Психологиянинг предмети


Сезгилар таснифи ва турлари



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/139
Sana22.11.2022
Hajmi1,05 Mb.
#870199
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   139
Bog'liq
умумий психология маруза матни

Сезгилар таснифи ва турлари. 
Сезгилар қайси аъзолар ёрдамида ҳосил қилинишига қараб, қуйидаги 
турларга, яъни кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш, тери, мускул–
ҳаракат, органик сезгиларга ажратилади. Улар сезги аъзолари қаерда 
жойлашганлигига қараб тавсифланади. 
Жаҳон психологияси фанининг сўнгги ютуқлари ҳамда атамаларига 
биноан 
сезгилар 
қуйидагича 
классификация 
қилинади. Ушбу 
таснифланишнинг дастлабки кўриниши инглиз олими Ч.Шеррингтонга 
тааллуқлидир. У рецепторнинг қаерда жойлашганлигига қараб, сезгиларни уч 
турга бўлади.
1.
Ташқи муҳитдаги нарса ва ҳодисаларнинг хусусиятларини акс 
эттиришгамослашган ҳамда рецепторлари тананинг сиртқи қисмида 
жойлашган сезгилар, яъни 
экстрорецептив 
сезгилар; 
2.
Ички тана аъзолари ҳолатларини акс эттирувчи ҳамда рецепторлари ички 
тана аъзоларида, тўқималарда жойлашган сезгилар, яъни 
интерорецептив
сезгилар.
3.
Танамиз ва гавдамизнинг ҳолати ҳамда ҳаракатлари ҳақида маълумот 
(ахборот, хабар) берувчи мускулларда, боғловчи пайларда, мушакларда 
жойлашган сезгилар, яъни 
проприорецептив
сезгилар. 
Сезгиларнинг таснифи ва бу борадаги тадқиқотларни таҳлил қиламиз. 
Дастлабки мулоҳазалар интерорецептив сезгилар у борасида рус психологи 
А.Р.Лурия тадқиқот ишини олиб борган. Унинг фикрича, интерорецептив
 
сезгилар асл, туб, маънодаги сезгилар эмас, балки эмоциялар билан сезгилар 
ўртасидаги оралиқ сезгилар сифатида намоён бўлади. Психология фанида 
мазкур сезгилар тўла ўрганилмаганлиги сабабли уни “номаълум ҳислар” деб 


аталган. Бу асосан ички органларнинг хасталикларида вужудга келувчи 
ҳолатларни диагностика қилишда алоҳида аҳамият касб этади.
Интерорецептив сезгилар инсоннинг кайфиятида, эмоционал 
реакциялари ўзгаришида кўзга ташланади, болада эса хатти–ҳаракатнинг 
кескин ўзгаришига сабаб бўлади. Чунки бола тана аъзоларидаги ички 
ҳолатини англаш, ҳис қилиш имкониятига эга эмас. Шунинг учун ундаги 
хатти-ҳаракатнинг умумий ўзгариши белгилардан буни сезиш мумкин. 
Интерорецептив сезгилар организмдаги ички жараёнларни ўзаро ўрин 
алмаштириш мувозанатини таъминлаб туришнинг асоси ҳисобланади. Бу 
жараённи бир сўз билан айтганда, организмдаги жараёнларни ўзаро ўрин 
алмашиб туришнинг гемостази (барқарорлиги) деб аталади. Шунингдек, 
мазкур сезгилар инсонда юзага келадиган пульс, зўриқиш, аффект 
ҳолатларини йўқотиш, туғилиб келаётган майлларни қондириш билан боғлиқ 
вазифани бажаради. Натижада ички тана аъзоларининг фаолиятини издан 
чиқариш ҳолати юз бериши мумкин.
Интерорецептив сезгиларнинг физиологик механизмлари интеро-
цепция билан биргаликда К.М.Биков, В.Н. Черниговкийлар томонидан 
атрофлича ўрганилган. Уларнинг фикрига кўра, бу нарсаларнинг барчаси 
шартли рефлектор фаолияти механизмларидан келиб чиқади 
Проприоцептив сезгилар гавданинг фазодаги ҳолати тўғрисида 
сигналлар билан таъминлаб туради. Улар инсон ҳаракатининг бошқарувчиси 
ҳисобланиб ва афферент асосини ташкил қилади. 
Переферик рецепторлар мускуллар, пай ва бўғимларда жойлашган 
бўлиб, махсус таначалар шаклига эга ва улар Пуччини таначалари деб 
аталади.
Таначаларда вужудга 
келувчи қўзғатувчилар 
мускулларнинг 
ҳаракатлашуви натижасида ва бўғимлар ҳолатининг ўзгариши, нерв толалари 
ёрдамида, орқа миянинг орқа устунидаги оқ суюқлигига етказилади. 
Қўзғовчилар Бурдах ва Голл ядросининг қуйи бўлимларига етиб келади ва 
ундан пўстости тугунчаларидан ўтиб, бош мия катта ярим шарининг 
қоронғулашган зонасида ҳаракатларини якунлайдилар. 
Проприорецепторлар ҳаракатнинг афферент асоси эканлигини 
А.Орбели 
томонидан, ҳайвонларда 
П.К.Анохин, одамларда 
эса 
Н.А.Бернштейнлар томонидан ўрганилган. 
Психологик маълумотларга кўра, гавданинг фазодаги ҳолати, 
сезгирлиги 
статик 
сезгиларда ўз ифодасини топади. Унинг маркази ички 
қулоқ каналларида жойлашган бўлиб, улар ўзаро бир-бирига перпендикуляр 
бўшлиқда туташ ҳолатда ётади.
Масалан, бош ҳолатининг ўзгариши қуйидаги схемада кўриш мумкин: 
а) эндолимфа суюқлигига боғлиқ қўзғалиш; 
б) эшитиш нерви; 
в) вестибуляр нерви; 
г) бош мия пўстининг чакка бўлмаси; 
д) мия аппаратига ўтади; 


Вестибулятор сезги аппарати кўриш билан бевосита алоқада бўлиб, 
фазони мўлжалга олиш (ориентирлаш) жараёнида иштирок этади.
 
Масалан,
автомобил йўлидан ўтиш ва ҳоказо. Бу жараён патологик 
ҳолатда ҳам учраши мумкин. 
Экстрорецептив 
сезгилар 
интермодал, носпецифик 
сезги 
туркумларига ҳам ажратилади. Масалан, эшитиш органи орқали 10-15 
секундга тебранишни сезиш мумкин, лекин қулоқ билан эмас, балки суяклар 
ёрдамида (мия қопқоғи, тирсак, тизза учлари) пайқаш – 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish