Психологиянинг предмети



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/139
Sana22.11.2022
Hajmi1,05 Mb.
#870199
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   139
Bog'liq
умумий психология маруза матни

 
Сўз-мантиқ хотираси
мазмунини фикр ва мулоҳазалар, аниқ ҳукм 
ҳамда хулоса чиқаришлар ташкил этади. Инсонда фикр ва мулоҳаза турли 
хил шакллар ёрдамида ифодаланганлиги туфайли уларни ифодалаш фақат 
ўзлаштирилаётган материалларнинг асосий маъносини изоҳлаш, талқин 
қилиб бериш ёки уларни сўзма-сўз ифодаланишини айнан айтиб беришга 
қаратилган бўлиши мумкин. Агар маълумот, ахборот, хабар, материал маъно 
жиҳатидан қайта ишланмаса, у ҳолда материални сўзма-сўз ўзлаштириш, 
мантиқий ўрганиш бўлмасдан, балки аксинча механик эсда олиб қолишга 
айланиб қолади. 
Сўз-мантиқ хотирасининг вужудга келишида биринчи сигнал билан 
бир қаторда иккинчи сигналлар тизими асосий ҳисобланади. Чунки сўз 
мантиқ хотираси фақат инсонгагина хос бўлган хотиранинг махсус тури 
ҳисобланиб, бу хотира тури ўзининг содда шакллари билан ҳайвонларга ҳам 
тааллуқли бўлган ҳаракат, ҳис-туйғу ва образли хотиралардан сифат, ҳам 
миқдор жиҳатдан кескин фарқ қилади. Ана шу боисдан сўз-мантиқ хотираси 
бир томондан хотиранинг бошқа турлари тараққиётига асосланади, 
иккинчидан уларга нисбатан етакчилик қилади. Шу билан бирга, бошқа 
турларнинг ривожланиши сўз мантиқ хотирасининг такомиллашувига узвий 
боғлиқдир. Сўз-мантиқ хотирасининг ўсиши қолган хотира турларининг 
барқарорлашувини белгилайди. 
Хотира турларига нисбатан бошқача тарзда ёндашиш ҳоллари ҳам 
учрайди. Шу боис хотира фаолиятини амалга ошираётган фаоллик 
хусусиятлари билан узвий боғлиқ равишда турларга ажратилади. Масалан, 
фаолият мақсадига кўра хотира ихтиёрсиз ва ихтиёрий турларга бўлинади.
 
Ихтиёрий хотира
деганда маълум мақсадни рўёбга чиқариш учун 
муайян даврларда ақлий ҳаракатларга суянган ҳолда амалга оширилишидан 
иборат хотира жараёни тушунилади. Бу фаолиятни одам онги бевосита 
бошқаради. Кўпинча психология фанида ихтиёрий хотирага ихтиёрсиз эсда 
олиб қолиш қарши қўйилади. Бу жараён маълум керакли топшириқ ёки 
вазифа қўйилса, эсда олиб қолишга етакловчи фаолият бирон-бир мақсадни 
рўёбга чиқаришга йўналтирилган тақдирда юзага келади. Биз математик 
топшириқларини ечаётганимизда масаладаги сонларни эсда олиб қолишни ўз 
олдимизга мақсад қилиб қўймаймиз. Мазкур сўз мантиқ хотирада асосий 
мақсад фақат масала ечишга қаратилади. Бунинг натижасида сонларни эсда 
сақлашга, ҳеч қандай ўрин ҳам қолмайди. Шунга қарамай, биз уларни қисқа 
муддат бўлса-да, эсда сақлашга интиламиз. Бу ҳолат фаолият якунлангунга 
қадар давом этади. 
Эсда олиб қолишни мақсад қилиб қўйиш эсда олиб қолишнинг асосий 
шарти ҳисобланади. Серб психологи Радосавлевич ўз тадқиқотида қуйидаги 
ҳодисани баён этади. Тажрибада текширилувчидан бири синовда 


қўлланилаётган тилни тушунмаганлиги туфайли унинг олдига қўйилган 
вазифаларни бажармаган. Бунинг оқибатида унча катта бўлмаган тадқиқот 
материали 46 марта ўқиб берилганига қарамай, эсда олиб қолинмаган. 
Тажрибанинг кейинги босқичида вазифа текширилувчига тушунтириб 
берилгандан сўнг у материал билан олти марта ўқиб, танишиб, уни 
такрорлаб, қисмга ажратиб эсга қайта туширишга эришган. 
Хотиранинг ихтиёрий ва ихтиёрсиз турлари хотира тараққиётининг 
иккита кетма-кет босқичларини ташкил этади. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish