Шошилинч педиатрия экстремал тиббиёт асослари билан


Гемодинамик нотурғун суправентрикуляр тахикардияда шошилинч ѐрдам



Download 6,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/194
Sana03.10.2022
Hajmi6,9 Mb.
#851240
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   194
Bog'liq
Шошилинч педиатрия

Гемодинамик нотурғун суправентрикуляр тахикардияда шошилинч ѐрдам

АВС ѐрдам 

Агар бола комада бўлмаса – дори ѐрдамида ухлатиш (кардиоверсияга тайѐргарлик) 
АҚБ кўрсаткиларига қараб. Агар АҚБ 70 дан юқори бўлса, (капилляр синама 2 
секунддан кам) – бензодиазепенларни қўллаш мумкин (диазепам, мидозалам,
лоразепам, охириги дори воситаси фақат 12 ѐшдан катта болаларда қўлланилади). Агар 
АҚБ 70 дан паст бўлса, (капилляр синама 2 секунддан кўп) – гипотензив таъсирга эга 
дори воситасини қўллаш мумкин эмас. Бундай ҳолларда натрий оксибутират,
этамидат қўлланилади.

Зудлик билан синхронлашган кардиоверсия ўтказилади (пастга қаранг). Дастлабки 
миқдори - 0, 5 Дж/кг. Самарасиз бўлса, миқдори қуйидаги кетма-кетликда ошириб 
борилади 1 Дж/кг, 2 Дж/кг, 3 Дж/кг, 4 Дж/кг. 

Сабаблари аниқланиб, имкони борича уларни бартараф этилади (5 «Г» и 5 «Т»). 

Бола зудлик билан госпитализация қилинади. 
 
Тахикардияда шошилинч ѐрдам алгоритми
ЮУС>220 кўкрак ѐшдаги болаларда
ЮУС>180 болаларда
стабил ностабил
оксигенация оксигенация
кардиомониторинг кардиомониторинг
болалар кардиологи
маслаҳати 
Синхронлашган
кардиоверсия 0, 5 Дж/кг 


76 
Аденозин 0, 1 мг/кг В/И 
тез (кўпи билан 6 мг) СВТ персистирланганда
кардиоверсия 1 Дж/кг
СВТ персистирланганда
Аденозин миқдорини
ошириш (кўпи билан 12 мг) 
 
Вагал стимуляция ўтказиш

1 ѐшдан кичик болаларда юзга муз халтачаси қўйилади. 

1 ѐшдан катта болаларга Вальсальва усули ўтказилади, бола чуқур нафас олиб,
оғиз ва бурнини беркитган ҳолда, нафас чиқаришга максимал ҳаракат қилади,
бунда қорин мушакларини таранглаштириши лозим. Ёки уйқу артериясини бир 
томонлама массажи - бу усулни қўллаганда бемор горизонтал, боши ѐнга бироз 
букилган ҳолатда бўлади. Уйқу артерияси пастки жағ бурчаги остида қалқонсимон 
тоғай юқори чегараси даражасида тўш-ўмров-сўрғичсимон мускулнинг олдида 
аниқланади. Чап қўлнинг иккита бармоғи билан орқага ва ўртага, умуртқа 
поғонасига йўналган ҳолда 10-20 сек давомида массаж қилинади. Аввал ўнг 
артерия босилади, самара бермаса, чап томон босилади. Синусли ритм 
тиклангандан сўнг уйқу артериясини босиш зудлик билан тўхтатилади, чунки 
қоринчалар асистолияси юзага келиши мумкин.

Download 6,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish