Психологиянинг предмети



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/139
Sana22.11.2022
Hajmi1,05 Mb.
#870199
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   139
Bog'liq
умумий психология маруза матни

 
Стресс
тушунчасининг мазмуни моҳияти борасида қатор таърифлар 
учрайди.
Стресс 
– инсон организмини ҳаддан ташқари зўриқиш 
натижасида пайдо бўладиган танглик жараёнидир.
Стресс кўринишига қараб икки турга ажратилади:
1.Конструктив 
– биз туридаги (кўпчилик орасида);
2.Деструктив
– мен туридаги (якка шахс ўзи билан) кечадиган жараён. 
Стресс ҳолатини оддий тилда айтадиган бўлсак, бу инсонларда 
кечадиган тушкунлик ҳолатидир. Инсоннинг ақлий жиҳатлари ва физиологик 
тизимида стресс ҳолати бўлмаслиги мумкин эмас. Булар кўп ҳолларда 
мулоқотларда ва бошқа ижтимоий жараёнларда юз беради. Стрессни 
физиологик ва психологик турлари мавжуд. Физиологик стресс – бу ўта 
жисмоний зўриқиш, бирор оғриқ, қўрқув, касалликлар натижасида вужудга 
келади.
Физиологик стресс организм ўта зўриқиши, температуранинг баланд 
ёки паст бўлиши, нафас олишнинг қийинлашиши билан боғлиқ бўлади. 
Масалан, баъзида одам организмида қаттиқ оғриқ бўлганда, оғриқ нимадан 
келиб чиққанлигини тушуниб ета олмаслик оқибатида одамда қўрқув, 
хавотирланиш пайдо бўлади ва стресс ҳолатига олиб келади. 
Психологик стресс-одамнинг руҳий ҳолатига воқеаларни таъсири 
туфайли пайдо бўладиган стресс . 
Психологик стресс информацион стресс ва эмоционал стресс 
турларига ажралади. 
Информацион стресс ахборотларни ҳаддан ташқари кўп қабул қилиш 
вазифаларни бажаришда бир қанча ечимлар бўлса-да, аниқ улардан қайси 
бирини танлаш юқори даражадаги шиддат билан қарор қабул қилишдаги 
иккиланиши натижасида келиб чиқиши мумкин. Ахборотларни ҳаддан 
ташқари кўп қабул қилиш оқибатида одам психикаси зўриқади (чарчайди) ва 
буйрак усти безларидан стрессли гармонлар кўп ишлаб чиқара бошлайди. 
Ҳаддан ташқари зўриқиш натижасида мияда тормозланиш юз беради ва 
оқибатда тангликка олиб келган ахборотгина мияда акс этаверади. Мия 
бошқа ахборотларни ташқи таъсирни қабул қила олмай қолади. Бу баъзи 
ҳолларда салбий ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Мияда стрессга 
олиб келган ахборот тормозланиб, сақланиб қолганда танглик ҳолатининг 
юқори нуқтасига чиққанда танглик ҳолатидан чиқиб кетолмай ўз жонига қасд 
қилишгача олиб келиши мумкин.
Эмоционал стресс-таъқиқ қилиш, фалокат, ҳаётий ўзгаришлар 
(оилавий можаролар, тўсатдан ишдан бўшатиш яқин кишисини йўқотиш, 
узоқ муддатли севгидан қутила олмаслик сабабли, хавф остида қолганда, 
атрофдагилар томонидан нотўғри муносабат қилинганда ва ҳоказоларда) 
кўринади.
Олимлар ўтказган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, фалокат, ҳаётий 
ўзгаришлар, кундалик ташвишлар кўпроқ стресслар ҳисобланади.


Фалокат – бу нотинчлик, уруш, ер қимирлаш, сув тошқинлари, 
автоҳалокатлар ва ҳоказо. Буларнинг ҳаммаси инсон руҳий ҳолатига жуда 
катта салбий таъсир кўрсатади. Олимлар шуни таъкидлашадики, қаттиқ ер 
қимирлаши, сув тошқинлари, ёнғин бўлиши каби фалокатларнинг инсон 
руҳиятига катта таъсир кўрсатиши натижасида хавотирланиш даражаси 
юқори бўлиши кузатилади.
Ҳаётий ўзгаришлар – бу инсонни ҳаётида юз берадиган воқеа ва 
ҳодисалардир. Масалан, яқин кишисининг ҳалок бўлиши, кутилмаганда иш 
ўрнини йўқотиши, ажралишлар ва ҳоказо. Агарда инсон бир қанча инқирозли 
вазиятни бошидан ўтказса, қаттиқ касалланиши ва ҳаттоки ўлимга ҳам олиб 
келиши мумкин. 
Кундалик ташвишлар – бу иш жойларида содир бўладиган 
қийинчиликлар, ўқиш 
жойларидаги 
ўқувчиларнинг 
ўқувчиларга, 
ўқитувчиларнинг 
ўқитувчиларга 
нотўғри 
муносабатда 
бўлишлари, 
имтиҳонларни муваффақиятсиз якунланиши ва ҳоказоларда намоён бўлади. 
Кундалик ташвишлар майда стрессларни келиб чиқишига сабаб бўлиши 
мумкин, майда стресслар тўпланиб бориб инсон соғлиғига таъсир кўрсатади. 
Жумладан, қон босимининг ошиши, юрак фаолиятининг бузилиши ва 
бошқаларда кузатилиши мумкин. Доимий юз бериб турадиган кундалик 
ташвишлар, ақлий, жисмоний, эмоционал ва руҳий зўриқишга олиб келиши 
мумкин
Стресс айрим одамларда енгил кечади, айрим одамларда жиддийроқ, 
қийинроқ ўтади. Бунга асосий сабаб қуйидагилар деб белгиланади: унинг 
ҳосил бўлиши стрессли вазиятга қай даражада муносабатда бўлишимизга ва 
бу ҳолатни баҳолашимизга ва у билан курашишимизга боғлиқдир. Масалан, 
оптимист одамлар стресс ҳолатини тақдирнинг бир синови деб қабул қилса, 
пессимист одамлар унинг ҳаётига хавф-хатар туғилди, деб қабул қилар 
эканлар. Пессимистларда хавотирланиш даражаси юқори бўлади ва улар 
вақтида овқатланмасалар ҳам стресс ҳолатига тушиб қолаверадилар. 
Психологлар Майкл Шайер ва Марльз Карвер фикрича, оптимист инсон энг 
оғир, қийин вазиятда ҳам яхши деб олдинга интилади, ўз организмида стресс 
мослашиб олишига йўл қўймайди.
Умуман олганда стресс атамаси ХХ-асрнинг 40-йилларига келиб 
оммавийлашган. Бунга сабаб стресс ҳолатини тўғри тушуниш ва ундан 
ҳимояланишни ўрганиш, чунки стресс турли салбий муносабатлар 
натижасида вужудга келиши мумкин.
Биринчи бўлиб стресс бўйича 1932 йили физиолог Уолтер Кеннон ва 
1936 йилда врач Ганс Селье чуқурроқ тушунча беришга ҳаракат қилганлар. 
У.Кенноннинг гомеостаз назарияси асосида 1933 йилда «Психика ва тана» 
асари яратилди. Бу асарда барча ташқи шароит ўзгаришларига оптимал 
(тўла) мослаша оладиган бир яхлит организм ҳақида ёзилган. Организмдаги 
турли ўзгаришлар, яъни очлик, қўрқув, жаҳлдорлик ҳолатларини кўп йиллар 
кузатиб ўрганиш натижасида «гомеостоз» яъни организмни ички ҳолатини 
давомийлиги назарияси яратилди. Унинг фикрича, гемостоз ва ташқи муҳит 
таъсирида асосий ўринни марказий ва вегетатив нерв тизими эгаллайди. 


Марказий нерв тизими ташқи-муҳит, билан вегетатив нерв тизими эса 
гемеостоз ҳолатини сақлаб туради. Бундан организмни «қочиши ва 
курашиши» учун энергия ишлаб чиқарувчи симпатоадренал тизими муҳим 
роль ўйнайди.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish