68
Қоринчалар тахикардияси фақат кенг QRS комплекси билан характерланувчи ритм. Бунда
«P» тишча бўлмайди. Ритм частотаси тахикардияни кўрсатади.
Агар нисбий тахикардия
бўлса, QRS комплекс шакли ғаройиб кўринишга эга бўлади.
Секинлашган қоринчалар тахикардияси
Жадаллашган қоринчалар тахикардияси
Полиморф қоринчалар тахикардияси «R» тишча йўналиши даврий ўзгариши билан
характерланувчи ритм. Бу ритм кўпинча гипомагниемияда намоѐн бўлади.
Полиморф қоринчалар тахикардияси (пируэт ѐки торсада)
Қоринчалар фибрилляцияси ва пульссиз қоринчалар тахикардиясида бир хил даво олиб
борилади. Шунинг учун бу ритм аниқланганда ягона ѐрдам баѐнномаси қўлланилади:
1.
ABCD баҳолаш,
кардиомониторга улаш
2.
Юрак-ўпка реанимацияси
69
3.
Дефибрилляция 2 Дж/кг*
4.
Дефибрилляция, 2-4 Дж/кг
5.
Дефибрилляция, 4 Дж/кг
6.
Юрак-ўпка реанимациясини давом эттириш
7.
Маска орқали Амбу қопчасида вентиляция ноадекват бўлганда ѐки узоқ
транспортировка мўлжалланса– трахея интубацияси.
8.
Вена ичига йўл очиш
9.
Вена ичига ѐки суяк ичига (В/И йўл бўлмаса) секин физиологик эритма юбориш
10.
Адреналин:
В/И – С/И: 0, 1 мл/кг (1:10 000), ҳар 3-5 мин да такрорлаш
ЭТТ га 0, 1 мл/кг (1:1 000) 3 мл физиологик эритма билан
11.
Дефибрилляция, 4 Дж/кг ҳар дори юборгандан 30-60 секунд** ўтгач
12.
Антиаритмиклар:
Амиодарон, 5 мг/кг болюс В/И-С/И ѐки
Лидокаин, 1.0 мг/кг В/И-С/И (ҳар 3-5 мин да) ѐки
Магний сульфат, 25-50 мг/кг – торсада аниқланса
13.
Юрак-ўпка реанимацияси 30 – 60
секунд давомида
14.
4 Дж/кг миқдорда дефибрилляция билан антиаритмикларни галма-галдан қўллаш
30 – 60 секунд давомида ҳар дори юборгандан сўнг ўпка-юрак реанимациясини
ўтказиш
15.
Сабабларини аниқлаш (Г ва Т)
* Дефибрилляция миқдорини кетма-кет оширишдан мақсад разряднинг шундай
энергиясига эришиш керакки, у кўкрак қафасидан ўтиб, юраккача етиб бориши даркор.
Замонавий дефибрилляторларга ўрнатилган импедансметр ѐрдамида у кўкрак қафаси
қалинлигини ўзи аниқлаб, керакли разряд энергиясини ҳисоблаб кўрсатади.
Автоматик
ташқи дефибриллятор фақат битта разряд ўтказади. Уни дори юборгандан сўнг такрорлаш
мумкин.
**Ҳар дори юборгандан сўнг юрак-ўпка реанимациясига ажратилган вақтдан (30 – 60
секунд) мақсад дори воситасини юрак мускулигача етиб бориши ва таъсирини
кўрсатишига имкон яратишдир. Тирсак венаси орқали дори юборгандан сўнг юраккача
етиб боришини тезлаштириш мақсадида қўлни юқорига кўтариш даркор.
70
Дефибрилляцияда қандай янгилик бор? Ўзгача фазали
шаклда разряд берувчи янги
дефибрилляторлар ишлаб чиқарилди.
Дефибрилляторларнинг
эски
авлоди
монофазали разряд бажарар эди (А). Янги
авлод бифазали разряд беради. «В» фаза
шакли (С) фаза шаклига нисбатан яхшироқ
натижа беради.
Do'stlaringiz bilan baham: