Психологиянинг предмети



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/139
Sana22.11.2022
Hajmi1,05 Mb.
#870199
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   139
Bog'liq
умумий психология маруза матни

 
Интеллектуал ҳиссиётлар 
ҳам ўз моҳияти жиҳатидан аҳлоқий 
ҳиссиётларга яқин бўлган ҳиссиётлардир. 
Интеллектуал ҳиссиётлар
одамнинг билиш жараёни билан боғлиқ бўлган ҳиссиётлар бўлиб, бирор 
нарсадан ҳайрон қолиш, ҳайратда қолиш, шубҳаланиш каби ҳолатларда 
ифодаланади. Интеллектуал ҳиссиётларга даставвал ажабланишни киритиш 
мумкин. Ажабланиш инсон билиш фаолиятининг ажралмас томонидир. 
Ажабланган ва қандайдир тушуниб бўлмайдиган, ҳайратда қолдирадиган 
эмоцияларга берилиб қолган одам ўзининг билиш эҳтиёжларини қондиришга 
интилади. Ҳақиқатни излаш шубҳаланиш ҳисси билан бир вақтда амалга 
ошириш мумкин. Бу ҳис одам фаол билиш фаолияти орқали ҳосил қилган ғоя 
ҳамда эътиқодларни ҳаётга тадбиқ қилиш учун бўлган курашнинг қийин 
дақиқаларида унга мадад бўлади.
ИРОДА 
Ирода ҳақида тушунча 
Маълумки, инсоннинг эҳтиёжлари ижтимоий тузум шакллари 
тараққиётига қараб ўзгаради. Шу боис ўз эҳтиёжларини қондириш учун 
инсон ҳаракат қилади. Шахс ўз ҳаракатлари ёрдами билан муҳитга 
мослашади ва ундан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланади. Лекин шу билан бирга 
одам муҳитни ўз эҳтиёжларига мувофиқлаштириб ўзгартиради, қайта қуради 
ва ўзига мослаштиради

Одамнинг шахс сифатидаги фаоллик хусусияти шундан иборатки, ўз 
эҳтиёжларини қондиришга ёрдам берадиган ҳаракатлари инстинктив 
ҳаракатлар эмас, балки асосан оқилона, онгли ҳаракатлардир. Бу онглилик 
шундан иборатки, одам олдиндан бирон-бир мақсадни кўзлаб ҳаракат 
қилади, шу мақсадга етишиш учун ёрдам бера оладиган воситали йўл ва 


усулларни олдиндан қидириб топади, тўсқинлик ва қийинчиликларни енгиш 
учун онгли равишда куч-ғайратини ишлата олади. 
Одам фақат ўзига хос маданий-ижтимоий эҳтиёжларини қондиришда-
гина эмас, балки, табиий-биологик эҳтиёжларини қондиришда ҳам онгли ва 
оқилона равишда иш тутади. 
Одам теварак – атрофдаги нарсаларни ўзгартириб ўзига мослаштирар 
экан, янгилик яратади, ижод қилади, шу янгиликни теварак-атрофдаги 
воқеликка қўшади, воқеликни ўзгартиради ва тўлдиради. Умуман одам ҳар 
доим ҳаракат қилмасдан тура олмайди. Ана шу жиҳатдан олганда одамнинг 
барча ҳаракатларини икки туркумга бўлиш мумкин. Улардан биринчиси 
ихтиёрсиз ҳаракатлар бўлса, иккинчиси ихтиёрий ҳаракатлардир.
Одамнинг ихтиёрсиз ҳаракатлари қатъий бир мақсадсиз, кўпинча 
импулъсив тарзда, яъни рефлектор тарзда юзага келади. Масалан, йўталиш, 
акс уриш, кўз қовоғини очиб юмилиши ва шу кабилар. Бу ҳаракатларни одам 
олдиндан ўйлаб режалаштирмайди. Ихтиёрсиз ҳаракатлар ҳар қандай 
шароитда юз бериши мумкин. Ихтиёрсиз ҳаракатлар баъзан, одамнинг ақлий 
фаолиятлари билан ҳам боғлиқ бўлади. Чунончи, ихтиёрсиз идрок, ихтиёрсиз 
диққат, ихтиёрсиз эсда олиб қолиш, ихтиёрсиз эсга тушириш ҳолатлари ҳам 
бўлади. Бундай ҳолларда одамнинг ихтиёрсиз ҳаракатлари идрок 
қилинаётган нарсанинг бошқа нарсалардан кескин фарқ қилиши ёки 
одамнинг қизиқишлари, эҳтиёжлари билан бевосита боғлиқ бўлади. 
Иродавий ҳаракатларда ҳар доим мақсад аниқ бўлади. Одам ўз олдига 
қўйган мақсадидан келиб чиқадиган натижаларни ҳам олдиндан тасаввур эта 
олади. Ана шунинг учун ҳар қандай қийинчиликларни енгиб бўлса ҳам 
мақсадини амалга оширишга интила боради. Масалан, одам бирор иморат 
солаётган пайтда охирги натижа қандай бўлиб чиқишини жуда яхши 
тасаввур этади ва шунинг учун қандай қийинчиликлар бўлса ҳам енгиб ишни 
давом эттира беради. Ёки талаба университетнинг биринчи курсига кирганда 
қандай мутахассис бўлиб чиқишини яхши билади ва шунинг учун барча 
қийинчиликларга чидаб ўқишни давом эттира беради. 
Умумий иродавий фаолиятни ёки алоҳида актни амалга оширишнинг 
муҳим хусусиятларидан бири амалга оширилаётган ҳаракатларнинг эркин 
эканлигини англашдан иборатдир.
Одамнинг иродавий ҳаракати тўла-тўкис детерминизмга, яъни 
сабабий боғланиш қонунига бўйсунади. Шу билан бирга иродавий 
фаолиятнинг бевосита сабаблари шароитида иродавий ҳаракатларни 
белгилаб берадиган турли-туман ҳаётий шароитлар бўлиши мумкин.
Одамнинг иродавий фаолияти объектив жиҳатдан боғлангандир. 
Иродавий 
фаолиятнинг 
муҳим 
хусусиятларидан 
бири, иродавий 
ҳаракатларни одам ҳамма вақт шахс сифатида амалга оширади. Худди мана 
шунинг билан боғлиқ равишда иродавий харакатлар одам тўла равишда 
жавоб берадиган иш сифатида бошдан кечирилади. Иродавий фаолият 
туфайли шахс кўп жиҳатдан ўзини маълум шароитда англайди, ўз ҳаёт йўли 
ва тақдирини ўзи белгилаши мумкин.


Ироданинг энг муҳим хусусияти унда фаолиятни амалга оширишнинг 
пухта 
ўйлаб 
чиқилган 
режанинг 
мавжудлигидир. Аввалдан 
режалаштирилмаган хатти-ҳаракатларни 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish