Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

Чепрунов Б
Материали и документи по истории гражданской войни в Каракалпакии. // 
Қоракалпогистон Республикаси (КР) ФА Тил ва адабиёт институти кутубхонаси, 14-фонд, 2-иш, 
С. 280.
1
Рассказ красного партизана тов. Савицкого //ҚР ФА тил ва адабиёт институти кутубхпнаси, 
14-фонд, 2-иш, С. 69-70.

Шляпин.
Описание гражданской войни и октябрьской ревалюиии в Каракалпакии. //ҚР ФА Тил 
ва адабиёт инсгитути кутубхонаси, 14-фонд, 2-иш, С. 11-25.
' Чепрунов.
Материали и документи по истории гражданской войни в Каракалпакии //ҚР ФА 
Тил ва адабиёт институти кутубхонаси, 14-фонд, 2-иш, С. 292.
300
www.ziyouz.com kutubxonasi


Жунаидхон Нукусга ҳам аскар юбориб, уни ўраб олган эди.
АмударёбўлимигаЖунаидхонтомонидантуғилаётганхавфни 
йўқ қилиш мақсадида Каспий орти фронти Чоржўй шаҳрида 
темирйўлчилар ва кўнгиллилар ҳисобига 250 кишилик отряд 
тўплаб, Чоржўй кенгаши аъзоси Наумов бошчилигида Петро- 
Александровскка ёрдамга жўнатди. Бу гуруҳ 1919 йил 28 март 
куни Чоржўй шаҳридан Амударё оркали пароходца келаётганида 
ПитнаквоҳасидаЖунаидхоннавкарларинингқаршилигигаучраб, 
қатгиқ жанг қилдилар. Тошҳовузлик тарихчи олим Ғойибназар 
Непесовнинг ёзишича, бу жангда Жунаидхон навкарлари катта 
талафот кўриб, 500 га яқин одамидан ажралган1.
Питнак кексаларининг ҳикоя қилишича, 1919 йилнинг 28 
март куни дарё бўйидаги жанг қуйидагича бўлган: Амударёнинг 
Туямўйин дарасида навкарлар томонидан отилган ўқлар кемага 
шикаст етказиб, бир қанча қизил аскарларни, шу жумладан 
отряд командири С. Наумовни оғир ярадор қилади. Шундан 
кейин, қизил аскарлар қишлоқнинг Оролча бува деб аталган 
жойига десант тушириб ҳужумга ўтадилар. Навкарлар талафот 
кўриб, қишлоқ ичкарисига чекинадилар. Пароходдаги тўплардан 
отилган ўқлар Питнакнинг марказига етиб келиб, аҳоли ўртасида 
қурбонлар юз беришига ва саросималикпарга олиб келади. Улли 
Қанғлида ўз уйининг талаги (омборхонаси)га кириб яширинган 
«чўроғосининг» ёш боласи йиғлаб, русларга билдириб кўяди. Бу 
хонадоннинг 10 дан ортиқ ёшу қари, аёлу эркагини руслар отиб 
ташлаганлар1
2.
Одамлар 
мачитларга, 
ноибхонага, 
қалъага 
йиғила 
бошлаганлар. Бу пайтда қизил аскарлар ҳужумини давом 
эттириб, Улли Қанғли элатида уйи олдида турган Қўчқор 
қўмойни отиб ташлайдилар ва қишлоқ йўлларида урушга алоқаси 
бўлмаган кишиларни ҳам отиб, қишлок марказига яқинлаша

Непееов Г
Победа Советского строя в северном Туркменистане (1917-1936 г.г.) Ашхабад, 1950. 
С 69.
2 Пнтнак кексаларидан Гулли момо Полвонова, уста Рўэим бобо, Салар момо хотираларн 
Н Иолвонов ва С. Қурбонбоевлар томонндан ётиб олинган. Муаллифларнннг дала ётувлари 
1-дафтар, 7-11-бетлар.
301
www.ziyouz.com kutubxonasi


бошлайдилар.
Ноибхонада тўпланган элат кадхудолари аскарларни кандай 
қилиб жўнатиш, қандай қилиб орқасига қайтариш хусусида 
маслаҳат қиладилар. Питнакнинг машхур бойларидан бири, 
руслар билан кўп йиллар алоқада бўлган, қишлоқда биринчи 
пахта заводини қурган Бобониёзбой тўпланганларга, биз қизил 
матодан байроқ ясаб, қизил аскарлар олдига чиксак, улар отишни 
тўхтатиб, оркасига қайтиб кетади, деб маслаҳат беради. Уларнинг 
байроги ҳам қизил матодан қилинган, деб кизил байроқ кўтариб 
боришни мулла Ёқуб Шо ҳам таклиф қилади. Қишлоқнинг 
Қутлимуродоқсокол,Ниёзматхатиб,Низомиддинэшон,Мадамин 
алакчи, Бобониёзбойлар бошчилигидаги кадхудолар совға- 
саломлар олиб, қишлоқ қалъасига Нурота мачити йўналишида 
келаётган қизил аскарлар олдига қизил байроқ кўтариб боришга 
келишадилар. Бироқтинчлик истаб, осойишталик тилаб, байрок 
кўтариб чиққан халк вакиллари ҳужум қилиб келаётган қизил 
аскарлар томонидан бераҳмлик билан йўлнинг Ҳакка деб 
аталувчи қисмида отиб ташланадилар.
Шу ернинг ўзида қишлоқнинг 18 та аҳли ёвуз қизил 
империя сиёсати қурбони бўлдилар. Буни кўрган кишлок 
аҳолиси ҳар томонга қочишга, яширинишга мажбур бўлади. 
Қутуриб кетган қизил аскарлар йўлларида учраган, уйлар 
олдида турган, дарахтларга чиқиб, воқеаларни кўришга ҳаракат 
килган одамларни ҳам отиб, қишлоқ марказидан қайтишади. 
Уша кунги мудҳиш хунрезликларда Питнакдан 70 нафар одам 
ҳалок бўлади1. Қишлок аҳолиси, бегуноҳ қурбон бўлганларнинг 
авлодлари ҳали-ҳануз қизил аскарларни, қизил империяни 
лаънатлаб, шаҳид бўлганларни хотирлайдилар.
Хива хони 
ва Жунаидхон ўртасида олиб 
борилган 
музокаралар кутилган натижа бермаганидан сўнг Ёш хиваликлар 
ҳаракатининг Пегро-Алексаидровск, 
Тошкент 
ва Чоржўй 
қўмиталари Жунаидхон ҳокимиятини факат курол кучи билан


Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish