Шошилинч педиатрия экстремал тиббиёт асослари билан


Электромеханик диссоциация (ЭМД)



Download 6,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/194
Sana03.10.2022
Hajmi6,9 Mb.
#851240
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   194
Bog'liq
Шошилинч педиатрия

Электромеханик диссоциация (ЭМД) 
Электромеханик диссоциация - бу (ЭМД)
клиник ўлимнинг бир шакли бўлиб, бунда беморда марказий пульс аниқланмай,
кардиомониторда 
ритм 
аниқланади 
(қоринчалар 
тахикардияси, 
қоринчалар 
фибрилляциясидан ташқари). Яъни электр активлик мавжуд, механик активлик йўқ. 
ЭМД энг кўп учрайдиган сабаблари: 

Гиповолемия

Юрак тампонадаси 

Пневмоторакс 

Гиперкалиемия 

Метаболик ацидоз
ЭМД аниқлангандан сўнг трахея интубациясини амалга ошириш зарур (агар узоқ 
транспортировка мўлжалланса ѐки ниқоб орқали Амбу қопчасида вентиляция ноадекват 
бўлса), венага йўл очиш ва юқорида айтиб ўтилган миқдорда адреналин юбориш (вена 
ичига ѐки эндотрахеал). Адреналин зарур бўлса, ҳар 3 – 5 минутда таъсири кузатилгунча 
қайта юборилади.
Болаларда клиник ўлим ҳолатида атропин қўллаш яшаб қолиш имкониятини 
пасайтиради, шунинг учун уларда катталарга нисбатан ушбу ҳолатларда бу дори 
қўлланилмайди. 
Асистолия 


71 
Асистолия кардиомониторда электрик активлик белгиларисиз ритм ҳисобланади («ясси 
чизиқ»). Юрак асистолик тўхташида ижобий реанимация жуда кам ҳолларда учрайди. 
Асистолияли беморларнинг кўп қисми тирик қолмайди. Бу ритм кўпинча биологик 
ўлимдан далолат беради. 
Болаларда асистолияда шошилинч ѐрдам ЭМДга ўхшаш амалга оширилади. Аммо 
ҳисобга олиш зарур бўлган баъзи жихатлари мавжуд. Асистолия кам ҳолларда клиник 
ўлимнинг бирламчи ритми ҳисобланади. Бу кўпинча муваффақиятсиз реанимация 
натижаси ҳисобланади. Шунинг учун апноэ ва қон айланишининг тўхташи узоқ вақт давом 
этганда ацидоз ривожланади. Клиник ўлимнинг биринчи минутларида ацидоз кўпинча 
респиратор-аноксия билан боғлиқ бўлиб, у адекват вентиляциядан сўнг йўқолади. 
Жонлантиришнинг 20-дақиқаларида эса, периферик қон айланишининг бузилиши 
ҳисобига метаболик ацидоз ривожланади. Юрак массажи самарали периферик қон 
айланишни таъминлай олмайди. Шунинг учун асистолияда жонлантиришнинг 20-
минутларида натрий бикарбонат инфузиясини 1 мэкв/кг миқдорда (7, 5 % эритма 1 мл/кг 
ѐки 2 мл/кг 4 % эритма) бошлаш тавсия этилади. Агар метоболик ацидоз 
жонлантиришнинг 20 дақиқасигача лаборатор таҳлилларда тасдиқланган бўлса,
инфузияни эртароқ бошлаш керак.
Асистолияда шошилинч ѐрдамда иккинчи жихати самарасиз реанимацион чора-
тадбирларни тўхтатиш масаласини кўриб чиқиш. Реанимацияни тўхтатишда қуйидаги 
мезонларга риоя қилиш тавсия этилади: 

Шошилинч ѐрдамнинг асосий босқичи (АВС реанимация) тез тиббий ѐрдам келгунича 
ўтказилиши лозим.

Шошилинч ѐрдамнинг малакали босқичи ҳодиса рўй берган жойда бошланиб,
транспортировка вақтида давом эттирилиши лозим. 

Қабулхона бўлимида асистолияни тасдиқланган вақтидан бошлаб белгилаб қўйилади. 
 

Дори воситаларини (адреналин) 3 маротаба қўллагандан сўнг таъсири бўлмаса,
реанимацияни тўхтатиш мумкин. 

Асистолия тасдиқланган вақтдан 30 дақиқа ўтгач реанимацияни тўхтатиш мумкин. 

Адреналин максимал дозасига етгандан сўнг (10- инъекция) реанимация тўхтатилади. 


72 

Download 6,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish