Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

Маткаримов М.
Хоразм республикаси: данлат тузилиши, нозирлари ва иктисоди, 15-бет
* Қаралсин: О Хореэмской Советской Народной Республнкс Доклад командуюшему первон 
революиионной армии Туркестанского фронта. //Хоракалпогистон ФА Тил ва адабидт инсгитути 
кутубхонаси архнви, 14-фонд, 1-иш, 256-261-бетлар.
320
www.ziyouz.com kutubxonasi


колоқлигининг сакланиб колганлиги, мулк муқаддаслиги 
психологиясининг, диний тарғиботнинг кучлилиги, халқ 
оммаси кўпчилигининг саводсизлиги, меҳнаткаш халкнинг 
амалдорларга, уламоларга ҳурматн катталиги, туркман, козок ва 
коракалпоқлар яшайдиган ерларда уругчилик анъаналарининг 
кучлилиги ва бошкалар 1-Бутунхоразм қурултойига халк 
вакилларини ва унда ҳукумат рахбарларини сайлашга ҳам ўз 
таъсирини кўрсатди.
РСФСР ва БМ ИКнинг Хива хонлигидаги ваколатли 
вакиллари томонидан зўрма-зўраки, расмий равишдагина 
ташкил қилинган Хоразм иштирокиюн ва инқилобий ёшлар 
уюшмасига кирган аъзоларнинг ўзларига ҳам, бутун аҳолига 
ҳам коммунистик ғоялар ёт бўлиб, бу ғояларнинг ижтимоий 
таянчи ҳам йўк эди1.
Хива хонлигидаги куролли тўнтариш, мустакил мамлакат 
ички 
ишларига 
аралашуви 
совет 
Россиясининг 
жахон 
ҳамжамиятида сиёсий мавкега эга бўлишига салбий таъсир 
кўрсатиши мумкин эди. Шунинг учун Муваккат инқилобий 
ҳукумат олиб борган ишларда РСФСР, БМИКнинг мухтор 
вакиллари ва уларга бўйсунган Хивадаги кизил аскарлар бу 
жараёнда ёрдамчи вазифасини ўтадилар. Бу эса 1-Бутунхоразм 
курултойига вакилларни сайлаш жараёнининг ошкора рухда 
ўтишига сабаб бўлди. Мазкур жараён 1-Бутунхоразм курултойи 
вакилларининг барча табақалардан сайланганлигида кўзга 
ташланади. 
Шунга 
кўра, ХХСРнинг биринчи ҳукумати 
таркиби ҳам турли тоифа, турли ижтимоий ҳаракат ва сиёсий 
партия вакилларидан иборат бўлди. Ёш хиваликлар партияси 
аъзоларидан: Полвонниёз ҳожи Юсупов (Нозирлар шўросининг 
раиси) - йирик савдогар, завод эгаси, катта обрўга эга, диндор; 
М уллаЖ уманиёз Султонмуродов (Нозирлар шўроси раисининг 
биринчи муовини) - саноатчи, завод эгаси, яхши маъмуриятчи, 
чаккон, сиёсий онгли; Муҳаммад Панобой Абдуллаев (молия 
нозири) - савдогар, бой; Назир Шоликоров (доҳилия - ички
1 Узбекистон МДА. 72-фонд, 1 -рўйхат, 28-иш, 53-55-вараклар.
321
www.ziyouz.com kutubxonasi


ишлар нозири) - саноатчи, завод эгаси; Бобоохун Салимов 
(адлия нозири) - қозикалон, катта ер эгаси; Мулла Бекжон 
Раҳмонов (маориф нозири) - Туркияда ўқиб келган жадид, 
зиёли; Эшчонқори Жабборқулов (халк хўжалиги нозири) - 
зиёли, савдогар; Худойберган Девонов (олий муфаттиш-давлат 
назорати нозири) - жадид, савдогар; Ҳаким Бобожонов (зироат- 
кишлок хўжалиги нозири) - амалдор; туркман сардорларидан 
Қўшмамедхон Сапиев (Нозирлар шўроси раисининг иккинчи 
муовини) - туркман уруг бошлиғи, катта ер эгаси; Ғулом 
Алихон Баҳодир (ижтимоий таъминот нозири) - туркман 
уруг бошлиғи, катта ер эгаси; Мулла Ўроз Хўжамуҳаммедов 
(хорижия-ташки ишлар нозири) - катта ер эгаси; Мулла Наврўз 
Рўзибоев (Нозирлар шўроси котиби) - катта ер эгаси; Шомурод 
Бахши (соғлиқни саклаш нозири) - катта ер эгаси; Ризоаддин 
Шокиров (харбий нозир) - харбий қисм командири, кейинчалик 
Туркккомиссиянинг Хивадаги вакили1.
Янгн
ҳукуматнинг миллий таркиби ҳам миллатларнинг 
ўлкадаги сиёсий жараёндаги ўрнини билдиради. 15 та ҳукумат 
аъзосидан 9 таси ўзбеклардан, 5 таси туркманлардан, биттаси 
эса татар миллатига мансуб эди. Оддий халқ, меҳнаткаш аҳоли 
ҳамиша сиёсатдан узоқда бўлган. Айниқса, саводхонлик 
даражаси оркада колган мамлакатларда халкнинг саводсизлик 
даражаси канчалик юкори бўлса, унинг сиёсий жараёнлардаги 
иштироки ҳам шунчалик паст бўлади. Хоразмда хонлик тузуми 
ағдарилиб, советтузуми ўрнатилаётган бир жараёнда меҳнаткаш 
аҳоли саводхонлигининг пастлиги янги ҳукумат таркибининг 
шаклланишида катта роль ўйнади. Ҳукумат таркибига ишчи ва 
деҳқонлардан бирорта ҳам вакил сайланмаган.
Катта тортишувлар билан сайланган ҳукумат аъзоларининг 
кўпчилиги ўз вазифаларининг моҳиятини чукур англаб 
етмаганликлари 
сабаб 
бу 
лавозимларга 
кизиқмадилар.
1 Коракалпогистон ФА Тнл ва адаби£т ннстнтугн кутубхонаси архиви, 14-фонд, 1*жилд. 2 иш, 
249-311-вараклар; 

Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish