Психологиянинг предмети


Идрокнинг нерв физиологик асоси



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/139
Sana22.11.2022
Hajmi1,05 Mb.
#870199
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   139
Bog'liq
умумий психология маруза матни

Идрокнинг нерв физиологик асоси 
Идрок ҳам сезги каби рефлектор жараён ҳисобланади. И.П.Павлов 
бўйича идрокнинг негизини теварак-атрофимиздаги нарса ва ҳодисалар 
рецепторларга таъсир этиши натижасида бош миянинг катта ярим шарлари 
қобиғида ҳосил бўладиган шартли рефлексларнинг муваққат нерв 
боғланишлари ташкил этади. Ташқи оламдаги нарсалар ва ҳодисалар 
комплекс қўзғатувчи сифатида хизмат қилади. Анализаторларнинг қобиқ 
бўлинмалар ўзагида ана шу комплекс қўзғатувчиларнинг мураккаб таҳлили 
ва синтези амалга оширилади. Идрок сезгиларга қараганда миянинг анча 
юксак даражадаги таҳлил қилиш, умумлаштириш фаолияти ҳисобланади. 
Таҳлил қилмасдан туриб, идрокнинг англанган бўлиши мумкин эмас. 
Жумладан, нотаниш хорижий тилда айтилган нутқ бошдан-оёқ товушлар 
оқими тарзида идрок этилади. Нутқнинг англанган ҳолда идрок этилиши, 
яъни у тушуниши учун нутқнинг алоҳида ибораларга моҳият эътибори 
билан сўзларга ажратиш шартидир. Айни пайтда нутқни идрок этиш
жараёнида таҳлил билан баб- баравар тарзда синтез қилинади, шу туфайли 
биз алоҳида тарқоқ товушларни эмас, балки сўзларни ва ибораларни идрок 
этамиз. Муваққат нерв боғланишларининг ўрнатилиши синтезнинг негизини 
ташкил қилади. Идрокнинг негизи нерв боғланишларининг икки туридан, 
битта анализатор доирасида ҳосил бўладиган боғланишлардан ва 
анализаторлараро боғланишлардан таркиб топади. Биринчи ҳолат организмга 
битта модалликдаги коплекс қўзғатувчи таъсир этганда кузатилади. Эшитиш 
анализаторларига таъсир қиладиган алоҳида товушларнинг ўзига хос 


бирикмасидан иборат куй ана шундай қўзғатувчи бўлиши мумкин. Ушбу 
комплекснинг ҳаммаси битта мураккаб қўзғатувчи сифатида таъсир қилади.
Комплекс қўзғатувчининг таъсири остида ҳосил бўладиган нерв 
боғланишларининг бошқа бир тури ҳам борки, улар турли хилдаги 
анализаторлар доирасидаги боғланишлардан иборатдир. И.М.Сеченов 
нарсани ёки фазони кўриш кинестезик, пайпаслаш ассоциациялари орқали ва 
бошқа сезгиларнинг ассоциацияси орқали идрок этилишини изоҳлаб берган 
эди.
Кишидаги боғланишларга албатта сўзнинг эшитилиши билан образи 
ҳам қўшиладики, унда муайян нарса ёки фазога муносабат гавдаланган 
бўлади. Идрок негизида ҳосил бўладиган муваққат нерв боғланишлари ташқи 
оламдаги нарсалар ва ҳодисалар хусусиятларининг объектив боғланишлар 
асосида таркиб топади. Анализаторлар ўртасида ҳосил бўладиган 
боғланишлар туфайли биз идрокимизда нарса ва ҳодисаларнинг бунинг учун 
мослашган анализатор бўлмаган хусусиятларини (масалан, нарсанинг ҳажми, 
солиштирма оғирлиги) ҳам акс эттирамиз.
Шунинг учун ҳам биз идрок қилганимизда оламни сезгиларимизга 
нисбатан чуқурроқ қилиб оламиз. Бу муваққат нерв боғланишлар нарса-
ҳодисанинг биргина хоссаси билан эмас, балки барча хоссалари комплекс 
қўзғатувчилар таъсири билан вужудга келади. Масалан, талаба бутун бир 
дарс жараёнида идрок қилаётганда ўқитувчини кўради, унинг нутқини 
тинглайди, ёзади. Бу комплекс қўзғатувчилар кўриш, эшитиш, мускул-
ҳаракат 
рецепторларини 
қўзғайди. Комплекс 
қўзғатувчиларнинг 
анализаторларнинг мия пўсти қисмидаги ядроларида мураккаб таҳлил ва 
синтез қилиши амалга ошади. Идрок жараёнида таҳлил билан бир вақтда 
синтез ҳам рўй беради. Шунинг учун биз айрим товушларни эмас, бутун сўз 
ва ибораларни идрок қиламиз. Демак, идрокнинг нерв физиологик асосида 
иккинчи сигнал тизимининг муваққат нерв боғланишлари ётади. Муваққат 
нерв боғланишларининг ҳосил бўлиш жараёнини синтез асосини икки хил 
нерв боғланишлари ташкил қилди. 
Бир анализатор доирасида ҳосил бўладиган боғланишлар бир 
нарсадаги комплекс қўзғалувчиларининг организмга таъсир этишдан вужудга 
келади. Масалан, эшитиш анализаторига таъсир қиладиган айрим 
товушларнинг ўзига бирикиши шундай қўзғовчи бўла олади. Мусиқа 
тинглаш, расм кўриш, улар анализаторлараро боғланишлар, бир нарса ёки 
бир неча анализаторларга таъсир этади. Масалан, кўриш, мускул 
анализаторлари, маъруза, монолог. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish