Психологиянинг предмети



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/139
Sana22.11.2022
Hajmi1,05 Mb.
#870199
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   139
Bog'liq
умумий психология маруза матни

 
Кайфият
тушунчасига психологик манбаларда турли нуқтаи назардан 
ёндашилган тақдирда ҳам мазмунан улар бир хилликни англатади. Жумладан 
К.Турғунов луғатида шахснинг кучсиз ёки ўртача кучга эга бўлган нисбатан 
барқарор умумий эмоционал ҳолати, А.В.Петровскийнинг “Умумий 
психология” дарслигида кайфиятлар анча вақт давомида кишининг бутун 
хатти-ҳаракатига тус бериб турадиган умумий ҳиссий ҳолатини ифода этади, 
деб таъкидланади. Профессор Э.Ғозиев фикрича, кайфият шахснинг руҳий 
жараёнларига муайян вақт давомида тус бериб турувчи эмоционал ҳолатдир.
Кайфият, яъни одамнинг хурсанд ёки ғамгин кайфияти ҳеч вақт сабабсиз 
майдонга келмайди. Одам бажараётган бирор ишнинг маваффақиятли тугаши 
ёки имтиҳондан яхши ўтиш- яхши тетик кайфиятни юзага келтиради. 
Қилаётган ишингизни олдинга юрмаслиги ёки ишга берилган ёмон баҳо 
одамда маъюслик, кучига ишонмаслик кайфиятини туғдиради.
Кайфиятнинг хуш ёки нохуш бўлиши, биринчи навбатда одамнинг 
сиҳат-саломатлиги билан ҳам боғлиқдир. Масалан, ичимиз қаттиқ оғриб 
турган вақтда кайфият чоғ бўлмайди.
Одатда одамда кайфиятнинг у ёки бу тури, яъни хушчақчақлик 
хурсандлик ёки ғамгинлик, маъюслик, тушкунлик устун бўлиши мумкин. 
Ана шунга қараб одамлар хушчақчақ, ғамгин, серташвиш деб турли 
гуруҳларга бўлинадилар. Лекин шуни айтиш керакки, одам ўз кайфиятининг 
қули бўлиб, қолмай, уни бошқара билиши керак. Ўз кайфиятини идора қила 
биладиган одамларнинг ҳар доим руҳи тетик, кайфияти чоғ ва ишида унум 
бўлади. Кайфиятни идора қила олмайдиган одамлар билан яшаш жуда қийин 
бўлади. Бундай одамлар арзимаган нарсадан кайфиятини бузиб, тўмсайиб 
юрадиган ёки аразлаб ётадиган одамлар бўлади. Бундай одамларни одатда 
«сиркаси сув кўтармайдиган» ёки «жаҳли бурнини учида турадиган» одамлар 
дейишади. Агар одам ҳар доим ўйлаб, ақл билан иш тутса, кайфиятини 
бўлган бўлмаган нарсаларга бузавермайди. 
Инсон кайфиятини пайдо бўлишига ва ўзгаришига таъсир қилувчи 
қуйидаги иккита омилларни таҳлил қилиш лозим: Улардан биттаси объектив 
ва субъектив хусусиятли вазиятдир: а) табиий омилларга тааллуқли бўлган 
вазият (ҳавонинг совуқлиги ёки иссиқлиги); б) шахслараро муносабатнинг 
ноқулайлиги ва бошқалар. Иккинчисини бир манба сифатида талқин қилиш 
мумкин, бу-субъектив, шарт-шароитлардир. Масалан, меҳнат ва ўқиш 
фаолиятига керакли воситаларнинг мавжудлиги. Иккинчи субъектив 


муносабатлар, илиқ 
психологик 
муҳит, мулоқатмандлик 
мароми, 
рағбатлантириш, мулоқот ўрнатиш услуби, шахсиятига тегмаслик, тенг 
хуқуқлилик, шахснинг психологик хусусиятларини ҳисобга олиш ва ҳокозо.
Аффект
тушунчасига берилган таърифларга асосий эътиборни 
қаратадиган бўлсак бу ҳам шахснинг кучли эмоционал ҳолатлари билан 
боғлиқдир. К.Турғуновнинг луғатида айтилишича, аффект тез ва кучли пайдо 
бўлиб, шиддат билан ўтадиган қисқа муддатли эмоционал ҳолатдир. 
А.В.Петровскийнинг “Умумий психология” дарслигида аффект ҳаддан зиёд 
тез кечиши билан мияда пайдо бўлувчи, шахсни тез қамраб олувчи, жиддий 
ўзгаришларни юзага келтирувчи жараёнлар устидан иродавий назорат 
бузилишига етакловчи организм аъзолари функциясини издан чиқарувчи 
эмоционал жараёнларга айтилади. М.Воҳидов дарслигида аффект тўсатдан 
тез пайдо бўлиб, тез орада ўтиб кетадиган ниҳоятда кучли ҳиссий ҳолат 
сифатида эътироф этилади.
Аффект лотинча сўз бўлиб, руҳий ҳаяжон эҳтирос деган маънони 
англатади. Аффектлар кўпинча тўсатдан пайдо бўлади ва баъзан бир неча 
минут давом этади. Аффект ҳолатида кишини онгини тасаввур қилиш, фикр 
қилиш қобилияти тораяди, сусайиб қолади. Аффектлар вақтида одамнинг 
ҳаракатлари кутилмаган тарзда портлаш сингари бирданига бошланиб 
кетади. Баъзан аффектлар тормозланиш ҳолати тарзида намоён бўлади ва 
бундай ҳолатда организм бўшашиб, ҳаракатсиз бўлиб ва шалвираб қолади. 
Бундай ҳолат кўпинча одам бирданига қўрққанида, тўсатдан қувонганида ва 
шу каби ҳолатларда ўзини йўқотиб қўйиш кўринишида намоён бўлади.
Аффект ҳолатини бошланишида шахс инсоний қадриятларнинг 
барчасидан узоқлашиб, ўз ҳиссиётининг оқибати тўғрисида ҳам ўйламайди, 
ҳатто тана ўзгаришлари, ифодали ҳаракатлар билинмай боради. Кучли 
зўриқиш оқибатида майда кучсиз ҳаракатлар барҳам топади. Тормозланиш 
мия ярим шарлари пўстини тўлиқ эгаллай бошлайди, қўзғалиш пўстлоқ ости 
нерв тугунларидан оралиқ мияда авж олади, холос. Бунинг натижасида шахс 
ҳиссий кечинмасига (даҳшат, ғазаб, нафратланиш, умидсизлик ва ҳоказолар) 
нисбатан ўзида кучли ҳоҳиш сезади.
Маълумотларнинг кўрсатишича кўпинча ҳиссиётлар аффектив шаклда 
ўтиши тажрибаларда синаб кўрилган. Жумладан: 1) театр томошабинларида; 
2)тантана нашидасини сураётган оломонларда; 3)эс-хушини йўқотган 
телбасимон одамларда; 4) илмий кашфиёт лахзасида; 5) тасодифий қизғин 
учрашувларда, жўшқин шодликларда мужассамлашади. 
Аффектлар вужудга келишининг дастлабки босқичида ҳар бир шахс 
ўзини тушуниш, ўзини қўлга олиш, уддалаш қурбига эга бўлади. Уларнинг 
кейинги босқичларида иродавий назорат йўқотилади, иродасиз ҳаракатлар 
амалга оширилади, ўйламасдан хатти-ҳаракат қилинади. Аффектив ҳолатлар 
маъсулиятсизлик, ахлоқсизлик, мастлик аломатида содир бўлади, лекин шахс 
ҳар бир ҳаракати учун жавобгардир, чунки у ақл-заковатли инсондир. 
Аффектлар ўтиб бўлгандан кейин шахснинг руҳиятида осойишталик, чарчаш 
ҳолати ҳукм суради. Баъзи ҳолларда ҳолсизланиш, барча нарсаларга лоқайд 
муносабат, ҳаракатсизлик, фаолликнинг барҳам топиши, ҳатто уйқуга 


мойиллик юзага келади. Шуни ҳам унутмаслик керакки, аффектив қўзғалиш 
муайян давргача давом этиши, баъзан ўқтин-ўқтин кучайиши ёки сусайиши 
содир бўлиб туриши мумкин.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish