шининг 1917 йил 5 апрелида, мен - Хива хони Саид Асфандиёр
Баҳодирхон куйидаги хоҳишимни эълон киламан:
1. Мен ўз фукароларимга конституциявий бошкарувни
шунинг учун бердимки, улар давлатни ўз хоҳишлари, мукаддас
шариат конунлари ва замон талаби билан умумхалқ
кенгаши
оркали сайланган ва давлат ишларини бошқаришга тайинланган
адолатпарвар ва лойик кишилар бошкарсинлар.
2. Менинг
фукароларим
давлатни
бошкариш
ишида
мукаддас шариат билан келишилган холда адолатли ҳаракат
қилишлари шарт.
3. Мен фукароларимга бирлик, тинчлик ва озодликни
шунинг учун бердимки, улар бир-бирлари билан ака-ука бўлиб,
тинч яшасинлар.
4. Хива давлатида вазирлик ва
амалдорлик вазифаларини
ахоли томонидан сайланган ва тайинланган виждонли ва
адолатпарвар кишилар бажарсинлар. Халк хохламаган вазир,
амалдор
ва хокимлар ишдан олиниб, жинояти исботланса
мукаддас шариат конунлари асосида жазога тортилсин.
5.
Барча амалдор ва вазирларга, давлат хизматчиларига
вазифаларига яраша хазинадан маош ажратилсин.
6. Хива давлатининг мсшия ишлари учун хазиначи жорий
қилиб, кирим-чиқимларни назорат қилиш топширилсин.
7. Вазирлар ва амапдорларни назорат қилиш ҳамда менинг
юкоридаги буйруғимни бажариш учун аҳоли ўз вакилларини
сайлагунга қадар 30 кишидан иборат вактли қўмита тайинлансин.
Хива фуқаролари
тинчликни саклаб, ўз ишларини амалга
оширсинлар ва бошка маданиятли халклар каторидан ўрин олиш
учун бор кучларини сарфласинлар»...
Бу манифест Хива хони саройида ёзилди.
Агар эътибор қилиб каралса, манифест асоси Исломхўжа
ислоҳот режасининг бир кисмидек бўлиб кўринади. Кўпчилик
тадкикотчилар бу хужжатларни Ёш хиваликлар дастури си-
фатида талкин килишади'.
288
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ёш хиваликлар ҳамиша озодлик ва тараккиёт тарафдори
бўлган Бобоохун козикалонни манифест асосида чакирилган
мажлисга биринчилардан бўлиб таклиф килдилар: «...Аввалдин
машҳур ҳурриятпарвар уламо синфидан бўлган Бобоохун
кози Сапимохун эшон ўғлини келтирмакка биродар Жуманиёз
ҳожи Бобониёз ўғлини юбордик. У
бориб кози уламоларнинг
тарафидин уни вакил килиб олиб келди»2.
Мажлис ва Нозирлар кенгашини тузиш, унинг фаолиятини
ташкил қилиш, ҳужжатларининг ислом шариати асосида
бўлишини таъминлашда уламо сифатида Бобоохун Салимов
бошчилик килди. Бу ҳақда Полвонниёз ҳожи Юсупов ўз
«Хотирапар»ида шундай ёзади: «Ондин сўнг Бобоохун эшон
бирлан маслаҳат килиб, тамоми Хоразм калъаларига ҳам
Туркманистон, козоқ, қорақалпок
истансаларига вакил сайлаб
келмак уч)гн хатлар юборилди»3. Жойларга юборилган кишилар
халк вакилларини сайлаб олиб келгач, Бобоохун Салимов мажлис
раислигига саиланди4.
Мажлис томонидан амалга оширилган: хонликдаги кирим-
чиким дафтарини назорат килиш, хон ва амалдорларга маош
белгилаш, маориф, соглиқни саклаш, кишлоқ хўжалигидаги
аҳволни яхшилаш учун Россиядан
мутахассислар таклиф
килиш, милтик сўраб Тошкентга ҳайъат жўнатиш, туркманлар
билан миллий муносабатларни яхшилаш кабиларни мажлисда
кўриб чикиб, тегишли карорларни кабул килишда Бобоохун
Салимов ва Ёш хиваликларнинг хизматлари катта бўлди. Бу
ишлар Асфандиёрхон билан Бобоохун козикалон ўртасидаги
низони янада кучайтирди. Натижада Тошкентга юборилган
вакиллар полковник Тарезна бошлик ҳайъат
билан Хивага
келаётгани ҳакидаги хабарни эшитса ҳам, Бобоохун Салимов *
1
1
Do'stlaringiz bilan baham: