Психологиянинг предмети



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/139
Sana22.11.2022
Hajmi1,05 Mb.
#870199
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   139
Bog'liq
умумий психология маруза матни

Ҳид билиш сезгилари 
Ҳид билиш сезгиларига ҳидларни ҳис қилиш киради ва уларнинг 
органи бурун кавагининг юқори томони ҳисобланиб, бу ерда ҳид билиш 
ҳужайралари ҳамда сезувчи нерв тармоқлари жойлашган. Улар шиллиқ 
пардаларда ботиб туради. 
Ҳидли моддалар сезувчи нервни қўзғайди. Ҳид билиш маркази бош 
мия ярим шарлари орқа юзасининг пастки қисмида мавжуд деб тахмин 


қилинади. Ҳидли моддалар ҳид билиш ҳужайраларига газ ҳолатида таъсир 
этиб, кимёвий реакциялар йўли билан уларни қўзғатади. Оддий газ 
ҳолатидаги ҳидли моддалар ҳаво билан нафас олиш жараёнида бурун 
ҳавосига кириб келади, натижада акс эттириш ҳолати ҳосил бўлади. 
Таъм билиш сезгилари 
Таъм билиш сезгилари ширин, аччиқ, нордон, шўр сингари мазаларни 
ҳис қилиш билан тавсифланади. Таъм билиш сезгиларининг органи тилнинг 
юзаси ва танглайнинг юмшоқ қисмидан ташкил топган. Тилнинг шиллиқ 
пардасида махсус таъм билиш сўрғичлари мавжуд бўлиб, уларнинг таркиби 
таёқчасимон ҳужайралардан тузилган махсус таъм билиш “куртаклари”га эга. 
Таъм билиш сўрғичлари тил юзасида бир текис тақсимланмаганлиги учун 
унинг орқа қисми аччиқни, учи ширин мазани, четлари эса нордон мазани 
сезади. Лекин уларнинг ўртаси бўлса мазани акс эттира олмайди. Таъм 
билиш сўрғичларининг ҳужайрали қисмларида махсус сезувчи нервларнинг 
чекка учлари жойлашган, улар таъм билиш органидаги қўзғалишни бош 
мияга узатиб туради, унинг марказларига яқин жойлашган. 
Тери сезгилари. 
Тери сезгилари таркиби туйиш ва ҳарорат турларидан иборат бўлиб, 
уларнинг бундай номланишининг бош омили бу рецепторларнинг таркиби ва 
организмнинг ташқи шиллиқ пардаларида жойлашганлигидадир. 
Туйиш сезгилари икки хил ахборотни қабул қилиш имкониятига эга 
бўлиб, биринчиси тегиш ва тарқалишини туйиш сезгилари, иккинчиси эса 
силлиқ ёки ғадир – будурни туйиш билан тавсифланади. Одатда тана 
аъзосига нарсаларнинг тегишини сезиш ташқи қўзғатувчи кучайганда сиқиқ 
сезгига айланади, у янада кучайганда оғриқ сезгисига айланади. 
Туйиш сезгилари органи теридаги ва ташқи шиллиқ пардалардаги 
туйиш таначалари деб номланувчи таначалардан иборат. Таначаларнинг 
ичида ва қисман ташқарисида туйиш нервининг чекка тармоқлари мавжуд, 
улар терида ва шиллиқ пардаларда бир текис тақсимланган, бармоқларнинг 
учларида тил учида лабда зич жойлашган, худди шу боисдан сезгирлик 
даражаси бошқалардан юксакроқдир. 
Психологияда туйиш таначалари ва сезувчи нервнинг чекка 
тармоқлари зичлиги экстизиометр асбоби ёрдами билан ўлчанади. Асбоб 
кериладиган икки оёқли циркулдан ташкил топган, бўлиб, унинг ўзагидаги 
даражалар оёқларнинг учлари ўртасидаги масофани ўлчайди.
Туйиш сезгиларининг маркази бош мия пўстининг орқадаги марказий 
нуқтасида жойлашган деб тахмин қилинади. Туйиш сезгиларининг ташқи, 
яъни физик сабаби бу бирон- бир нарсаларнинг терига бевосита тегишидир. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish