“PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL 2021, Maxsus son
34
1980 йилнинг май ойида Хоразм вилоятининг қадимий [2] Хива шаҳрида ўтказилган фольклорчи
мусиқашунослар семинарида Файзулла Кароматли, Мутал Бурҳонов каби бир қанча пешқадам
мусиқашунос олим, композитор ва педагоглар оғзаки анъанадаги касбий мусиқа меросининг зўр
тарбиявий аҳамиятини қайд этиб, улар билан танишишни мактабдан бошлаш ва бу соҳадаги
тажрибаларни кенг оммалаштиришни тавсия этганлар. 1986 йилда
ушбу муаммонинг ечимини
топишга қаратилган А.Э.Қўшаевнинг педагогика фани бўйича “Узбекская прфессиональная музыка
устной традиции как средство музыкально-эстетического воспитания учащихся 4-7 классов” (“Оғзаки
анъанадаги ўзбек касбий мусиқаси 4-7 синф ўқувчиларини мусиқий –эстетик
тарбиялаш воситаси
сифатида”) мавзусидаги номзодлик диссертацияси тайёрланиб, Москва шаҳрида муваффақиятли
ҳимоя қилинган. Унда қирқдан зиёд намуналар (шулар орасида 15 га яқин катта ашула ва достон
намуналари ҳам) таҳлил қилиниб, асосан, тинглаш ва қисман баланд авжлари қолдирилиб, ёки
транспозиция қилиниб, парчалар тинглаш учун тавсия этилган. Мустақиллик даврида 2001
йилдан
бошлаб умумтаълим мактабининг 6-, 7-синфлари мусиқа фани дастури ва дарсликларига анъанавий
мумтоз мусиқий мерос намуналари киритила бошланди. С.Бегматов бошчилигида тузилган 6-синф
мусиқа фани дарслигида Фарғона–Тошкент мумтоз мусиқасининг бир тури сифатида катта ашула
ҳақида ҳам маълумотлар берилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6
апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг
далат таълим стандартларини
тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сон Қарори билан тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим
стандарти ҳамда умумий ўрта таълимнинг мусиқа маданияти фани бўйича малака талаблари асосида
тузилган дастурда 6-синф биринчи чорагининг 5-мавзуси (1 соат дарс) катта ашулага бағишланган.
Худди шу дастурнинг 7-синф биринчи чорагининг 5-мавзуси ҳам (1 соат дарс) айнан катта ашула ва
яллачилик санъати деб берилган. Бундан ташқари, шу мавзунинг охиридаги мусиқа саводи бўлимида
патнисаки ашулалар ҳақидаги таассуротларни бойитиш масаласи ҳам қўйилаган.
Хулоса.
Гарчи, дарсликлар орасидаги узвийлик сустлашган бўлиб, бир мавзу икки дарсликда
такрорий берилган бўлсада, 6-синфда катта ашула ҳақидаги дастлабки маълумотлар ва тинглаш учун
битта
намунасини бериб, 7–синфда катта ашула, патнисаки ёввойи мақом ҳамда
катта ашуланинг
замонавий турлари ва уларнинг транскрипция қилинган чолғу ансамбли ёки оркестри жўрлигидаги
най, қўшнай ва сурнай ижро намуналарини тавсия этишимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: