Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

Маткаримав М.
Ўша асар, 18-19-бетлар. Яна каралсин: Список ответ 
работников ХСНР //РГАСПИ, 62-фонд, 2-руйхат, 6-иш, 62-варак.
322
www.ziyouz.com kutubxonasi


Қўшмамедхон ва Ғулом Алихонлар ўз ўринларида фаолият 
олиб бормаганлар. Ш унинг учун улар ҳукумат таркибидан 
чиқарилганлар. Мулла Бекжон Раҳмонов, Ризоаддин Ш окиров, 
Назир Шоликоровлар бошка ишга ўтганликлари сабабли 
уларнинг ўрнига янги кадрлар киритилди.
1920 йил 27-30 апрель кунлари бўлиб ўтган халқ 
вакилларининг 1-Бутунхоразм курултойида ХХСР нинг биринчи 
конституцияси кабул қилинди. Конституция кириш сўзи, 13 боб, 
37 моддадан иборат бўлган1. Конституциянинг кириш қисми 
2-моддасида Хивада саноат яхши ривожланмагани сабабли 
синфий кураш ҳам Хива халки ўртасида ривожланмаганлиги 
таъкидланиб, давлат курилиши ҳақидаги бобнинг 5-моддасида 
«...мамлакатни барча Хоразм халки ўз вакиллари оркали 
билвосита бошкаради», деб кайд этилади2. Олий орган йилда 
бир маротаба чақириладиган курултой бўлиб, у мамлакатни 
бошкарувчи Халк Нозирлар Советини сайлайди. Махаллий 
ҳокимият органлари район совети - туман шўролари бўлиб, 
уларнинг мамлакатдаги сони 22 та. 18 ёшга тўлган ҳар бир 
фукаро курултой ва маҳаллий шўроларга сайлаш ва сайланиш 
ҳукукига эга бўлиб, фақат аксилинқилобчилар, хоинлар, 
жиннилар, хон, унинг оиласи, катта ер эгалари, йирик 
руҳонийлар, умуман конституцияга карши чикувчилар сайлов 
ҳуқукидан маҳрум килинган3.
Маҳаллий шўроларнинг 
14 таси ўзбеклар яшайдиган 
туманларга, 5 таси туркманлар яшайдиган туманларга ва 3 таси 
козоклар ва коракалпоклар яшайдиган туманларга тўғри келар 
эди. Шунингдек, ҳар бир туманнинг мачиткўмида (маҳалласида) 
оксоқоллар сайланди. Бу оксоколлар 6 ойгача сайланар ва ўз 
сайловчиларига ойда бир марта ҳисобот бериб турар эди. Янги 
сайланган оқсоколларни олдинги оксоколлардан фарк қилдириш
1 История Хорезмской Народиай Советскай Респубшики. Сборник локументов С. 41-46.
! Турксстан в начале XX века: к нсгории истаков национальной независимости. Научний 
релактор РЯ.Ралжапова. Т Шарк. 2000. С. 306.

Ражобон Қ.
Бухоро ва Хоратм Халк Республикалари: давлатчиликнинг демократик шакли. 
Ўтбекистон лавлагчилиги тарихи очерклари. Т.: Шарқ, 200!. 185-202-бетлар.
323
www.ziyouz.com kutubxonasi


учун «қизил оқсоқоллар», деб юритганлар. 1920 йил май ойида 
бундай оқсоқолларнинг сони 430 кишини ташкил қилди.
Қизил 
оқсоқолларнинг 
ташкил 
қилиниши 
шаҳарда 
мачитқўмларга қараб ёки маълум бир ҳудудга қараб сайланса, 
туркманлар, қозоқлар ва қорақалпоқлар яшайдиган овулларда 
уруғ-қабилачилик одатларига қараб сайланди.
Ёш хиваликлар партияси рахбари Полвонниёз ҳожи Юсупов 
ҳукумати даврида халқ орасида катта эътибор ва мартабага 
эга бўлган кишилар ҳукуматнинг раҳбар органларига кўпрок 
тайинланганлар. Ҳатто хонлик даврида ҳоким ва оксоколлик 
лавозимида бўлган кўпгина кишилар ҳам ўз ўрниларида 
қолдирилганлар. Масалан, Хонқа ҳокими Муҳаммадхожи 
Аминаддин ўғли Ёш хиваликлар даврида ўз мансабида 
қолдирилган1.
1920 йил ёзда Маданият ва маориф нозирининг 18 ёшгача 
бўлган қизларни 
рўйхатга олиш тўгрисидаги 
қароридан 
норози халқ ва хивалик уламоларнинг Оллокулихон мадрасаси 
олдига тўпланиб, ҳали ҳам русларнинг давлат бошқарувидаги 
таъсири кучлилиги ҳақидаги норозилик чиқишлари баҳонаи 
сабаб бўлиб, Хиванинг сўнгги хони Саид Абдуллохон ва унинг 
яқинлари, кўплаб уламолар Хоразм Халқ Совет Республикаси 
ҳудудидан чиқариб юборилиб, ҳаммаси Россия ва Украина 
ҳудудларига сургун қилинди. Бу Хоразм Республикасида қизил 
аскарлар томонидан амалга оширилган қатагонликларнинг 
дастлабки кўринишларидан бири бўлди. 1920 йил сентябрь 
ойида Қўшмамедхон ва унинг йигитлари Хивада РСФСРнинг 
ХХСРдаги вакиллари Дубянский ва Р.Шакировлар буйруги билан 
отиб ташланиши туркманлар ва ўзбеклар орасига низо солиш, 
Ёш хиваликлар ҳукумати бошқарувига халал бериш, турли 
йўллар оркали мустақил Хоразм Республикасини йўқ килиш 
учун қилинган иғвогарлик ҳаракатлари эди. Ҳолбуки, 1920 йил 
13 сентябрда РСФСР билан мустақил ХХСР ўртасида ўзаро 
тенглик, дўстлик ва ҳамкорлик ҳақидаги Иттифоқ шартномаси


Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish