Ҳисларни кечириш шакллари
Ҳиссиёт кечинмалари турли ҳолатларда турлича тезлик билан пайдо
бўлади. Баъзан ҳиссиёт тўсатдан, дарҳол пайдо бўлади. Масалан, киши
бирдан хурсанд бўлиб кетади, дарҳол ғазабга келади, аччиқланади ва ҳокозо.
Лекин баъзан шу ҳиссиётлар ўзи дафаътан қўзғалмайди, балки аста-секин
туғила бошлайди. Шундай ҳиссий кечинмаларнинг қай даражада тез пайдо
бўлмаслигини белгилаш қийин ёки бутунлай билиб бўлмайди. Эмоционал
кечинмаларнинг кучи турлича бўлиши мумкин. Ҳиссиётларни кучи аввало
ёқимли ва ёқимсиз туйғуларнинг нақадар кучли бўлишидадир. Ҳиссиётнинг
кучи шу ҳиссиётни шахснинг нақадар эҳтирос билан кечирилганлиги билан
белгиланади.
Ҳиссиётнинг қўзғалиш хусусиятлари пайдо бўлиш йўлини кучи ва
барқарорлиги бир қанча сабабларга боғлиқдир. Атроф-муҳитнинг ҳолати шу
пайтдаги эҳтиёжларнинг кучи шу хислат тузилишига сабаб бўлган
ҳодисаларнинг шахсий ва ижтимоий аҳамиятини англаши, одамнинг
дунёқараши, бу хислат қандай вазиятда пайдо бўлиши ва ўтмиши ҳамда
шахснинг индивидуал хусусиятларига боғлиқдир. Ҳисларнинг айни вақтда
нақадар тез кучли ва барқарор бўлишига кўра ҳис-туйғуларнинг қуйидаги
турлари фарқланади: ҳиссий тон, эмоциялар, аффект, стресс, кайфият ва
бошқалар.
Ҳиссий тон
. Ҳиссиёт кўпинча фақат ҳиссий тус сифатидаги руҳий
жараёнларнинг ўзига хос томони тариқасида намоён бўлади. Ёқимли
суҳбатдош, кулгули воқеа, ёқимсиз ҳид, зерикарли китоб, кўнгилдаги
машғулот, ҳушчақчақ саёҳат, оғир иш кабилар.
Кўпинча эмоциялар ўзининг таъсирчанлиги билан бир-биридан
ажралиб туришига қарамай, бундай сифатни ҳиссий ҳолатлар
стеник
(юнонча сўздан олинган бўлиб, куч деган маънони англатади) хусусиятли
дейилади. Бунда
эмоциялар
дадил
хатти-ҳаракатларга, мантиқий
мулоҳазаларга, нисбий изланишларга куч қувват, қаноат бағишлайди.
Масалан, хурсандчиликдан шахс «парвоз қилади», «юлдузни нарвонсиз
олади», кимларгадир холис ёрдам қилишга шошади. Фаоллик қилиб,
тинчимаслик унинг сифатига айланади.
Баъзи ҳолларда эмоциялар ўзининг сустлиги, моторли, кучсизлиги
билан тавсифланади. Бундай ҳиссий ҳолат
астеник
(юнонча сўздан олинган
бўлиб, кучсизлик, заифлик маъносини билдиради) деб аташади. Бундай
ҳиссиёт инсонни бўшаштиради, уни хаёлга чўмдиради, хаёлпараст қилиб
қўяди. Шу сабабдан фавқулотда шахсдаги бефойда эмоционал кечинмага,
уялиш, виждон азоби, андиша эса қўрқоқликка айланиб қолиши хавфи кучли.
Психик жараёнлардан айниқса, эмоция ўзининг аниқ ташқи ифодасига
эга бўлиши билан тавсифланади. Эмоционал ўзгаришлар организмнинг
ташқи ўзгаришларида шу қадар яққол ифодаланадики, биз одамни ташқи
кўринишига қараб, унда қандай хусусиятлар юз бераётганини, унинг хурсанд
ёки хафалигини, ғазабланганлигини ёхуд бирор нарсадан қўрқиб кетганини
ва шу каби ҳис-туйғуларнинг кўпини айтиб бера оламиз. Ҳиссиётларнинг
ташқи аломатлари ифодали ҳаракатлар деб аталади.
Эмоцияларнинг ташқи ифодаси турли кўринишларда рўй берадики,
унда асосий ўринни кўргазмали жиҳатлар асосий ўрин эгаллайди.
Биринчидан,
эмоциялар нафас олиш аъзоларининг ишларида ўзгариш
ясайди. Масалан, ёқимли ҳис-туйғулар ишга тушганда нафас олишнинг
тезлиги ва ампилитудаси ортади, ёқимсиз ҳис-туйғулар устун келганда
камаяди, қўзғалган вақтида нафас ҳаракатлари тезлашади ҳамда
чуқурлашади, зўр бериш вақтида-секинлашади ва юзакилашади, ҳаяжон
вақтида тезлашади, ҳамда кучсизлашади, кутилмаган ҳолатда, ҳайрон
қолишда зудлик билан тезлашади, қўрқувда секинлашади ва ҳоказолар.
Турли эмоционал ҳолатларда нафас олишнинг ўзгариши
а) хурсандликда нафас олиш бир минутига 17 марта;
б) фаол хафаликда 9 марта;
в) қўрқишда 64 марта;
д) жаҳл чиққанда 40 марта.
Иккинчидан,
эмоция имо – ишораларда, мимикада, яъни кишининг
юзида бўладиган ҳаракатларда ҳамда бутун баданнинг маънодор
ҳаракатларида кўринади.
Учинчидан,
гуморал ҳаракатлардаги, яъни организмнинг қон
таркибидаги ва бошқа суюқликлардаги кимёвий ўзгаришларни ва шунинг
билан бирга модда алмашишида бўладиган янада чуқур ўзгаришларни ўз
таркибига олади.
Демак, эмоцияларнинг ташқи ифодасига мимика, имо-ишора, афт-
башара ва қад-қоматнинг ўзгаришлари, айрим ташқи секреция безларининг
фаолияти ёш сўлак, тер ажралиши ҳамда айрим ҳаракатларнинг
хусусиятларидаги ўзгаришлар, яъни уларнинг тезлиги, кучи, координацияси
ва ҳоказолар киради.
Эмоцияларнинг энг аниқ ва яққол кўринишларидан бири кулги билан
йиғидир.
Л.Н.Толстой ўз асарларида одамнинг руҳий ҳолатини ифодаловчи
нигоҳларнинг 85 хилини ва кулишнинг 97 хилини тасвир этган. «Ҳар хил
сабаб билан йиғлаган пайтда одамнинг боши ва оғзи ҳар хил қиёфада
ўзгаради» - деган эди. Леанардо да-Винчи.
Рус психологи П.М.Якобсон томонидан ишланган расмлардан
кўриниб турибдики, одамнинг афтидаги қиёфа асосан лаблар, қош ва кўз
ўзгаришларининг бир-бирига нисбатан турлича ҳолатга, шунингдек, кўзнинг
қанчалик чақнаб туришига боғлиқдир. Кўзнинг қанчалик чақнаши кўз
ёшининг миқдори, кўз шиллиқ пардасидаги томирларнинг катталашуви
билан белгиланади. Масканинг тагида кўриниб турган кўз ўзининг
ифодасини йўқотган бўлади. Кўз, лаб, қовоқ, қошнинг ҳар хил ҳолати, хатто
одам чеҳрасини ҳам турли қиёфага киритади.
Одам ҳиссиётларини билдиришнинг энг нозиги ва энг кучлиси санъат,
хусусан, музика билан лирик шеърлардир, уларни том маънода ҳиссиётнинг
тили дейиш мумкин.
Одам ўзини ва гавда ҳаракатларини, шунингдек товушни атайлаб
чиройли қилиб кўрсатиши мумкин. У гарчи «муайян ҳиссиётларни ўзи
кечирмаётган бўлса ҳам ўша ҳиссиётларни ифодалайдиган ҳаракатлар қила
олади.
Ҳар бир киши ҳам ўз ҳиссиётларининг ташқи ифодаларини маълум
даражада ўзгартириши мумкин. Одамларни кундалик муомалаларида
баданнинг хилма-хил ифодали харакатлари, имо-ишоралар хусусан, кўз
билан қилинадиган имо-ишоралар, товушнинг оҳанги, ғамгинлиги муҳим
аҳамиятга эга. Шунчаки бир хўмрайиш, салгина жилмайиб кулиш, елка
қисиш каби ифодали ҳаракатлар кишининг мақсадини англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |