Шошилинч педиатрия экстремал тиббиёт асослари билан



Download 6,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/194
Sana03.10.2022
Hajmi6,9 Mb.
#851240
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   194
Bog'liq
Шошилинч педиатрия

Летал аритмиялар 
Бу ритм гуруҳлари клиник ўлим билан кечади. Агар бирламчи ABCD баҳолашда
вербал-тактил таъсирга жавоб бўлмаса, апноэ аниқланса, марказий артерияда пульс 
аниқланмаса, нафас йўллари ўтказувчанлиги тиклангандан сўнг ўпка сунъий 
вентиляцияси, юрак билвосита массажи бошланади ва кардиомониторга уланади.
Ритм аниқлангандан сўнг қолган реанимацион чора-тадбирлар ўтказилинади. Клиник 
ўлимда кардиомониторда қуйидаги ритмларни аниқлаш мумкин: 

Қоринчалар фибрилляцияси 

Қоринчалар тахикардияси

Электромеханик диссоциация (ЭМД) 

Асистолия 
Қоринчалар фибрилляцияси
Қоринчалар фибрилляцияси 
бир-бирига ўхшамаган хаотик импульслар билан 
характерланувчи ритм. Юрак қоринчалари миофибриллалари бир-бирига боғлиқ бўлмаган 
ҳолда қисқаради. Бундай ҳолат юрак қисқаришини бузилишига ва қон айланишининг 
тўхташига олиб келади.


68 
Қоринчалар тахикардияси фақат кенг QRS комплекси билан характерланувчи ритм. Бунда 
«P» тишча бўлмайди. Ритм частотаси тахикардияни кўрсатади. Агар нисбий тахикардия 
бўлса, QRS комплекс шакли ғаройиб кўринишга эга бўлади.
Секинлашган қоринчалар тахикардияси
Жадаллашган қоринчалар тахикардияси
Полиморф қоринчалар тахикардияси «R» тишча йўналиши даврий ўзгариши билан 
характерланувчи ритм. Бу ритм кўпинча гипомагниемияда намоѐн бўлади.
 
Полиморф қоринчалар тахикардияси (пируэт ѐки торсада)
 
Қоринчалар фибрилляцияси ва пульссиз қоринчалар тахикардиясида бир хил даво олиб 
борилади. Шунинг учун бу ритм аниқланганда ягона ѐрдам баѐнномаси қўлланилади: 
1.
ABCD баҳолаш, кардиомониторга улаш
2.
Юрак-ўпка реанимацияси 


69 
3.
Дефибрилляция 2 Дж/кг* 
4.
Дефибрилляция, 2-4 Дж/кг 
5.
Дефибрилляция, 4 Дж/кг 
6.
Юрак-ўпка реанимациясини давом эттириш
7.
Маска орқали Амбу қопчасида вентиляция ноадекват бўлганда ѐки узоқ 
транспортировка мўлжалланса– трахея интубацияси. 
8.
Вена ичига йўл очиш
9.
Вена ичига ѐки суяк ичига (В/И йўл бўлмаса) секин физиологик эритма юбориш 
10.
Адреналин: 

В/И – С/И: 0, 1 мл/кг (1:10 000), ҳар 3-5 мин да такрорлаш

ЭТТ га 0, 1 мл/кг (1:1 000) 3 мл физиологик эритма билан 
11.
Дефибрилляция, 4 Дж/кг ҳар дори юборгандан 30-60 секунд** ўтгач 
12.
Антиаритмиклар: 

Амиодарон, 5 мг/кг болюс В/И-С/И ѐки 

Лидокаин, 1.0 мг/кг В/И-С/И (ҳар 3-5 мин да) ѐки 

Магний сульфат, 25-50 мг/кг – торсада аниқланса
13.
Юрак-ўпка реанимацияси 30 – 60 секунд давомида 
14.
4 Дж/кг миқдорда дефибрилляция билан антиаритмикларни галма-галдан қўллаш
30 – 60 секунд давомида ҳар дори юборгандан сўнг ўпка-юрак реанимациясини 
ўтказиш
15.
Сабабларини аниқлаш (Г ва Т) 
* Дефибрилляция миқдорини кетма-кет оширишдан мақсад разряднинг шундай 
энергиясига эришиш керакки, у кўкрак қафасидан ўтиб, юраккача етиб бориши даркор.
Замонавий дефибрилляторларга ўрнатилган импедансметр ѐрдамида у кўкрак қафаси 
қалинлигини ўзи аниқлаб, керакли разряд энергиясини ҳисоблаб кўрсатади. Автоматик 
ташқи дефибриллятор фақат битта разряд ўтказади. Уни дори юборгандан сўнг такрорлаш 
мумкин.
**Ҳар дори юборгандан сўнг юрак-ўпка реанимациясига ажратилган вақтдан (30 – 60 
секунд) мақсад дори воситасини юрак мускулигача етиб бориши ва таъсирини 
кўрсатишига имкон яратишдир. Тирсак венаси орқали дори юборгандан сўнг юраккача 
етиб боришини тезлаштириш мақсадида қўлни юқорига кўтариш даркор.


70 
Дефибрилляцияда қандай янгилик бор? Ўзгача фазали шаклда разряд берувчи янги 
дефибрилляторлар ишлаб чиқарилди. 
Дефибрилляторларнинг 
эски 
авлоди 
монофазали разряд бажарар эди (А). Янги 
авлод бифазали разряд беради. «В» фаза 
шакли (С) фаза шаклига нисбатан яхшироқ 
натижа беради.

Download 6,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish