Психологиянинг предмети


Мускул – ҳаракат сезгилари, статик сезгилар



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/139
Sana22.11.2022
Hajmi1,05 Mb.
#870199
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   139
Bog'liq
умумий психология маруза матни

Мускул – ҳаракат сезгилари, статик сезгилар 
Мускул-ҳаракат сезгилари мотор сезгилар деб номланиб, уларга 
оғирликни, қаршиликни, органлар ҳаракатини билиш сезгилари киради. 
Уларнинг органлари–гавда мускуллари, пайлар, бўғимлардан иборатдир. 
Органларнинг таркибида сезувчи нервларнинг чекка тармоқлари мавжуд 
бўлиб, уларнинг таъсирида ҳаракат ва статик сезгилар вужудга келади. 


Мускул – ҳаракат сезгиларининг физик сабаби мускулларга таъсир 
этувчи нарсаларнинг механик тазйиқи ва гавда ҳаракатларидир. 
Статик сезгилар гавданинг фазодаги ҳолатини сезиш ва мувозанат 
сақлаш сезгилари деб аталади. 
Гавданинг фазодаги ҳолатини билиш ва мувозанат сақлаш сезгиси 
учун ички қулоқдаги вестибуляр аппарат рецептор вазифасини бажаради. 
Вестибуляр аппарат қулоқ даҳлизи ярим доира каналларидан ташкил топган 
бўлади, сезувчи нерв тармоқлари эса гавданинг фазодаги ҳаракатини ва 
ҳолатини бошқаради. Гавда мувозанатини сақлашда алоҳида аҳамият касб 
этиб, улар эндолимфада сузиб юрадиган майда оҳактош кристаллардан 
ташкил топган. 
Органик сезгилар 
Органик сезгиларнинг рецепторлари ички органларда, қизилўнгач, 
меъда, ичак, қон томирлари, ўпка ва шу кабиларда жойлашган бўлади. Ички 
органлардаги жараёнлар органик сезгилар рецепторларининг қўзғатувчи-
ларидир.
Уларга қуйидагилар киради; 
а) Оғриқ сезгилар; 
б) чанқоқ сезгилари; 
в) нохуш туйғулар; 
г) очликни сезиш.
Сезгиларнинг умумий қонуниятлари 
Сезгиларнинг юзага келиши маълум қонуниятларнинг асосида юз 
беради. Сезгилар бирор бир сезги аъзосининг қўзғалишидан ҳосил бўлади. 
Қўзғатувчи рецепторга таъсир этиши биланоқ сезги ҳосил бўлмайди. 
Қўзғатувчи таъсир эта бошлагандан бир неча вақтдан кейин сезги ҳосил 
бўлади. Лекин сезгиларнинг ҳар хил турлари фақат ўзига хослиги билан эмас, 
балки улар учун умумий бўлган хусусиятлар билан ҳам ифодаланади. 
Сезгиларнинг сифати, жадаллиги узоқ давом этиши ва кўп жойларда юз 
бериши ана шундай хусусиятлар жумласига киради. Қуйида сезгиларнинг 
хусусиятлари яққол ифодаланган. 
Сифат – мазкур сезгининг асосий хусусияти бўлиб, уни бошқа сезги 
турларидан фарқлайди ва айни шу сезги тури доирасида ўзгариб туради. 
Масалан,
эшитиш сезгиси паст-баландлиги, майинлиги, зўрлиги билан фарқ 
қилади ва ҳоказо. 
Сезгининг жадаллиги унинг миқдорини ифода этадиган хусусият 
бўлиб, таъсир келаётган қўзғатувчининг кучи ва рецепторнинг функционал 
ҳолати билан белгиланади. Сезгининг давомийлиги унинг вақтинчалик 
хусусияти ҳисобланади. У ҳам сезги аъзосининг функционал ҳолати билан 
лекин асосан қўзғатувчининг таъсир қилиш вақти ва таъсирнинг жадаллиги 
билан белгиланади. Қўзғатувчи сезги аъзосига таъсир қилиши биланоқ сезги 
ҳосил бўлмайди, балки бир оз вақт ўтгач ҳосил бўлади. Бу сезгининг латент 
(яширин) даври деб аталади. Латент даври ҳар хил сезги тури учун турлича, 
масалан, тактил сезгилари учун 130 миллисекунд бўлса, оғриқ сезгиси учун 
370 миллисекундан иборат.


Билинар – билинмас сезги ҳосил қилувчи қўзғатувчининг минимал 
кучи сезгирликнинг 
қуйи чегараси
дейилади. Сезгиларнинг қуйи чегараси 
анализаторнинг абсолют сезгирлиги даражасини аниқлайди. 
Масалан,
1грамм қандни 1 пиёла чойдаги мазаси унча сезилмайди. 0.1 см қоғозни қўл 
кафтига қўйилса, унинг оғирлиги сезилмайди. Сезги чегарасининг меъёри 
қанчалик кичик бўлса, мазкур анализаторнинг сезгирлиги шунчалик юксак 
бўлади. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish