Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

2 Ҳамдамов X
Хивахонлнгинингағдарилиши ваХоразм ХалкСовет Респубпикасинингтузилиши. 
Т.: Ўзлавнашр, 1960. 75-76-бетлвр; Яна каранг Хораэм тарихи, 11 жилд. Урганч: Хоразм, 1997. 
24-бет.
308
www.ziyouz.com kutubxonasi


иштирокчиларидан бири ушбу сўзларни ёзганида хак эди: 
“ 1918-1919 йиллар Хива хонлиги ахолиси учун оғир синов 
йиллари бўлди. ...тинч ва мехнаткаш аҳоли зулм ва хаксизликлар 
домида колган эди”*
1.
Айнан шу вазият 1919 йил ноябр ойининг бошларида Илонли, 
Кўҳна Урганч, Хўжаэли бекликларида большевикларнинг 
тазйиқи 
билан 
Жунаидхон 
сиёсатига 
карши 
қўзғолон 
кўтарилишига сабаб бўлди. Қўзғолонга Қўшмамедхон, Ғулом 
Алихон, Шомурод Бахши, Яхшигалди ва бошқа туркман уруғ 
бошлиқлари бошчилик килганлар. Бунга Ёш хивапикларнинг 
ташвикот ва тушунтиришлари туртки бўлган эди. Чунки 
1919 йил октябр ойида Орол денгизи атрофидаги туркманлар 
йўлбошчиси Қўшмамедхон билан Ёш хиваликлар партияси 
қўмитаси раҳбарияти битим тузган эдилар. Бу битимга Шомурод 
Бахши, Ғулом Алихонлар ҳам кўшилганлар2. Бу ҳақда мулла 
Жуманиёз Султонмуродов Тошкентдаги Ёш хиваликпар Марказий 
қўмитасига шундай хабар берган эди: «Хива тарафдан машҳур 
Ғулом Али, Илонлидан Мулла Наврўз, ҳам Ҳасанхон келган. 
Кўлли ёвмут Қўшмамедхондан машрик Мулла Урозлар келганлар. 
Булар келиб, Тўрткўл хукуматидан аскар сўраганлар»’.
Агар Ёш хиваликлар аскар билан Хива томонга ўтсалар 
туркманларўз аскарлари билан улартарафида туриб, Жунаидхонга 
карши курашишларини билдирганлар. Уларнинг қуролли кучлари 
2000 кишидан иборат бўлган. Ёш хиваликларнинг қуролли 
кучлари бу пайтда 500 дан ортик бўлмаган. Уларга ТАССР 
дан қурол олишда Ёш хиваликлар партиясининг Тошкентдаги 
Марказий қўмитаси, айниқса, Полвонниёз Ҳожи Юсупов кўп 
ҳаракатлар қилган. Ниҳоят, Полвонниёз Ҳожи Юсупов бошка 
бир даклатдан қурол сўрашимизга рухсат берингизлар, деганидан 
кейин Туркистон АССР МИК Ёгп хиваликлар ихтиёрига 500 та 
милтиқ ажратиш ҳақида карор кабул қилган1.
1 Сборяяк статей к 10-летню Бухарскпй и Хореэмской революции. Т. 193(1. С 23.

Ҳамдамоб X.
Ўша асар, 79-бет.

Юсупов П Н.
Ёш хиааликлар тарихи. 189-бет.
309
www.ziyouz.com kutubxonasi


Қўзғолон натижаси 
қандай бўлиши мавжуд вазиятга, 
иттифоқчиларнинг қанчалик 
бир-бирига 
мувофиқ 
ҳаракат 
қилишига боғлиқ эди. Чунки Жунаидхонда яхши куролланган 
ҳарбийлар кўпчилик бўлиши билан бирга, у Урал казакларидан ёр- 
дам олиши ҳам мумкин эди. Бу эса кўзғолончиларнинг аҳволини 
янада оғирлаштирарди. Ш унингучун ҳам улар Ёш хиваликлар пар- 
тиясидан ва улар оркали Туркистон АССР раҳбарларидан ёрдам 
олишга тайёр эдилар. Асосий максад Жунаидхонни орадан олиб 
ташлаш бўлиб, ундан кейин Хивада қандай ҳокимият бўлишини 
бу сиёсий кучларнинг ҳар қайсиси ўзича тасаввур қилар эдилар.
Бу ҳақда 1919 йил 12 декабрда Туркистон қўшинлари 
разведка бўлими бошлиғи Заремба, қўзғолон яна эски аҳволнинг 
тикланиши ёки бир хоннинг иккинчи хон билан алмашинуви 
билан ҳам якунланиши мумкин, деб хабар берган эди.2
Кўпгина туркман 
уруғ оқсоқолларининг Жунаидхонга 
бўйсунмай 
қўйиши 
ва 
улар 
номидан 
Мулла 
Ўроз 
ХўжамуҳаммадовнингТўрткул ваТошкентгаердам сўраб келиши, 
айникса, РКП(б) мусулмон ташкилотлари ўлка бюросининг 
Петро-Александровскдаги Хива ишлари бўйича ишончли вакили 
Шайхиддин Ҳасановнинг 4 ноябрда Хивада Жунаидхонга карши 
қўзғолон бошлаганлиги туғрисидаги хабари3 совет тарихчилари 
томонидан Хива пролетариатининг хонлик режимига карши 
курашни бошлаб, совет ҳукуматидан ўзлари ёрдам сўраган, 
деб баҳоланишига асос бўлиб хизмат килмокда. Бу билан улар 
мустакил давлат худудига совет кўшинларининг бостириб 
кирганлигини оклашга ҳаракат қиладилар4. Аслида бу хабар 1919 
йил 3 ноябрда Ёш хиваликлар в*а инкилобий қўмитанинг қўшма 
мажлиси қарори асосида берилган эди. Мажлис Жунаидхон 
ва унинг тарафдорларига қарши барча инқилобий кучларни 
бирлаштирган ҳолда ҳаракат килишга карор қилади. Айнан *
1
2
2 Юсуппя П Н
Кўрсатилган асар. 189-бет.
1 История Хореамской Народной Советской Республики. Сборник документов. Т.: Фан, 1976.
С. 26.
2 Юсупов П.Н. У
п
1
а асар, 22-бет.
5 Мазкур ишнинг адабиетлар рўйхадидаги Н Қаяандаров, К.Б Мухаммадбердиев. Г.Б Скалпк- 
ларнинг асарларига каралсин
310
www.ziyouz.com kutubxonasi


шу куни Туркистон АССР МИК Хива ишлари бўйича ўзининг 
ишончли вакиллигига Адимбоев, Солдатов ва Ҳасановларни 
тасдиклаган эди1. 15 ноябрда эса МИК Хивадаги резиденциясини 
тутатиб, Петро-Александровскда инқилобий кўмита тузиш 
тўғрисида карор қабул қилган1
2.
Амударё бўлими инкилобий қўмитаси раиси Солдатов 
Туркистон АССР МИКга 6 декабрда Хивадаги Совет хукумати 
вакиллигини тугатиб, унинг вазифасини ўзига олганлиги ҳақида 
хабар қилади3.
1919 йил 18 ноябрда БМИК Турккомиссияси ва республика 
инқилобий ҳарбий кенгаши хон тузумига қарши кўтарилган 
Хива кўзғолончиларига ҳарбий ёрдам беришга карор килди. 20 
ноябрда эса Г.Б. Скаловни РСФСРнинг Хивадаги тўла хукукди 
вакили килиб тайинлади. Н.М. Шчербаков эса Хива аскарлар 
гуруҳининг бош қўмондони қилиб тайинланди. Улар 30 ноябрда 
Петро-Александровскка етиб келдилар. 11 декабрда Амударё 
инқилобий қўмитаси Солдатов раислигида кайта ташкил 
этилди. Унинг аъзолари килиб Скалов, М.Балжонов, Ш.Ҳасанов, 
А.Макаев, котиблари Линде ва Митинлар тайинландилар4.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, 1919 йил охирларида 
Хивадаги вазият, ундаги сиёсий кучлар ва ташкилотларнинг 
жойлашуви хамда максадлари куйидагича эди:
1. Жунаидхон ва унинг тарафдорларининг максади ҳарбий 
куч билан ўз ҳокимиятини саклаб қолишдан иборат эди.
2. Хива хони ва унинг амалдорлари Жунаидхон кучларига 
таянган холда ўз мавкеларини, яъни хонлик бошқарув тузумини 
саклаб колишни ўйлар, хатто Жунаидхон тарафида туриб 
курашиб, енгилган такдирда бизни Жунаидхон курашга мажбур 
килди, деб айтишга келишиб ҳам кўйган эдилар.
3. Баъзи туркман уруғ ва кабила бошликларининг мақсади
1 Ўзбекистон МДА. 17-фонд, 1-рўйхат, 229-иш, 42-варак.
1
Ўзбекнстон МДА. 17-фонд, Грўйхат, 229-иш, 55-варак.
1 Ўэбекистон МДА. 17-фонд, 1-рўйхат, 1219-иш, 152-варак.

Кошамов Б Сейтназароъ М.
Революиия'? Вторжение? Собития в Хивннском хаистве (1919- 
1920гг). Нукус: Бнлим, 1997. С. 15.
311
www.ziyouz.com kutubxonasi


асосан Жунаидхонни ағдариб, унинг ўрнини ўзлари эгаллашдан 
иборат эди.
4. Ёш хиваликлар партияси ва уларга эргашган миллий 
буржуазия, ўрта табака вакиллари, зиёлилар, диний уламолар- 
нинг бир кисми хар кандай кучга, айнан шу вазиятда Туркистон 
совет ҳукумати ва унинг кизил армия қўшинларига таянган ҳолда 
Жунаидхон ҳукмронлигига барҳам бериш, мамлакатда тубдан 
демократик ўзгаришларни амалга оширишни ўз олдиларига 
максад килиб қўйган эдилар.
5. Урал казаклари, ок гвардиячилар кандай бўлмасин 
Хивани ўз таъсири доираларида саклаб туриш, унинг Россия 
тасарруфидан чиқиб кетмаслигини таъминлашдан иборат мақсад 
билан Хивадаги вокеаларни кузатиб турдилар.
6. Совет ҳукумати, большевиклар партияси ва ундаги 
барча окимларнинг максади ҳам Хива хонлиги ҳудудини ўз 
ҳукмронлиги доирасига киритиш ва унинг бойликларини талаш, 
хом ашё етказиб берувчи минтака сифатида сақлаб туриш 
бўлиб, бу йўлда ҳар кандай сиёсий ташкилот билан олдин 
иттифоқда бўлиш, максадга эришилгач, иттифокчиларни йўк 
килиб, ўзларининг мутлок ҳукмронликларини таъминлаш эди.
7. Меҳнаткаш Хива аҳолиси бу сиёсий курашлардан жуда 
узок бўлиб, хукумат тепасидаги ўзгаришларга унчалик ахамият 
бермас эдилар.
8. 1919 йил охирларидаги сиёсий вазият Ёш хиваликлар, 
большевиклар, туркман қабила ва уруғ бошликларининг 
иттифокини ўзаро ҳамкорликда ҳаракат килишларини талаб 
этар эди. Айнан шу иттифоқ Хива ҳудудига киэил аскарларнинг 
боскинчилик ниятида кирганлигини хаспўшлашга имкон 
берарди. Айнан шу иттифоқ Жунаидхон кучларини енгиб, 
Хива хонлигининг ағдарилишига замин яратди. Айнан шу 
иттифок туркман меҳнаткаш аҳолиси билан ўтрок ўзбек 
аҳолиси орасидаги муносабатни яхшилади. Айнан шу иттифоқ 
Хоразмдаги демократик ўзгаришларни бошлаб берди. Айни
312
www.ziyouz.com kutubxonasi


пайтда Хоразм вохасини (ўзбек кишлоқлари, туркман ва 
коракалпок овулларини) советлаштириш хамда руслаштириш 
жараёнлари бошланди.

Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish