шаҳридаги Асфандиёрхон саройида Маданият уйининг ташкил
килиниши1, 1920 йил 11 апрелда Хоразм Халқ музейининг
Мулла Бекжон Раҳмонов бошчилигида
Хива хонининг Эски
Тошҳовли биносида ташкил қилиш тўғрисидаги қарори2 ҳамда
1920 йил 25 мартдан 25 апрелгача Хивада бўлган РСФСРнинг
мухтор вакили Г.И.Бройдонинг Республика давлат тузилиши,
унинг бошқарилиши ва бошқарув лавозимлари қандай бўлиши
ҳақидаги маслаҳатлари халқ вакилларининг 1-Бутунхоразм
қурултойини тайёрлашда катта аҳамиятга эга бўлди.
Г.И.Бройдо Хоразмда бўлган вақт ичида Н.Шайдаков,
В.Урядов, Хива хонлиги ҳудудига бостириб кирган қизил
армиячиларнинг шимолий ва жанубий отрядлари командирлари
ҳамда бошқа партия ва совет ходимлари қамоққа олинди. Урядов
10 йилга, Шайдаков 2 йилга қамалди. Взвод командири Родионов
эса талончилиги учун 25 апрелда отиб ўлдирилди3.
Шунингдек,
РСФСР мухтор вакилининг бевосита ёрдами билан қисқа
вақт ичида 8 та биринчи босқич мактаби, ўқитувчилар курси,
сиёсий мактаб, маориф уйи, болалар богчаси, кинематография,
типография, қариялар уйи, «баччалар» учун меҳнат гуруҳдари
очилди, Халқ банки ташкил қилиниб, РСФСР 40 млн рубл кредит
берди. Миллий пул чикарила бошланди. 4 та кўприк курилиши ва
каналларни тозалаш ишлари бошланди. Чоржўй-Хива телеграф
алоқаси иш гатуш ирилиб, Хива қизил армиясини ташкил қилиш
учун 18 мусулмон ҳарбий командирлари келтирилди4. «Инқилоб
қуёши» газетаси чиқарила бошланди.
Муваққаг инқилобий ҳукумат даврида «Хоннинг
мулки
тўғрисида декрет», «Судхўрлик ишларини амалга ошириш
тўғрисида декрет», «Вақф ерларини бошкариш тўгрисида
декрет», «Суд солиқлари ва судьяларни ойлик билан таъминлаш
тўгрисида декрет» каби конунлар қабул қилиниб, Хива хони ва
амалдорларинингмулкларимусодарақилиндивадавлатихтиёрига
1 Истори*
* Хорезмсной Народной Советской Республики 39-40-бетлар.
! Ўзбекисзон МДА 7 1-Р-фонд, 1-рўйхат, 1-иш, 4-варак
'
Кои/анов Б
,
Сейтназаров М.
Ўшя асар, 29-бет
* Ўша жойда.
319
www.ziyouz.com kutubxonasi
ўтказилди1. Жиноятчиларга нисбатан хонлик давридаги жазолар
бекор килиниб, одил судлов жорий қилинди. Шикоят ва аризалар
ҳам ёзма равишда олинадиган бўлди. Ёзишни
билмайдиганлар
учун ариза ёзиб берадиган котиблар ташкил килинди.
Ушбу ишларни амалга ошириш билан бирга Муваккат
ннқилобий
хукумат
халқ
вакилларининг
1-Бутунхоразм
қурултойини тайёрлаш
ншлари
ҳам
бошлаб
юборилди.
Аммо қурултойни ташкил қилишда бир қанча ўзига хос
қийинчиликлар намоён бўлди. Бу Хива аҳолисининг ижтимоий
таркиби, иқтисодий аҳволи ҳамда ижтимоий ҳаракат, сиёсий
партияларнинг заифлиги билан боғлик эди.
Туркистон фронти Биринчи инқилобий армия кўмондонига
юборилган маърузанинг «ижтимоий ҳаёт» қисмида Хива
аҳолиси ҳақида шундай маълумот мавжуд:
1. Оқсуяклар - 5% бўлиб, хон саройи аҳллари, катта ман-
сабдорлар ва амалдорлар эди. Ҳали ўз мавқеини йўқотмаган бу
амалдорларнинг ер-суви ва қўрғонлари сакланиб колган эди.
2. Руҳонийлар - 3% ни ташкил қилган
мачит имомлари,
қозилар, мударрислар, мактаб домлалари эдилар. Улар аҳоли
орасида катта эътиборга эга бўлиб, вакф ерларидан ва аҳолидан
даромад олиб турадилар.
3. Савдогарлар - 2% бўлиб, чайқовчилар ҳам шу гуруҳга
киради.
4. Ш аҳар ҳунармандлари - (10% ) йўксиллардан фарк ки-
либ, касби, устахонасига эга эди. Улар ўз меҳнати
билан кун
кўрадилар.
5. Ишчилар - 5% гача бўлиб, завод ва фабрика ҳамда
ҳунармандлар устахоналарида ёлланиб ишлайдилар.
6. Деҳқонлар аҳолининг тўртдан уч қисмини ташкил
қилиб, улардан 11% га якини ерсиз эди2.
Ишлаб чнқаришда йирик ер эгалигининг, ўрта аср *
Do'stlaringiz bilan baham: