундай кўп
қиррали йўналишда ривожланиб келаётган катта ашула намуналари кейинги ёш баркамол авлодлар
тарбияси учун улкан аҳамият касб этишидан далолат беради.
Ёввоий мақом жанри ҳам катта ашула билан узвий боғлиқ бўлиб, унинг ижро услубида айтилади.
Айрим катта ашула куй оҳангларини транскриция қилиб (сўзини қолдириб соф чолғу куй сифатида)
халқ чолғулари ансамбли ёки оркестри жўрлигида якканавоз най, қўшнай ва сурнай чолғуларида ижро
этиш амлиёти юзага келган. Ёввойи мақом эса Фарғона водийсининг айрим жойларида нисбатан
камроқ учрайди. Ёввои мақом, асосан, мақомлар таъсирида пайдо бўлган. Унда мақом шўъбалари
жўрсиз, катта ашула йўлида ижро этилади. Кейинги йилларда катта ашуланинг бир қанча янги турлари
пайдо бўлиши, ижро услубларининг юксалиши, унда замонавий долзарб мавзуларнинг куйланиши,
асосан, оммавий ахборот, хусусан, радио ва телевидениенинг ҳаётбахш ижобий таъсири ҳамда
ҳаваскорлик, бастакорлик ва композиторлик ижодиёти ривожи маҳсули билан боғлиқ бўлаяпти.
Do'stlaringiz bilan baham: |