Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги


contractus reales innominati



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet230/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

contractus reales innominati
) гуруҳи шаклланди.
Номсиз реал шартномалар гуруҳи Юстиниан даврига келиб
тизимлаштирилди. Ўша даврдан бошлаб ашёни бериш ёки бирон-бир 
мажбурият асосида бирон-бир ҳаракатни бажариш реал шартнома тузиш 
шакли бўлиб хизмат қилиши тўғрисидаги қоида амалда бўлиб келди.
Қарз - Mutuum.
Қарз ёки
mutuum 
қадимги ва муҳим реал
шартнома бўлиб, ҳали ҳуқуқ томонидан ҳимояга эга бўлмаган қадимги 
даврда истеъмол қилинадиган ашёнинг маълум қисмининг қарздорга
дўстона берилишидан иборат бўлган. Қарздор маълум муддатдан кейин
қарз берган шахс (кредитор)га айнан шундай ҳажмдаги ва турдаги ашёни 


199 
қайтариб бериш мажбуриятини олган. Қарз берувчи шахслар ҳимояси 
сифатида кондикциялар киритилгандан кейин
mutuum 
дастлабки реал 
шартномага айланди.
Шундай қилиб, қарз (mutuum) қарздорга истеъмол қилинадиган ашёни
текинга эгаликка берилиши билан ўрнатиладиган реал, бир томонлама
шартнома бўлган, қарздор эса, ўз навбатида белгиланган муддатда ёки қарз 
берувчининг биринчи талаби билан ўша турдаги ва ўша ҳажмдаги истеъмол 
қилинадиган бошқа ашёни қайтарган. 
а)
Mutuum
истеъмол қилинадиган ашёни қарздорга эгаликка беришни 
кўзда тутадиган реал шартномадир. 
Бунга кўра, mutuumнинг ўрнатилиши учун қуйидагилар талаб қилинган: 
1) ашёнинг берилиши; 2) ўрни алмашадиган ашё берилиши; 3) ўрни 
алмашадиган ашё қарздорга эгаликка берилиши.
Mutuumда ашёнинг берилиши шартнома шакли ҳисобланган. Ашё 
берилмаса, mutuum шартномаси тузилмаган ҳисобланган. Қарз бериш 
тўғрисидаги томонлар келишуви ҳимоя қилинмаган pactum de mutio dando
ҳуқуқ ҳисобланган. Ашёнинг берилиши бирон-бир традиция усулида
амалга оширилиши ҳам мумкин бўлган. Mutuum бўйича ашё берилиши
сифатида цессиянинг айрим ҳоллари ёки қарздор томонидан унинг 
мажбуриятини бажариши мумкин бўлган бошқа шахсга қарз предметини
бериш ҳуқуқини делегация қилиш ҳам тушунилган.
Қарз предмети фақат ўрни алмашадиган ашё бўлиши керак бўлган, яъни
қарздор кредитордан олган ашёнинг айнан ўзини эмас, балки шу турдаги 
ва шу ҳажмдаги бошқа ашёни қайтариши лозим бўлган. Агар томонлар
шартнома тузишда ўрни алмашадиган ёки алмашмайдиган ашё тўғрисида 
келишиб олмаган бўлсалар, бозорда res quae pondere ёки умумий
истеъмолчилик қийматига кўра, истеъмол қилинадиган (res consumptibiles) 
ашё ҳақида гап кетса, ўрни алмашадиган, деб ҳисобланиши тўғрисидаги 
қоида амалда бўлган.
Ашёнинг берилиши билан қарздорнинг эгалиги ўрнатилган, яъни қарз 
шартномасини фақат мулкдор тузиши мумкин бўлган. Сохта қарз – қарз
олувчига ўрни алмашадиган ашёнинг мулкдор бўлмаган шахс томонидан
берилиши – ўз натижаси билан қарздорнинг қарзга олинган ашёга эгалигини 
келтириб чиқармаган, яъни қарз олиш рўй бермаган. Бундай ҳолларда
ашёни қайтариш учун ашё истeъмол қилинганда rei vindicatio ва ашё
қарздор томонидан истеъмол қилинмаган бўлса, condictio sine causa
қўлланган.
б) Mutuum бир томонлама шартнома бўлиб, бунда ҳуқуқлар – қарз 
берувчига, мажбуриятлар эса – фақат қарз олувчига тегишли бўлган. 
Қарз берувчи ёки кредиторнинг асосий ҳуқуқи бу шартномада
шартнома тузилган пайтда қарздор олган ашё қандай ҳажм ва қандай турда 
бўлган бўлса, ўшанча миқдордаги ашёни талаб қилишдан иборат бўлган. 
Бундан ташқари, кредиторда бошқа ҳеч қандай ҳуқуқ ва, айниқса, зарар 
қоплашни талаб қилиш ҳуқуқи бўлмаган. Mutuum лукратив шартнома 
бўлиб, у бўйича фоиз олиш мумкин бўлмаган.


200 
Қарз олган шахс ёки қарздорнинг асосий мажбурияти шартнома 
тузилган пайтда қарзга олинган ашёни ўша турда ва ўша ҳажмда
қайтаришдан иборат бўлган. Бу мажбурият шартномада белгиланган
муддатда ёки кредиторнинг биринчи талаби билан бажарилган. Қарздорда
бундан бошқа ҳеч қандай мажбурият бўлмаган. 
в) Mutuum шартномаси stricti juris шартнома ҳисобланган. Кредитор 
ихтиёрида берган қарзини қарздор уни ўз вақтида ва ўз хоҳиши билан
қайтармаган ҳолда қайтариб олиш учун condictio certae creditae pecuniae
ва condictio certae rei даъволари бўлган. Ҳар иккала даъво ҳам қарз 
берувчи қарздордан берилган қарздан кўпроқ миқдорда талаб қилса,
келишилган муддатдан олдин қарзни қайтаришни талаб қилса, шартномада 
кўрсатилган жойдан бошқа жойда талаб қилса ва бошқа асос бўйича талаб 
қиладиган бўлса, рад этилган. 
г) Рим ҳуқуқида одатдаги қарз шартномасидан ташқари қарзнинг бошқа 
турлари ҳам мавжуд бўлган. Foenus nauticum ёки pecunia trajecticia
кредиторлар денгизда савдо-сотиқ олиб борадиган савдогарлар билан
тузадиган шартнома бўлиб, бу шартнома бўйича юқори фоизлар олиш 
мумкин бўлган. Шунингдек, оддий фуқаролар ўртасида тузиладиган қарз 
шартномасидан фарқ қиладиган ижтимоий қарз ёки ўз-ўзини бошқарувчи
ташкилотлар (civitates) билан махсус кўрсатмалар асосида тузиладиган
қарз шартномалари мавжуд бўлган. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish