фикрлар ўртасида пайдо бўладиган боғланишлар-ки, бу боғланишларни
психологлар ассоциациялар деб атайдилар».
Хотира, яъни эсда олиб қолиш, идрок қилинаётган нарсалардан ҳосил
бўлган образлар ўртасида ассоциацияларнинг юзага келишидан иборатдир.
Шу боис инсон хотирасидаги ассоциациялар 3 турга ажратилади. Булар
ёндошлик ассоциацияси, ўхшашлик ассоциацияси ва қарама-қаршилик
ассоциацияларидан иборатдир. Ёндошлик ассоциациясининг асосида вақт ва
фазовий муносабатлар ётади. Бошқача қилиб
айтганда, ёндошлик
ассоциацияси бир неча нарса ёки ҳодисаларни айни бир вақтда ёки кетма-кет
идрок қилишдан ҳосил бўлади.
Масалан
, боғчада боласи ҳар куни ўзининг тарбиячи опаси ва
тарбияланаётган гуруҳини идрок қилади. Кейинчалик, яъни катта бўлгандан
сўнг боғчасини эсласа тарбиячи опаси ва аксинча, тарбиячи опасини эсласа,
боғча гуруҳи кўз ўнгида гавдаланади.
Ҳозирги пайтда идрок қилинаётган нарса билан илгари идрок
қилинган нарса ўртасида маълум ўхшашлик бўлса, бу нарсалар ўртасида
ўхшашлик ассоциацияси ҳосил бўлади.
Масалан,
бола даставвал боғчага
келган пайтида боғча мудирасининг ташқи кўриниши,
овози ва
муносабатларини ўз онасига ўхшатиши мумкин. Кейинчалик бола онасини
кўрганда, мудира опасини ва аксинча мудира опасини кўрганда онасини
эслайдиган бўлиб қолади. Бу иккала одамнинг бола тасаввуридаги образлари
ўртасида ассоциация ҳосил бўлади.
Ҳозирги идрок қилинаётган нарсалар билан илгари идрок қилинаётган
нарсалар ўртасида қарама-қарши белгилар ва хусусиятлар бўлса, бундай
нарсалар ўртасида қарама-қаршилик ассоциацияси юз беради.
Масалан
ёз-
қиш, иссиқ-совуқ каби нарсалар ўртасида қарама-қаршилик ассоциациялари
ҳосил бўлади.
Шундай қилиб, хотиранинг нерв-физиологик
асосида бош мия
пўстида ҳосил бўладиган шартли рефлекслар, турли ассоциатив боғланишлар
ётади. Лекин, одам эсда олиб қолиш пайтида ассоциациялар ҳосил
бўлганлигини мутлақо сезмайди. Ҳар хил ассоциацияларнинг ҳосил
бўлганини одам кейинчалик бирор нарсани эсга тушириш пайтида бўлади.
Хотиранинг нерв-физиологик механизмлари хусусида тўхталар
эканмиз, сўнгги йилларда техниканинг ғоят тез ривожланиши натижасида
турли эсда олиб қолувчи аппаратларга бўлган эҳтиёж бениҳоя кўпайиб
кетганлигини таъкидлаш жоиз. Бу ўз навбатида хотиранинг нерв-физиологик
механизмларини психолог ва физиологлардан ташқари инженерлар,
биохимиклар, генетиклар ҳамда кибернетиклар томонидан ўрганилишига
олиб келди. Натижада хотиранинг нерв
физиологик механизмларини
тушунтирувчи бир қанча янги назариялар майдонга келди. Ана шундай
назариялардан энг муҳими молекулаларнинг ўзгариши билан боғлиқ бўлган
биохимик назариядир. Бу назарияга кўра бирор нарсани эсда олиб қолиш ва
эсда сақлаб туриш махсус тузилишни ўзгариши билан боғлиқдир. Ўтказилган
текширишларга кўра, бирор нарса эсда олиб қолинганда, асосан нерв
ҳужайраларининг (нейронларнинг) дендрит шохлари таркибида ўзгариш
юзага келади. Улар қандайдир бошқачароқ тузилишга кириб оладилар.
Дендритлар тузилишидаги ҳосил бўлган ўзгариш дарров ўтиб кетадиган
бўлмай, анча мустаҳкам бўлади. Шу сабабли эсда олиб қолган нарса узоқ
вақт хотирада сақланиб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: