Хотира турлари
Хотира инсоннинг ҳолати ва фаолиятининг барча соҳаларида
қатнашиши туфайли унинг намоён бўлиш шакллари, ҳолатлари, шарт-
шароитлари, омиллари ҳам хилма-хил кўринишга эгадирлар. Одатда
хотирани муайян турларга ажратишда энг муҳим асос қилиб унинг
тавсифномаси сифатида эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, эсга тушириш,
унутиш
сингари
жараёнларни
амалга
оширувчи
фаолиятининг
хусусиятларига боғлиқлиги олинади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, айрим
дарсликларда хотира турлари турлича классификация қилинади. Жумладан,
А.В.Петровский таҳрири остида чиққан «Умумий психология» дарслигида
қуйидаги классификация учрайди:
1.
Фаолиятда кўпроқ сезилиб турадиган психик фаолликнинг хусусиятига
қараб: ҳаракат, эмоционал, образли ва сўз мантиқ хотира.
2.
Фаолиятнинг мақсадларига кўра: ихтиёрсиз ва ихтиёрий хотира.
3.
Материални қанча вақт эсда олиб қолиш ва эсда сақлаш муддатига кўра:
қисқа муддатли, узоқ муддатли ва оператив хотира.
Ҳаракат хотираси
– инсон фаолиятининг ҳар бир турида руҳий
фаолликнинг у ёки бу кўринишларини устунлик қилишида кузатилади.
Масалан, ҳаракат, ҳиссиёт, идрок, ақл-заковат каби руҳий фаолиятнинг
кўринишлари мавжуддир. Ана шу руҳий фаоллик турларининг ҳар бири
тегишли ҳаракатларда ва уларнинг маҳсулотларида ўз ифодасини топиб
ҳаракатларда, ҳиссий кечинмаларда, туйғуларда, образларда, тимсолларда,
фикр ва мулоҳазаларда акс этади.
Турли ҳаракатлар ва уларнинг бажарилиши тартиби, тезлиги, суръати,
изчиллиги ва бошқаларни эсда қолдириш, мустаҳкамлаш, эсга туширишдан
иборат хотира тури ҳаракат хотираси деб аталади.
Хотиранинг бошқа турларига қараганда, ҳаракат хотираси баъзи
одамларда аниқ равшан устунлик қилиши учраб туради. Психология фанида
классик мисолга айланиб қолган ушбу ҳолатни келтириб ўтиш мақсадга
мувофиқдир: бир мусиқа ишқибози мусиқаларни хотирасида мутлақо қайта
тиклай олмас экан, лекин у яқиндагина эшитган операни фақат пантомимика
тарзидагина қайта тиклаш имкониятига эга бўлган. Турмушда шундай
одамлар учрайдики, улар ўзларида ҳаракат хотирасининг борлигини умуман
пайқамайдилар. Мазкур хотира турининг ғоят аҳамияти шундан иборатки, у
юриш, ёзиш, ифодали ҳаракат малакалари билан бир қаторда ҳар хил амалий
меҳнат малакаларини таркиб топтиришнинг асосини ташкил қилади. Агар
инсонда ҳаракат хотираси бўлмаганда эди, ўзини ҳар гал «бошдан бошлаб»
ўрганар эди. Фигурали учиш, лангар билан сакраш, гимнастика, чопиш,
хатти-ҳаракатлар, бадиий гимнастика билан шуғулланиш ҳаракат хотирасини
тақозо этади. Жисмоний чаққонлик, меҳнат маҳорати, «олтин қўллар»,
зийрак кўзлар, эгилувчанлик ва кузатувчанликка эга бўлиш юксак, барқарор
ҳаракат хотираси мавжудлигининг аломати бўлиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |