Тошқулов Ж.
Кўрсатилган асар. 56-58-бетлар.
’
Юсупоа П.Ҳ.
Ёш хнвалнклар тарнхн Урганч Хоразм, 2000. 162-бет.
275
www.ziyouz.com kutubxonasi
Муҳаммад Расул Мирзо, хонанда-мусиқашунос Матёкуб Позачи,
Отажон Сафаев, зиёлилар ва уламолардан Бобожон Ёкубов,
Ҳакимбой Жонмуҳаммедов, Муҳаммадёр ҳожи Абдуллаев,
Отажон Хўжаниёзов, Раҳмонберган Ёкубов, Муҳиддин Умаров,
Мулла Жуманиёз Султонмуродов, Жуманиёз ҳожи Бобониёзов,
Қурбонбой Жалойир, Худойберган Матниёзов, Давлатназар
Қайрок, Мурод Элтузаров, Мулла Матмурод, Мулла Абдулла
Бердимуродов, Авазхўжа, Исомиддин эшон, Низомохун, Собир
Ёкубов, Мулла Бекчон Раҳмон ўғли, Муҳаммад Юсуф Девонзода
ва бошкалар кирган. Уларнинг сафи 40 нафардан зиёд кишини
ташкил этарди. Ҳар пайшанба кечаси гоҳ Қаландархонада, гоҳ
Қоракўз масжидида, кўпинча Ҳусайнбек Матмурод девонбеги
ўғлининг уйида йиғилишлар ўтказилиб, кўшиқлар айтишган,
шеърхонлик кнлишган, эрк, адолат, маданият ва ислоҳотга доир
суҳбатлар олиб борилган1. Улар жадид адабиёти ва санъатини
яратишбиланчекланибколмай,маданиятвамаорифмуассасалари
ташкил этиш, яъни янги усул мактаблари, касалхона, почта-
телеграф очиш, ўкув кўлланмалари ёзиш ва нашр этиш ишлари
билан шуғулланганлар.
Рус боскинчиларига карши кураш каҳрамони Матмурод
девонбеги
вафоти
(1901)дан
кейин хонлик
сиёсатида
шахзода Асфандиёрхон ва вазир Исломхўжа катга роль ўйнай
бошладилар. Либерал маърифатпарварлик кайфиятидаги «Рус
жуғрофий жамияти» аъзоси бўлган Асфандиёрхон 1904 йилдан
бошлаб рус, татар, турк, озарбайжон тилларида чикарилган
газета ва журналларга обуна бўлиб, газета, шунингдек,
география, тарих, адабиётга доир махсус асарлар билан
танишган. У таржимон Аҳмеджон Агиевдан рус тилини ўрганиш
билан газета ва журналлардаги қийинрок жойларини Рамазон
Сайдашев ёрдамида ўкиб турган. Бу унга мамлакатни бошқариш
тўгрисидаги карашларининг шаклланишига ёрдам берган. У
ташкаридан Исломхўжа амалга ошираётган тадбирларни кўллаб-
қувватлаганга ўхшаб кўринса ҳам, аслида ич-ичидан унга карши
1
Йўлдошев Ж. Ҳасанов С
Уша асар, 80-бет.
276
www.ziyouz.com kutubxonasi
бўлиб, ўз душманларини, ёинки максадига тўсик бўладиган
кишиларни ҳар қандай йўл билан йўк килган.
Ислохотлар тарафдори бўлган вазир Исломхўжа ёрдами
билан
тахтни
эгаллаган
Асфандиёрхон
вазирнинг
рус
амалдорлари билан яхши алокада эканлигини хам хисобга олиб,
ўз хукмронлигининг дастлабки вақтларида ислоҳот тўғрисида
фармонлар чикариб, мамлакат бошкарувида Исломхўжага кенг
йўл очиб берди. Исломхўжа 11 моддадан иборат хокимларга
кўрсатмалар1 бериш билан бирга 10 моддадан иборат ислоҳотлар
дастурини хам ишлаб чикди:
1. Хонликдаги мансабдор ва хизматчиларга лавозимига
караб ойлик маош белгилаш.
2. Деҳконлардан солик олишни тартибга келтириш ва солик
олувчиларни 3 табақага ажратиш.
3. Закот, бож, хирож кабиларни тартибга солиш.
4. Аҳолидан савдо-сотик учун олинадиган соликларни
тартибга солиш.
5. Ерларни суғориш ишларини тартибга солиш.
6. Йўллар, темир кўприклар куриш ва почта-телеграф
хизматини ташкил килиш.
7. Шахарларда
касалхоналар
куриш,
кишлокларда
фелкдшерлик хизматини очиш, тиббий хизматчиларни таклиф
этиш.
8. Барча вакф ерларини марказлаштириш ва даромадларини
маориф ишларига сарфлаш.
9. Барча мактабларда янгича ўкитиш усулига ўтиш,
мактаблар дастурига рус тили, география, тарих фанларини
мажбурий килиб киритиш.
10. Хон
хазинаси
ҳисобини
юритиш, кирим-чиқим
китобларини олиб бориш2.
Бу дастур тезда ҳаётга татбик килина бошлади. Исломхўжа-
нинг таклифи билан хонлик худудида Кабир Абдурашидов,
1 Ўэбекистои МДА. 125-И-фонд, 1 -рўйхат, 609-иш, 64-72-ьараклар
3 Ўэбекистон МДА. 125 И фонд, 11-рўйхат, 60Я-иш, 3-5-вараклар.
277
www.ziyouz.com kutubxonasi
Давид Бакиров, Мухтор Бакиров каби ўкитувчилар*
1, почта-
телеграф ва темир кўприклар курувчи инженерлар, 1913 йилдан
А.Ф. Анисимов раҳбарлигидаги врачлар иш олиб бордилар. Бу
жараён жадидчилик ҳаракатининг кенг ривожига таъсир килиб,
Хўжаэли, Хонка, Гурлан каби калъа (шаҳар)ларда хам янги усул
мактаблари очила бошланди. Лекин Ёш хиваликлар партияси ва
раҳбарларидан бири Полвонниёз ҳожи Юсуповнинг ёзишича,
Асфандиёрхон усталик билан отаси даврида хизмат қилган,
мамлакатдакаттатаъсиргаэгабўлганамалдорларниИсломхўжага
карши кўйди. Натижада Исломхўжага карши шахсий ғарази
бўлган, унинг олиб
келаётган янгиликларини кўра олмаётган
амалдорлар билан Исломхўжа ўртасида кураш бошланади.
Дастлаб Асфандиёрхон Исломхўжага карши Ҳусайнбек девон-
беги бошлик амалдорлардан ариза ёздириб олиб, кейинчалик
буни Исломхўжага кўрсатди. Ўз мавкеидан фойдаланган вазири
бузрук Исломхўжа Ҳусайнбек Дсвонбеги, Соҳибназар меҳтар,
Ш ейхназарбой ясовулбоши, Омонгелди Сардорбой, Отажон
маҳрам, Муҳаммад Латиф Махсум, Муҳаммад Пано махсум,
Бобо Девон, Иноят Девон, Қобул Маҳрам, Хўжа Жуманиёз,
Полвонниёз хожи Юсупов, Бобожон Ёкубовларни зиндонга
ташлаб, уларнинг мол-мулкларини мусодара килдиради2. Улар
ҳибсда 13 ой ушлаб турилган. Ш унингдек, дастлаб Исломхўжага
карши бормаган Асфандиёрхон унинг фаолиятига зид ишларни
кила бошлади. Улар орасидаги низо янги қурилишларга маблағ
етмай колганда - Асфандиёрхон европача услубда кабулхона
куришни буюргандан бошланди. Унинг буйругини Исломхўжа
сўзсиз кабул килиб, иморатни Нуриллабойдз киска вактда
куриб битказган. Лекин бу низо 1913 йилда Исломхўжанинг
ўлдирилишига олиб келди ва ислоҳотлар тўхтаб колди.
Бу _ вокеалар Хива жадидлари ва энди шаклланаётган Ёш
хиваликлар фаолиятига катта таъсир кўрсатди. Энди улар давл ат
1 Ўзбекистон МДА. 71-И-фонд, I рўйхат, 128-иш, 6-варак.
Do'stlaringiz bilan baham: |