Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/66
Sana22.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#85029
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   66
Bog'liq
КИТОБЧА ТАЙЁРЛАШ 4

 Дўрмон // Дўрмен - қишлоқ номи сифатида Республикамизнинг 
деярли барча вилоятларида ва Қорақалпоғистонда учрайди (Беруний т. овул,
этнотопоним). 
Дўрмонча, Дўрмонлар, Оёқдўрмон, Юқоридўрмон ва бошқалар. 
Дўрмон ўзбек уруғларидан бўлиб, маъноси мўғул тилида «тўрт» демакдир. 
Қишлоқлар номининг Дўрмонбаҳодир номли қадимги баҳодир номига 
қўйилган дейилиши тўғри эмас
1

Дўрмон ўзбек қабилаларидан бирининг номи бўлиб, улар тарқоқ ҳолда 
Зарафшон, Сурхондарёда, Тошкент воҳасида, қисман, Хоразмда, Жанубий 
Тожистоннинг бир қанча жойларида, шунингдек, Афғонистоннинг 
шимолида яшашганлар. Улар XVI-XVII асрларда Дашти Қипчоқдан кўчиб 
келишганлар. Улар яшаган қишлоқлар Дўрмон, Дўрмонча каби номлар 
билан аталган. Дўрмон сўзи (мўғулча дўрба) «тўрт» деган маъноси 
билдиради
2
.
Жалойир -Ўзбекистондаги бир қанча қишлоқларнинг номи. Оҳангарон 
ҳавзаси ҳамда Хўжанд атрофларида XIII асрдан то 1375 йилгача жалойир 
қабиласи яшаган. Ўша йили қаттиқ қаршилик кўрсатгани учун Темур 
жалойирларнинг саркардасини қатл эттиради ва жалойирларни турли 
томонларга бўлиб юборади. 
Жўги - қишлоқ. Самарқанд вилотининг Нарпой туманида. 
Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида ҳам Жўгилар деб аталувчи қишлоқ 
бор. Унинг этимологияси бизга ҳозиргача маълум эмас. Бироқ Ўрта Осиё 
лўлиларининг бир уруғи жўги деб аталади. Баъзи лўлиларнинг гуруҳи 
мўлтони дейишади. Мўлтон Ҳиндистондаги (Панжоб) бирж ой номи, 
лўлилар ўша ердан чиққан. Мўлтон -«мўлтонлик» демакдир.
Топоним жўги этноними асосида вужудга келган. Жўги “лўлиларнинг 
айрим ўзбек шеваларидаги номи”. Ўрта Осиё лўлиларининг бир уруғи ҳам 
жўги деб аталади
3
.
Найман - ўзбек уруғларидан бирининг номи . Луғавий маъноси 
«саккиз» деган сўз. Ўзбекистонда хусусан Самарқанд вилояти Наймон
Наймонча, Қоранайман, Раватнайманча каби қишлоқларни кўплаб учратиш 
мумкин
4

1
Қораев С. Географик номлар маъносини биласизми? -Тошкент, Ўзбекистон, 1970. 46-бет.
2
Дўсимов З., Эгамов Х. Жой номларининг қисқача изоҳли луғати. –Тошкент: Ўқитувчи, 1977. –
Б.55.
3
Дўсимов З., Эгамов Х. Юқоридаги луғат. 64-б.
4
Қораев С. Географик номлар маъносини биласизми? -Тошкент, Ўзбекистон, 1970. 86-бет.


81 
Алили - қишлоқ. Амударё туманида жойлашган. Бу номда канал ҳам 
бор. Алили топоойконими туркманларнинг али-эли уруғи номи билан 
алоқадор. Али-эли уруғи Хива хонининг марҳамати билан Қиличниёзбой 
қалъаси атрофидан ер олиб, шу ерда яшай бошлаган. Уларнинг қишлоғи 
Алили номи билан юритилган, қишлоққа борадиган ариқ ҳам қишлоқ номи 
билан аталган. Ҳазорасп туманидаги Алиуйлик топоними ҳам али элининг 
шевада фонетик ўзгаришга учраган шаклидир
1
. Мазкур топоойконимнинг
этимони эса али-эли этноними ҳисобланади. 
Арна – қишлоқ, ариқ номи. Агар номланишнинг бирламчи ва 
иккиламчилигига эътибор берадиган бўлсак, аввало, кишилар ўзларининг 
яшаш жойларини дарё, ариқ, кўл, денгиз, сой каби гидронимик 
иншоотларнинг ёнида шакллантиришган. Шунингдек, шаҳарча ва шаҳар, 
қишлоқ ва овуллардан аввал унинг ёнидаги гидронимик объектлар 
саналадиганлар (дарё, ариқ, сой, кўл, денгиз) номланган. Бироқ ҳамма 
дарёлар бўйидаги шаҳарлар дарё (ариқ, сой, кўл, денгиз) номларини 
олавермаган.
Бизнингча, гидронимик номлар билан аталган ойконимлар нисбатан 
анча узоқ тарихга эгалиги сир эмас. Унинг гидронимик номи бирламчи номи 
бўлса, қишлоқ номининг Арна деб номланиши иккиламчи номланишдир. 
Натижада, гидронимик ойконим шаклланган.Топоним Ўрта Осиё ва 
Қозоғистонда кенг тарқалган арна термини билан боғлиқдир. Санкрит тилида 
арнос (ар-сув) «сув оқими», демакдир. Хоразмда бу сўз ёрдамида Қиличбой 
арна, Оталиқарна, Тахтаарна каби гидронимлар ясалган. Доғистондаги 
Арнабулоқ, Арнагвай топонимлари ҳам шу сўз билан алоқадор
2

Бадай – Жанубий Қорақалпоғистон ҳудудидаги тўқай ва аҳоли 
пунктининг номлари. Бундай номлар Амударёнинг ўнг қирғоғида ҳам 
жойлашган. Бадай ўзбекларнинг бир уруғи. Асосан Амударёнинг қуйи 
оқимида Хоразм вилояти Урганч туманида яшаб, чорвачилик билан 
шуғулланишган. ХIХ асрнинг бошларида Сурхондарё водийсига тарқалган
3

Унинг этимони уруғ ва тўқай маъносини ифодаловчи бадай уруғи номи 
саналади.

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish