Психологиянинг предмети



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/139
Sana22.11.2022
Hajmi1,05 Mb.
#870199
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   139
Bog'liq
умумий психология маруза матни

Формуласи Е = 1 
Р1 
Е – сезгирлик Р-қўзғатувчининг таъсир меъёри. 
Кўриш ва эшитиш анализаторининг сезувчанлиги жуда юксакдир. 
С.И.Вавилов (1851-1951)нинг тажрибаларида кўрсатилганидек, кишининг 
кўзлари тўр пардаги бор йўғи 28 квант атрофида нур тушган тақдирда ҳам 
ёруғликни кўра олади. Тим қоронғуликда 27 километр масофада ёниб турган 
шамни кўриш қобилиятига эгамиз. Айни пайтда баданимизга бирор нарса 
текканини сезишимиз учун кўриш ва эшитиш сезгилари ҳосил бўлишига 
сарфланганига нисбатан, 100-10000000 баровар зид қувват талаб қилинади. 
Анализаторнинг мутлақ сезувчанлиги сезгининг фақат қуйи эмас, 
балки юқори чегараси билан кифояланади. Сезгининг мутлақо 
юқори 
сезувчанлиги 
деб қўзғатувчининг куч билан таъсир қилишига айтилади. 
Бунда таъсир кўрсатаётган қўзғатувчига айнан ўхшайдиган сезги ҳосил 
бўлади. Бизнинг рецепторларимизга таъсир қилаётган қўзғатувчилар 
кучининг яна ҳам ошиши оғриқ сезгисини ҳосил қилади. 
Сезги аъзолари ёрдамида у ёки бу қўзғатувчининг фақат бор ё 
йўқлигини қайд этмасдан, балки қўзғатувчиларнинг кучига ва сифатига қараб 
фарқлай олишимиз мумкин. Сезгилар ўртасидаги биланар–билинмас фарқни 
ҳосил қилувчи иккита қўзғатувчи ўртасида мавжуд бўлган минимал 
фарқ 
ажратиш чегараси ёки айирма чегараси
деб аталади.
Немис физиологи Э.Вебер (1795-1878) кишининг ўнг ва чап 
қўлларида кўтариб турган иккита нарсанинг қайси бири оғирроқ эканлигини 
аниқлай билиш қобилиятини текширар экан, фарқ ажратиш сезгирлиги 
мутлоқ эмас, балки нисбийлигини қайд этган эди. Бундан қўшимча 
қўзғатувчининг асосий қўзғатувчига нисбатан доимий ўлчам бўлиши керак, 
деган маъно келиб чиқади. Жумладан, қўлда 100 грамм оғирликдаги юк 
турган бўлса юкнинг билинар–билинмас оғирлигини пайқаш учун оғирлик 
3.4 грамм атрофида оширилиши керак. Юкнинг оғирлиги 1000 грамм бўлган 
тақдирда эса сезги ҳосил қилишида салгина фарқ сезиши учун оғирлик 33.3 
грамм чамаси оширилиши керак. Шундай қилиб, илк қўзғатувчининг ўлчами 
қанчалик катта бўлса, унга қўшимча ҳам шунчалик катта бўлиши лозим. 
Фарқланишнинг бошланиши мазкур анализатор учун доимий бўлган 
нисбий ўлчаш билан белгиланади. Кўриш анализатори учун бу нисбат 
тахминан 
100
1
ни, эшитиш анализатори учун 
10
1
ни, тактил анализатори учун, 


30
1
ни ташкил этади. Бу ҳолатни тажриба йўли билан текшириш унинг фақат 
ўртача кучга эга бўлган қўзғатувчилар учун уриниш эканлигини кўрсатади. 
Немис физиги Г.Фехнер (1801-1887) Вебер ўтказган тажрибаларда 
олинган маълумотларга асосланиб, сезгиларнинг жадаллиги қўзғатувчининг 
кучига боғлиқлигини қуйидагича шаклида ифодаланган эди. 
S = KLg j +C 
Бунда S – сезгининг жадаллигини, j – қўзғатувчининг кучини, K ва C 
константлар ўзгармас, доимийлиги ва миқдорларни билдиради. Асосий 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish