Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet233/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

depositum miserable
шартномаси бўлиб, бунда омонат 
топширувчи шахс ёнғин, тошқин, уруш ва зилзила каби фавқулодда 
ҳолатларда омонат сақлаб турувчи шахсни ўз ихтиёрига кўра танлаш 
имкониятидан маҳрум бўлгани сабабли ўз ҳуқуқларини махсус даъво 
билан ҳимоя қилганлар. Бунга кўра, тасодифий омонат сақловчи шахс
омонат ашёсига зарар етказса, етказилган зарарнинг 2 баравар миқдорида
қоплаши шарт бўлган. Тасодифий омонат сақловчи шахснинг совуққонлиги 
culpa levis in abstractio ва ҳатто culpa in custodiendo кўринишида 
ифодаланиши мумкин бўлган. 
б) Махсус омонатнинг иккинчи тури
sequestrum
ёки суд омонати деб 
аталган. 
Sequestrum
маълум ашё бўйича низо қўзғатган шахслар ўртасида
тузиладиган шартнома бўлиб, бу ашёни сақлаб туриш мажбуриятини олган
шахс низо ҳал бўлгандан кейин кимнинг фойдасига ҳал бўлган бўлса, ўша 
шахсга берган. Бундай омонат сақловчи шахс ёки секвестор суд омонати 
шартномаси асосида низо суд жараёнида қурилиш пайтида ашёга эгалик 
қилиш ҳуқуқига эга бўлган ва унинг бу ҳуқуқи бошқа шахсларга, ҳатто 
томонларга нисбатан ҳам поссесор интердиктлари билан ҳимоя қилинган. 
в) Махсус омонатнинг учинчи кўриниши 
depositum irregulare
деб 
аталиб, бу шартнома бўйича ўрни алмашадиган ёки истеъмол қилинадиган
ашё омонатга берилган. Бу шартномада омонат сақловчи шахс унга ишониб 
топширилган ашё эгаси ҳисобланган ва шартнома муддати тугагандан кейин
қабул қилиб олган айнан шу ашёни эмас, балки шу турдаги, шу сифатдаги
ва шу ҳажмдаги бошқа ашёни бериши лозим бўлган. Бундай depositum
қарз шартномасига ўхшашиб кетган, лекин улар ўртасидаги фарқ қарз 
шартномаси қарздор фойдасига тузилиши, depositum irregulare эса омонатга
топширувчи шахс – кредитор манфаати учун тузилганлигида кўринади. 
Pignus. Pignus
реал, акцессор ва икки томонлама бўлиб, бирон-бир 
ашёнинг гаров сифатида берилиши билан тузиладиган шартнома
ҳисобланган. Бу шартнома асосида гаровга олган шахс ашёга эгалик 
қилиши, ашёни сотиб юбориши ва ўз талабини сотилган ашё қийматидан
қондириши мумкин бўлган. Бошқа томондан гаров топширган шахс ўз 
мажбуриятини вақтида ва етарли даражада ижро этса, гаров сақловчи шахс 
гаровга қўйилган ашёни сақлаб туриши ва эгасига бекаму-кўст қайтариши
шарт бўлган.
Бунга кўра, pignus шартномасида 2 турдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар 
гуруҳи вужудга келган. Пигнус предметига эгалик қилиш мажбуриятидан


203 
кредиторнинг ашёвий ҳуқуқи вужудга келган. Бу ҳуқуқ потестатив ва
резолютив шартланган кўринишда бўлган: у олинган мажбурият ижро
этиладиган кунгача давом этган. Қарздор ўз мажбуриятини бажаргандан 
кейин кредиторнинг jus possidendi барҳам топган. Қарздор ўз мажбуриятини
бажармаса, кредиторнинг jus possidendi jus distractionisга айланган, яъни
у гаровга қўйилган ашёни сотиб, унинг қийматидан ўзининг талабини 
қондирган, қолган пулни эса қарздорга қайтариб берган. Гаров олган 
шахснинг шу тариқа ўрнатилган ашёвий-ҳуқуқий ваколатлари pignus
шартномасининг акцессорлиги натижасида келиб чиққан. 
Пигнус шартномасида келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг 
иккинчи гуруҳи мажбурий-ҳуқуқий табиатга эга бўлган. Гаровга ашё берган
шахс (аввал олинган мажбурият бўйича қарздор, пигнус шартномаси бўйича 
кредитор) гаровга олган шахсдан (аввалги мажбурият бўйича кредитор)
пигнус предметини тўғри сақлаш, ундан фойдаланмаслик ва олинган 
мажбурият ўз вақтида ва етарли даражада бажарилгандан кейин бекаму-
кўст қайтаришини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган. Гаровга қўйган 
шахснинг бу ҳуқуқлари actio pigneraticia directa даъвоси билан ҳимоя 
қилинган. Пигнус шартномаси икки томонлама тенг бўлмаган шартнома 
мақомида бўлганлиги туфайли, алоҳида ҳолларда гаровга олган шахс actio
pigneraticia contraria ёрдамида пигнус предметини сақлаш билан боғлиқ 
бўлган харажатларни қоплашни гаровга берган шахсдан талаб қилиши 
мумкин бўлган. Пигнус шартномасида қарздор ҳам, кредитор ҳам ўзи 
томонидан йўл қўйилган ҳар қандай эътиборсизлик учун culpa levis in
abstractio ҳажмига қараб жавобгарликка тортилган. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish