Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/66
Sana22.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#85029
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   66
Bog'liq
КИТОБЧА ТАЙЁРЛАШ 4

Бағонали - Амударё тумани этноойконимлари номи. Унинг келиб 
чиқиши тўғрисида қуйидаги фикрлар бор:
1
Дўсимов З., Эгамов Х. Жой номларининг қисқача изоҳли луғати.-Тошкент, Ўқитувчи, 1977. 12-
13-бет.
2
Дўсимов З., Эгамов Х. Юқоридаги луғатга қаранг.18-бет.
3
Кўрсатилган луғат. 22-б.


82 
1. Бағонали уруғ номи аввал баҳонали уруғи дейилган. Бирор нарсани 
қилишдан чўчиб, баҳона излаб ўтиришган. Шу-шу уруғ номи баҳонали деб 
аталган. Кейинчалик баҳонали уруғ номида ҳ > ғ шаклидаги фонетик 
ўзгариш рўй бериб, бағонали ҳолатига келиб қолган ва шу тарзда ойконимга 
ҳам ном бўлган: баҳонали > бағонали  > Бағонали.
2. Мазкур уруғ номи олдин поғонали кўринишда бўлган, чунки бу уруғ 
вакиллари анча маданиятли кишилар бўлишгани учун улар кимларга қачон 
муомала қилишни билишган. Шу сабабли уларни поғонали деб аташган, 
кейинчалик уруғ номида ўзгариш рўй бериб бағонали ҳолатига келган: 
поғонали > пағонали > бағонали > Бағонали.
Бизнингча, биринчи тахминда айтилаётган номнинг ишончсизроқ, 
иккинчи тахмин асосли. Чунки номни бошқа одамлар беришган. 
Баззозлар - Амударё туманида қишлоқ. Топоним арабча баззоз «ип 
газлама билан савдо қилувчи дўкондор» («база-газлама»), -лар кўплик 
қўшимчаси. Баззоз – араб тилидан ўзлашган сўз бўлиб, газлама сотувчи, 
газлама билан савдо қилувчи дўкондор; газламафуруш
1
. Баззоз сўзи 
апеллятив лексикадан ономастик лексика сатҳига ўтгач, топонимни ҳосил 
қилган. У топоним ҳолатида маълум бир баззоз ва унга яқин кишиларнинг 
шу қишлоқда яшашини англатиб келган
2
.
Вахм - Хоразм вилояти, Хазарасп тумани. Вахм топоним сифатида 
Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё, Беруний, 
Тўрткўл туманларида учрайдиган қишлоқ.
Вахм арабча вақф сўзининг маҳаллий халқ тилидаги талафузидир: вақф 
> вахф > Вахм, яъни сўзда олдин қ ундоши х ундошига алмашган. Сўнгра 
лаб-тиш ф ундоши талаффуз жараёнида лаб-лаб м ундошига ўзгарган. Вақф 
«туриш, туроқ, қўзғалмас, дин ва хайрли мақсадлар йўлида ажратилган мол-
мулк » деган маъноларни ифодалайди
3
.
Мусулмон динининг шариат қоидаларига мувофиқ, давлат ва айрим 
кишилар томонидан дин ва хайрли мақсадлар йўлида ажратилган мол-мулк 
вақфдир. Кўпинча экинзор ер, канал,ариқлар вафқ мулк деб эълон қилинган 
ва шу ном билан юритилган. Демак, ойконим апеллятив лексикадаги 
ўзлашган сўзлардан танланган ва ономастик лексика сатҳига ўтиб, жой номи 
бўлиб келмоқда: вахм > вахм > Вахм. Унинг этимони ўзлашган ва «туриш, 
1
Ўзбек тилининг изоҳли луғати.-Тошкент, Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2006. 1-жилд. 
140-бет.
2
Дўсимов З., Эгамов Х. Жой номларининг қисқача изоҳли луғати. Тошкент, Ўқитувчи,1977. 23- б.
3
Ўзбек тилининг изоҳли луғати.-Тошкент., Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2006. 1-жилд. 
451-бет.


83 
туроқ, қўзғалмас, дин ва хайрли мақсадлар йўлида ажратилган мол-мулк» 
деган маъноларни англатадиган вахм сўзи саналади. 
Юқорида ЖҚ ҳудудидаги баъзи бир содда ойконимларнинг этимологик 
таҳлилига тўхталинди. Уларнинг шаклланиши асосан содда, баъзан 
апеллятив лексикада ясама бўлган ҳолда ономастик лексикада эса бир бутун 
номнинг ўзи тўғрисида фикр юритилган. 
Содда ойконимларнинг этимологик таҳлилида ном учун танланган 
сўзлар топонимлашув жараёни туфайли, яъни ойконимик объектларга ном 
бўлган. Бундай ойконимлардан баъзи бирларининг этимологик тадқиқи 
шундай объектларнинг тарихий тараққиёти этноним ва гидронимик 
атамалардан шаклланганлигини тасдиқлайди. Уларнинг этноним ҳамда 
гидронимик номлардан шаклланганлиги ҳам ЖҚОларига хос соддалик 
хусусиятларини мукаммаллаштирган. 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish