бўлган эди. Айрим уруғ сардорлари
бора - бора Жунаидхонга
бўйсунмай кўйдилар, Жунаидхон уларга қарши қатъий чоралар
кўргани сари, мухолифат хам кучайиб борди. Тошкентдаги Ёш
хиваликлар инқилобий комитети рахбари Полвонниёз Ҳожи
Юсупов Туркистон Республикаси ХКС ташки ишлар бўйича
комиссарлиги ва ижтимоий ишлар комиссарлигида коллегия
аъзоси, кейинчалик Туркистон ўлка мусулмонлар бюросида хам
аъзо бўлиб ишлаб турди'. Ушбу ташкилотларда у Ёш хиваликлар
Тошкент комитети вакили эди.
Комитет дастурини таниган
ҳар бир шахс кайси давлатнинг фуқароси ва кайси миллатдан
бўлишидан катъий назар, бу кўмитага аъзо бўла оларди*
1
2. 1918
йил август ойида Тошкентдан Тўрткўлга етиб келган Мулла
Жуманиёз Султонмуродов Хива хонлигидан кочиб ўтган, хон
ва Жунаидхон зулмидан норози бўлган барча кишиларни Ёш
хиваликлар партиясига аъзоликка
кабул кила бошлайди ва Рло
хиваликлар партияси Тўрткўл комитетига асос солади3. Айнан
шу комитет Амударё бўлимига хон на гуркманлар зулмидан
кочиб ўтган хиваликларни бирлаштириб, хонлик ҳудудидаги
Жунаидхон ва хонлик тузумидан
норози кучлар орасида
таргиботни ташкил килган ҳамда уларнинг умумий душмани
Жунаидхонга карши курашда уюштира олган. Улар Хива, Гурлан,
Хўжаэли, Манғиг, Мари каби шаҳарларда Ёш хиваликларнинг
яширин ташкилотларини тузганлар. 1918 йил 30 октябрда
Тошкентдаги Ёш хиваликлар инқилобий комитети қабул қилган
«Хитобнома» ва бошка варакаларни
таркатишда ушбу комитет
аъзолари фаол қатнашдилар. Хитобнома орқали Ёш хиваликлар
Туркистондаги совет ҳукумати тартибини ахолига шариат йўли
билан тушунтириб, меҳнаткаш дехконларни ўз жойларидаги
инқилобий
комитетларга кириш, инқилобий комитетлар йўқ
С. 101-105;
ХамдамовХ
Хивахонлигинингагдарклиши ва Хпразм СоветХалк респу<\ликасининг
туэилиши Т.: Уддавнашр. 1960. 56-60-6еглар.
1 Утбскнстон МДА. 125-фонд. I рўйаат, 609-нш. 37-варак.
1 Хоразм яилонти лаалат архиви. 124-фоид. 1-иш, 1-30-вараклар.
3 Ўэбекистои МДА. 72-((1онд, 1-рўйхат, 1-иш, 66-вара.;: Хоралм вилоялк давлэт архини. 124-фоил.
1-ми,
37-варак
297
www.ziyouz.com kutubxonasi
бўлса, уларни тузишга чақирадилар1.
Марказдан узилиб колган Туркистон совет республикасидан
Ёш хиваликларнинг сўраган харбий ёрдами ижобий хал
килинмади. Шунда ГТолвонниёз Ҳожи Юсупов хонликдаги илғор
фикрли кишиларнинг ва ўзининг душмани Асфандиёрхондан ўч
олиш ва уни ўз иттифокчиси Жунаидхон кўли билан йўқ қилиш
максадида Жуманиёз Султонмуродов ва Юсуф девонлар билан
келишиб, Жунаидхонга етказишини сўраб, Юсуф девон номига
хат ёзади. Хатда Полвонниёз Ҳожи Юсупов Асфандиёрхон
Туркистон ХКС раиси Колесовдан Жунаидхон зулмидан халқни
озод қилиш учун аскар сўраганлигини, Асфандиёр
имзоси
қўйилган хатни ўз кўзи билан кўрганлигини ва бу хабарни Чори
оркали Жунаидхонга етказиш кераклигини айтади. М аюубни
ўкиб кўрган Жунаидхон ўғли
Эшшига Асфандиёрхонни
ўлдиришгабуйруқберади. Эш ши,Ушоқбеквабошкасаркардалар
билан 1918 йил 1 октябрда Асфандиёрхонни ўз саройида қатл
килганлар1
2. Жунаидхоннинг хонлик худудида ўз билганича,
мустакил сиёсат юргизишига Асфандиёрхон каршилик кўрсата
олмайдиган даражадаги кўгирчок хоким эди.
Уни бошка бир
хон билан алмаштириш зарурати йўқ эди. Шундай экан, вазият
оғир бир шароитда Асфандиёрхонни Саид Абдуллахон билан
алмаштириш нега керак бўлиб колди?!
Бизнинг фикримизча,
Ёш
хиваликлар
уюштирган
мактуб
Асфандиёрхоннинг
ўлдирилишига асосий сабаб бўлиб хизмат килган3.
Жунаидхон Ёш хиваликларнинг «сохта» мактубини олгач,
ундан Асфандиёрхонни йўк қилиш учун фойдаланди. Аммо
ўзи тўғридан-тўгри хонлик тахтига ўтира олмаслигини билган
Жунаидхон хон авлодидан бўлмиш Саид Абдуллани тахтга
кўтарди. Аслида эса ҳокимият унинг кўлида эди.
Хива хонлиги мустақил давлат сифатида мавжуд бўлган (1918
1 //Иэиестия. 1918 йил, 30 октябрь №111.
2 Ўэбекистгон МДА. 125-И-фонд, 1-рўЙхат, 609-иш, 37-варак;
Do'stlaringiz bilan baham: