«Тараккий», «Юлдуз»
газеталари, «Дин ва маишат», «Шўро»
журналлари, Туркиянинг Истанбул шахрида турк тилида нашр
килинган «Вахдат», Калькуттада чикаётган «Хабл-ул матин»*
1
газетаси ва кўпгина ижтимоий-сиёсий адабиётларни хонлик
ҳудудида таркатиб, ерли аҳолининг, хусусан, зиёлилар сиёсий
онгининг уйғонишига, дунёда бўлаётган вокеалардан бохабар
бўлишларига имкон яратдилар.
Хива хонлигида жадидчилик ҳаракатининг шаклланишида
завод ва фабрикаларда,
банк ва компанияларда, армияда хизмат
вазифаларини бажариш ёки сургун муддатларини ўташ учун
келган саводли, демократик кайфиятдаги кишилар ва уларнинг
маҳаллий аҳоли билан алокаси ҳам маълум даражада таъсир
кўрсатди.
Юкорида
кўрсатилган
омиллар
XX
аср
бошларида
Хива хонлигида маҳаллий буржуазиянинг илғор вакиллари,
савдогарлар, майда буржуазия ва хунармандлар орасида
жадидчилик ғояларининг вужудга
келиши ва таркалиши учун
асос бўлди.
Академик Бахтиёр Назаров жадидчилик ҳаракати тарихининг
тарихшунослиги ҳақида тўхталиб: «... 60-80 йилларда бирмунча
силжишдек кўринган жадидларни ўнг ва сўлларга ажратиб
бахолаш эса, аслида, моҳият эътибори билан жадидчиликнинг
шўро тузумини ёқлаш ва уни мустаҳкамлаш йўлига ўтган
вакилларини оклаш тадоригидаги устомонликдан бошка нарса
эмас эди»3, - деб тўғри фикр билдирадилар.
Айникса, Хива жадидларини ўнг ва сўл окимларга бўлиш мумкин
эмас. Мавжуд адабиёт ва тадкикотларда3 Хива жадидлари ўнг
окимига вазир Исломхўжа бошлик савдо-саноат корхоналари
эгалари ва катта бойлар турганлиги кайд килиниб, сўл оким
1 Ўэбекистон МДА 125-И-фонл, 1-рўйкат, 578-иш.
1 Назарпв Е.
Истиклол самараси //Жалидчилнк; нслсхот. янгиланиш: мустакиллик аа тараккиёт
учун кураш Т.: Университет, 1999. 3-бет.
1
Тошқулпв Ж.
Ёш хиваликлар: сиёсий карашларнинг тадрижий ривожланиши. //Халк ва
демократив, 1992. №3-4-сон. 55-60-бетлар;
Йўлдошев Ж., Ҳасанов С.
Жадид тарбияшунослиги
асослари. Т.: Ўкитувчи, 1994. 80-бет; Хоратм тарихи. 1-китоб. Урганч: Хораэм, 1997. 373-бет.
274
www.ziyouz.com kutubxonasi
намояндаларига
Бобоохун Салимов, Ҳусайнбек Матмуродов,
Полвонниёз ҳожи Юсуповларни киритадилар. Лекин улар ҳам
амалдор, катта ер эгаси, савдогар ва заводчи бойлардан эдилар.
Жўра Тошқулов Хива жадидларини, шу билан бирга, максад ва
кураш усулларига қараб ҳам ўнг ва сўл окимга ажратади. Сўл
канот вакиллари мавжуд сиёсий-ҳуқуқий
тартиботлар билан
муроса қилишни истамай, ҳатто фитна усулидан фойдаланишга
интилишлариборлигиниқайдкилиб, 1917йилапрелдачакирилган
Мажлиснинг таркатилиши ва бир канча Ёш хиваликларнинг
камокка олиниши учун баҳона бўлган вокеани келтирадилар1.
Бунда асосий айбдор сифатида Хусайнбек Матмуродов ва яна бир
неча Ёш хиваликлар камалган эдилар. «Хусайнбек бошлик бир
неча биродарларимизни ҳибс килдилар»2, деб ёзади П.Ҳ.Юсупов.
Демак, юкоридагилардан кўринибтурибдики,Хива жадидларини
ўнг ва сўлга ажратмаслик мақсадга мувофиқдир. Уларнинг
барчаси ҳам ислоҳот, янгилик, тараккиёт тарафдорлари эдилар.
XX аср бошларида Хива хонлигидаги жадидчилик ҳаракати
янгиликлар
тарафдорлари
бўлган
амалдорлар,
маҳаллий
бойлар ва савдо аҳли, тараккийпарвар мусулмон руҳонийлари,
мадраса мударрислари ва толиблари,
маърифатпарвар шоирлар
Хоразмдаги мактаб ва мадрасаларни, ҳатто ислом динига кейин
кириб кел ган бидъатларни ва урф-одатларнинг айрим кисмларини
ислоҳ қилиш, дунёвий фанларни жорий этиш, саводхонлик
усулларини осонлаштириш, ўкувчиларни ўз она тилида кўпрок
ўкитиш ва «ғайри тил»ни билиш
каби маърифатпарварлик
гоялари билан чиккан демократия ва адолат, истиклол ва
тараккиёт учун курашувчилар ҳаракати ҳисобланади. Улар
сафида Бош вазир Исломхўжа, козикалон Бобоохун Салимов,
шоир Аваз Утар, девонбеги Ҳусайн Матмуродов,
савдогар
Полвонниёз ҳожи (Полёзҳожи) Юсупов, саноатчи бой Назир
Шоликоров, матбаачи-ҳунарманд Отажон Абдалов, биринчи
ўзбек кино-фото устаси Худойберган Девонов, мирзабоши
1
Do'stlaringiz bilan baham: