Жунаидхон улар орасида хам тўла мавкега эга бўла олмади.
Тоза маҳрам, Давлатмурод маҳрам, ака-ука Баққоловлар каби
савдо-саноат соҳаси вакиллари ва
йирик бойлар Жунаидхонга
якинлашдилар ва унинг хизматини сўзсиз бажардилар.
Жунаидхон ўз якка ҳукмронлигини мустахкамлаш учун
қатгиққўллик ва зўравонлик билан олиб борган сиёсати,
аксинча, у хохламаган ҳолда мухолифатнинг - Еш хиваликлар
партиясининг мавқеини кучайтирди.1
1919 йил ёзига келиб Амударё бўлимида, умуман Туркистон
Республикасида сиёсий аҳвол анча кескинлашди. Амударё
бўлимининг шимолий қисмида, Заир деган аҳоли
яшайдиган
манзилда казак атамани Фильчев ҳамда йирик коракалпок
мулкдори Хон Махсум бошчилигида совет ҳукуматига карши
чиқишлар уюштирилди. Заирдаги
атаман Фильчев юзлик отря-
дини қуролсизлантириш ҳамда Чимбой советини мустаҳкамлаш
учун А.Ф. Христофоров раҳбарлигида 17 кишилик фавқулодда
комиссия ҳамда 80 кишилик байналминалчилар куролли отряди
юборилди. Лекин кўзғолончилар фавкулодда комиссиянинг 17
аъзосини ҳам ушлаб, отиб ўлдирди. Тез орада кўзғолончилар
Амударё бўлимининг шимолий қисмини, Нукус, Заир, Мўйноқ
орасини қўлга киритдилар. Қўзғолончилар босиб олган ҳудудда
атаман Фильчев бошлик ўз ҳукуматини туздилар. Жунаидхон бу
ҳукуматни дарҳол тан олди ва у билан яқин алока ўрнатди.
1919 йил 17 августда Н.Шайдаков раҳбарлигида Петро-
Александровскка кизил аскарлар отряди етиб келди. Шайдаков
Кавказ орти фронтига карашли Хива аскарлар гуруҳининг
кўмондони килиб тайинланди. 1919
йил сентябрда Петро-
Александровск шаҳрида ҳарбий ҳолат эълон қилинди. Шаҳар
совети инқилобий кўмитага айлантирилиб, унинг бошлиғи
килиб Н.Шайдаков тайинланди. 1919 йил сентябрда Оренбург
фронти
тугатилиб, кизил аскарларнинг бир кисми Чоржўйдан
Петро-Александровскка юборилди. 1
1
Ражабов К
Хоразмда истиклолчилнк харакати ва Жунаидхон /Жамият ва бошкарув. 2000. №1.
37-38-бетлар.
307
www.ziyouz.com kutubxonasi
1919 йил 12 октябрда Россия ок гвардиячи кўшинларининг
кўмондонлари генерал-лейтенант Дутов ва генерал-майор
Зайцев имзолари билан «Мусулмон партизан» отрядларининг
бошлиғи
Жунаидхонга
мактуб
жўнатилган1.
Мактубда
большевиклар
Германия
томонидан
жўнатилган
банда,
улар дин ва шариатни оёк
ости килиб, талончилик билан
шуғулланувчи гуруҳ эканлиги қайд қилинади. Улар халкка
ваъдалар бериб, халқни алдаб, ўз ваъдаларини бажармайдиган
гуруҳ эканлиги уктирилади. Жунаидхоннинг
Оренбург казак
отрядлари юзбошиси лавозимига тайинланганлиги айтилади.
Жунаидхонга ўз қўшинларини қизил Туркистонга қарши
йўллашни катта оға, Оренбург қўшинлари бошлиғи сифатида
Дутов буюради. Ушбу буйруқ ва мактубни биргаликда таҳлил
қилган кўпчилик тарихчилар1
2 Жунаидхоннинг Колчак билан
алоқалари ҳақида нохолис фикрлар баён қилишади.
Аслида
худди советлардек, Колчак хукумати хам Хива хонлигини ўз
таъсир доирасида сақлаш ва Жунаидхон кучларидан совет
ҳукуматига карши курашда фойдаланишни ўз олдига мақсад
қилиб кўйган эди. Хива хукумати эса тенглик асосида ҳар
кандай ўзаро муносабатларни ўрнатиш ва алокаларни йўлга
кўйишга тайёр эди. Ҳатто ўнг кирғок Амударёнинг куйи
оқимида Фильчев ва Хон М ахсумларнинг 1919
йил охирларида
тузган ҳукуматини ҳам тан олган бўлса-да, ташки сиёсатда
мустақил субъект сифатида ўз ўрнини тўла эгаллай олмаган
Саид Абдуллахон ва Жунаидхон ҳукуматлари ички сиёсатда ҳам,
турли миллат, элат, уруғлар ва табакалар орасида ҳам ишончли
таянчга эга бўла олмади. Бу эса Хива хонлиги аҳолисининг
аҳволига хам оғир таъсир кўрсатди. Бундан большевиклар
унумли фойдаланишди.
Хоразмда юз берган инқилобий ўзгаришларнинг фаол
1 Ўзбекнстон МДА. 2786-фонд, 1-рўйхат, 39-иш, 205-208-вараклар.
Do'stlaringiz bilan baham: