Психологиянинг предмети



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/139
Sana22.11.2022
Hajmi1,05 Mb.
#870199
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   139
Bog'liq
умумий психология маруза матни

Юксак ҳислар 
 
Ҳиссий жараёнларнинг ҳар хил шакллари нормал одамда алоҳида, 
якка ҳолда мавжуд бўлмайди. Юзлаб ва минглаб кечирилаётган эмоциялар, 
аффектлар, кайфиятларда аниқ яшайдиган умумлаштирилган ҳислар 
юксак 
ҳислар
дейилади. Юксак ҳислар ўз таркибига биринчи соддароқ 
кўринишдаги турли ҳисларни олади.
Инсон фаолиятининг қайси бир тури, ёки қайси бир соҳаси, ҳисларни 
қайси бирининг асосий эканлигига қараб, юксак ҳисларнинг муҳим турлари: 
праксик , ахлоқий, интеллектуал, эстетик турлари ажратилади.
 
Праксик ҳислар
. Инсон амалий ҳаётининг исталган соҳаси мақсадга 
мувофиқ ақлий фаолиятига, шахснинг уларга нисбатан муайян муносабатда 
бўлиш соҳасига айланиб қолади. Бу биринчи навбатда бирор мақсадни 
англабгина қолмай, уни эътироф этадиган ёки инкор қиладиган мақсадларга 
эришиш йўлларини баҳолайдиган таъсир қилиш усуллари ва кўламларини 
маъқуллайдиган ва маъқулламайдиган, уларни тўғри танланганлигига 
шубҳаланадиган, ниҳоят муваффақият ёки муваффақиятсизлик ҳиссини 
кечирадиган меҳнат фаолиятида кузатилади. Меҳнат инсон ҳаётининг асоси 
бўлиб, инсоннинг меҳнатга бўлган ҳиссий муносабати юксак ҳислар орасида 
муҳим ўринни эгаллайди, 
Меҳнат фаолиятида шахс:
1.
Бирор мақсадни англайди. 
2.
Уни эътироф қилади ёки инкор этади. 
3.
Максадга эришиш йулларини баҳолайди. 
4.
Уни тадбиқ этиш усуллари ва қурол воситаларини маъкуллайди ёки 
маъқулламайди. 
5.
Уларнинг танланганлигига шубҳаланади. 
6.
Инсон муваффақият ёки муваффақиятсизлик ҳиссини кечиради ва ҳоказо. 
 
Аҳлоқий ҳислар
одамнинг бошқа кишиларга, жамоа ва ўзининг 
ижтимоий бурчларига бўлган муносабатларида ифодаланади. Инсон бу 
ҳисларни кечирар экан, маълум аҳлоққа, яъни ижтимоий аҳлоқ-қоидалари ва 
нормалари мажмуига асосланиб, бошқа кишиларнинг хатти-ҳаракатларига 
ёки руҳий ҳусусиятларига ҳамда ўзининг хатти-ҳаракатларига баҳо беради. 
Шахснинг етакчи аҳлоқий ҳисларидан бири бу бурч ҳиссидир. Бу ҳис 
одам яшаб ва ишлаб турган тор доирадаги жамоа (оила, мактаб, ишлаб 
чиқариш, корхона) манфаатлари нуқтаи назаридан туриб, ҳаракат қилиш 
лозимлигини англаганда ҳам кечирилади. Одам ўзининг ижтимоий бурчлари 
нималардан иборат эканлигини билиб ва тушунибгина қолмай, балки уларни 
бажариш зарурлигини ичдан ҳис қилиб қайғуради. Кишилар ҳаёти ва 
фаолиятида ўзаро ёрдамлашиш, ҳамжиҳатлик, интилиш ва манфаатлар 
бирлигига асосланган ўртоқлик муносабатлари юзага келади.


Ўртоқлик муносабатларининг юксак чўққиси дўстлик ҳиссида намоён 
бўлади. Дўстлик ҳисси ўртоғига меҳрибонликда уни кўриш у билан 
гаплашиш ўз фикр ҳислари билан ўртоқлашишда намоён бўлади. Ҳақиқий 
дўстлик ҳисси дўстга нисбатан юксак талабчанлик билан боғлиқдир. Хато ва 
камчиликларни тузатишга ҳам ёрдам бериш, дўстликка яқин бўлган муҳим 
аҳлоқий ҳис муҳаббат ҳиссидир. Муҳаббат жамиятда никоҳ ва оиланинг 
аҳлоқий психологик асоси ҳисобланади. 
Агар одамнинг жамиятдаги хатти-ҳаракатлари аҳлоқ нормаларига 
мутлақо зид бўлса, одам виждон азобига учрайди. Виждон азоби мураккаб 
ҳиссий ҳолатдир. Мободо одам бирор аҳлоқсиз ҳаракат қилиб, виждон 
азобига учраса, ундан қутилиши жуда қийин бўлади. Чунки виждон азобига 
учраган одам жамият олдида ўзининг ноҳақлигини билади ва ўзини-ўзи 
сўроқ қила бошлайди. Шунинг учун одам ўзидан-ўзи қочиб қутила 
олмагандек, виждон азобидан ҳам ҳеч қачон қочиб кета олмайди. 
Маълумки, виждон азоби кишининг қалбида чуқур ички кураш 
ҳиссини туғдиради. Ўз хатти-ҳаракатида аҳлоқ тамойилларига амал 
қилмаган, уяти ҳам виждони бўлмаган кишиларни «виждонсиз» одамлар 
дейилади. Киши ёмон бир иш қилиб қўйганлиги бу кишининг ўзига муносиб 
эмаслигини, англаши бир томондан виждонини қийнайди, виждон азобига 
солади, иккинчи томондан аҳлоқ талабларига хилоф иш қилиш билан 
бошқалардан маломатга қолишни, уларни ўрнига нисбатан салбий хислат 
пайдо қилишни ҳам тушунади. Масалан, мазкур жараёнга қуйидаги мисолни 
келтириб ўтиш жоиз. АҚШ президенти Р. Трумэн 1945 йили 6 августда 
Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбасини ташлашга 
буйруқ берган эди. Американинг биринчи даражали учувчиси Майор Клод
Изерли Хиросимага атом бомбасини ташлаб 300 000 кишини ёстиғини 
қуритишда иштирок этди. Атом бомбаси зарбидан ўлган ёш болаларни 
қарияларни, хотин-қизларни ўз кўзи билан кўрган Изерли ватанига қайтганда 
“Хиросима қаҳрамони”ни сифатида уни тантана билан кутиб олишади. 
Изерлини виждон азоби кундан кунга баттарроқ қийнай бошлади. У 
виждонини тинчитмоқ учун нафақадан, ҳамма мукофатлардан воз кечди, 
ўзига берилган орденларни қайтариб бермоқчи бўлди. Пул тўплаб 
Хиросимага ёрдам юборди. Аммо виждон азоби ҳамон уни эзарди, таъқиб 
қиларди, кечалари ухлолмасдан ўзини ўзи ўлдиришга уриниб кўрарди. Аммо 
натижа чиқмади, зора қамасалар, деб жиноят қилди. Ниҳоят Клод Изерли 
ақлдан озибди, деб уни жиннихонага ётқиздилар.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish