Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

Юсупов П. Қ,
Ўшаасар, 177-179-бетлар.
2 Каранг 
Полвонов Н Т.
Хива жадкалари - Ёш хиваликлар ва АсфанднСрхон ўртасидаги муно- 
сабагларга доир янгича мулоҳдэалар: тарих, мустакиллик, миллий гоя (Республика илмий 
наэарнй анжумани мвтериаллари). Т.: Академия, 2001.229-231 -бетлар.
298
www.ziyouz.com kutubxonasi


йил январь - 1920 йил январь) икки йил давомида мамлакатни 
Жунаидхон бошкарди. 1918 йилнинг ёзи ва кузида Жунаидхон 
ўзига қарши чикқан барча кучларни шафкатсизлик билан 
бостириб, Амударёнинг ўнг қирғоғида ўрнатилган шўролар 
хукуматини йўқ қилишга каттиқ харакат қилди1.
Ўз қўшини сафини мустаҳкамлаш мақсадида Жунаидхон 
Хива аҳолиси ичидан аскарликка яроқли қисмини мажбуран 
жалб қилди, деҳқонларнинг от-араваси, озик-овкати ва ем- 
хашагини тортиб олди. Шу тариқа унинг отлиқ аскарлари сони 
4000 тага, «ўлжачилар» сони эса 6000 тага етди2.
1918 йил сентябрь ойи ўрталарига келиб, Жунаидхон 
Амударё бўлимига қарши бир неча бор ҳужум уюштирди.
Жунаидхон ҳарбий хавфининг олдини олиш мақсадида 
Амударё бўйида Туркистон АССР томонидан қизил аскарлар 
қисмлари ҳам тузила бошланди. Петро-Александровск совети 
ҳамда Ёш хиваликлар партияси раҳбарияти Туркистон мухтор 
совет республикасидан ёрдам сўраб, Жунаидхонга карши 
қизил аскарлар кисмини юборишни илтимос қилдилар. Унга 
жавобан Туркисгон республикаси ҳукумати Чоржўйдан Петро- 
Александровскка Чоржўй харбий комиссари Н.А. Шайдаков 
кўмондонлигида 100 кишилик қизил аскарлар отрядини жўнатди. 
Н.А. Шайдаков отряди 1918 йил 20 сентябрда «Верньш» 
теплоходида Амударёдан сузиб, Петро-Александровск шахрига 
етиб келди. Унинг ўзи Амударё бўлимининг ҳарбий комиссари 
килиб тайинланди.
1918 йил 19 сентябрда Т уркистон Автоном Совет Социал истик 
республикасининг Хива ва Амударё ишлари бўйича фавқулодда 
вакнли қилиб эсер, штабс-капиган В.П. Коноплев тайинланган. 
1918 йил октябрь ойи охирида Коноплев 120 кишилик отряд 
билан Петро-Александровскка етиб келди. У шаҳар совети ва 
ҳарбий раҳбарликни ўз кўлига олди. Коноплев ташаббуси билан

Ражпбов Қ
Хоразмда истмклол қаракггги ва Жунаидхон //Жамнят ва бошкарув, 2000, №1, 36- 
43-бетлар.

Погорелъский И В
Исюрия Хнвинской н Хоре^мской Народной Совегской Республики. 1917* 
1974. Л.: Универсигет. 1984. С 85.
299
www.ziyouz.com kutubxonasi


Урал казакларидан учта (хар бири 100 кишидан иборат) отлик 
отряд тузилиб, куроллантирилдн. Улардан бирининг бошлиғи 
атаман Фильчев бўлган1. В.К. Конополев шахсиятига ўша 
воқеалар иштирокчилари хотираларида яхши баҳо берилган1
2. 
Айниқса, 1918 йил ноябрда Жунаидхоннинг Тўрткўлга ҳужумини 
қайтаришда унинг хизматлари, мудофаа бўйича килган тадбирлари 
катга аҳамият касб этган. Лекин совет даври тарихшунослигида 
Коноплев К.Осипов тарафдори, кейинчалик оқ гвардиячиларга 
ўтиб кетган хоин сифатида таърифланади3. Умуман бу даврдаги 
тарихий шахслар фаолиятига баҳо берганда улар амалга оширган 
ишларга караб ҳаққоний фикр юритмоқ даркор.
Петро-Александровск 
шаҳрида 
бўлаётган 
вокеалардан 
Жунаидхон тўла хабардор эди. Шунинг учун ҳам у тезлик 
билан ҳужум қилишга шошилди. У 1918 йил 24 ноябрда Петро- 
Александровскни қамал қилди. Қамал 11 кун давом этди. 
Жунаидхоннинг 7 та ҳужумини қайтариб, шаҳар ҳимоячилари 
3 декабрда қарши ҳужумга ўтдилар. Жунаидхон отрядлари 
тартибсиз ҳолда Шаббоз томон чекина бошладилар. Бу жангда 
Жунаидхон 1700 га яқин аскаридан ажралди4.
Петро-Александровск шаҳрини Жунаидхон ҳужумидан 
ҳимоя қилишда Жуманиёз Султонмуродов раҳбарлигидаги Ёш 
хиваликлар партияси, яъни ҳужжатларда «Хива инқилобий 
партияси» деб аталган партия аъзолари катта ишларни амалга 
оширдилар. Улар ичидан кейинчалик Аҳмаджон Ибрагимов, 
Ваисов, В.Полвонниёзов каби Хива инқилобининг фаол 
иштирокчилари ва ҳарбий раҳбарлари етишиб чиқдилар.
Петро-Александровскни қамал қилиш билан бир вақгда


Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish