Манғит - Амударё тумани марказидаги шаҳар посёлкаси.
Республикамизнинг
бошқа
вилоятларида,
шунингдек
Молдавия,
Бошқиристон Республикаларида ҳам Манғит номи билан аталувчи жой
номлари учрайди. Манғит ўзбек уруғларидан бирининг номи. Бу уруғ бир
қанча тармоқларга эга бўлиб, тарихда «ўн тўрт кўча Манғитлар» маълум.
Манғит мўғилча Мянга: ад сўзи билан боғлиқ бўлиб «Минг, минглар» деган
маънони билдиради
2
.
Мерган- қишлоқ. Бу сўздан шаклланган топоним сифатида Россиянинг
Уральск вилояти ҳамда Орол денгизидаги оролларида, яъни Қорақалпоғистон
Республикасида учрайди. Мерган Хоразмда Хон саройидаги мансаблардан
1
Юқорида берилган асар. 81-б.
2
Ишаев А. Манғит сўзининг этимологияси ҳақида // Ўзбек тили ва адабиёти масалалари журнали.
–Тошкент, 1958.2-сон. 63-65-бетлар.
86
бири бўлиб, «ов билан шуғулланувчи» кишини англатган. Сўзнинг луғавий
маъноси «аниқ нишонга оладиган»дир. Аммо айрим тадқиқотларнинг
фикрича, Мерган этник ном бўлиб, қўнғирот қабиласининг бир тармоғидир.
Барча туркий халқларда Мерган «ақлли, эпчил, кўримли» маъносига эга
1
.
Демак, бу топоним апеллятив лексикадаги аниқ нишонга олувчи
маъносидаги мерган сўзининг топонимлашув жараёнида ономастик лексика
сатҳига ўтишидан юзага келган. Шунинг учун ушбу топоним аниқ нишонга
оладиганлар яшайдиган жой деган маънони англатади, аниқроғи. Мерганлар
яшайдиган жойнинг номидир.
Тамға – Жанубий Қорақалпоғистон ҳудудида овул ва қишлоқ номи.
Мазкур аввал чорва молларини белгилаб қўйиладиган белги ва
нишонларнинг номи маъносини билдирган. Бу сўз апеллятив лексикадан
танланиб, топонимлашув туфайлитопообъектларнинг номи бўлгани сабабли
ономастик лексиканинг сатҳига ўтган ва аҳоли пунктларининг номига
айланган. Бу сўзнинг аввалги шакли тақма бўлиб, тил ва шевалардаги
фонетик ҳодисалар таъсирида топоасос таркибида метотеза ҳодисаси рўй
берган ва тамға ҳолатига келган: тақ+ма > тақма > тамға > Тамға.
Айни вақтда кам қўлланадиган тақма сўзи ҳам тақмаламоқ, яъни
тамғаламоқни англатади. Кўпчилик туркий ва мўғул халқларининг
чорвачилик фаолияти билан боғлиқ бўлган рамзий нишон, белги номи.
Шунингдек, туркий қабила ва уруғларнинг ҳам ўз тотеми, яъни бир-биридан
фарқланадиган тамғаси бўлган. Аслида, туркийлар аввал бошда чорвадор
халқ бўлишган, кейинчалик ўтроқлашиб, деҳқончиликка киришишган.
Қабилаларнинг байроғидаги тотемшакли чорва молларига маълум белгилар
қўйилишидан шаклланган анъанадир. Шу ўринда таъкидлаш керакки, тақма
(тамға) апеллятив сўз бўлгани учун тарихан икки маъноли бўлакка бўлинган:
тақ+-ма (там+-ға). Топонимлашув ҳодисаси туфайли тақма (тамға) сўзининг
Тамға шаклидаги ном ҳолатига келиши ойконимик объектнинг номини
англатади. Энди ономастик лексика сатҳидаги Тамға сўзи битта маъноли
қисмдан шаклланган номлардан биридир.
Ибтидоий ўтмишда қўлга ўргатилган ҳайвонларга маълум белги қўйиб
ажратиб олиш учун тамғаланган
2
. Демак, Тамға топонимининг этимони
чорвадорлар нутқида фаол қўлланадиган ҳамда белги, ажратиб турадиган
ҳолат, нишон маъноларини англатадиган тамға сўзидир.
1
Рамстедт Г. И. Введение в алтайское языкознание. -Москва, 1957. 238 с.
2
Муҳаммаджонов А. Қадимги Тошкент. -Тошкент, Шарқ, 2002. 78 б.
87
Do'stlaringiz bilan baham: |