Бишнав аз най чун ҳикоят мекунад,
Аз жудойиҳо шикоят мекунад.
Таржима
Тинглагил, най не ҳикоят айлагай,
Айрилиқлардан шикоят айлагай.
10
Лисоний таржима
Тингла, най, қандай ҳикоятларни сўзлайди:
У фироқдан, ғурбатдан шикоят қилаётир.
Шарҳ
“Най” истилоҳидан муддао, яъни зоти шариф Мавлоно
Жалолиддин Румий кўзлаган мақсад ориф ва аҳиллик
мартабасига ноил бўлган инсони комилдир.
Байтнинг қуйи – иккинчи: “Айрилиқлардан шикоят айлагай”
мисрасининг мазмуни қуйидагича: ориф ёхуд инсон руҳоний
дунёдан (яъни асл ватанидан, унинг мангу ва барқарор руҳи
ҳали бу фоний оламга инмаган чоғдаги маконидан) жудо
бўлгандан сўнг, азиятлар ва ёзуғлар тўла заминга тушгандан
аччиқ шикоят қилади. Бу шикоят – норозилик, маҳзунликнинг
бирдан-бир сабаби асл оламидан айрилмишдир. “Най” – комил
инсон бу мақомда ўз дарди ёхуд ўткинчи дунё дарди учун
фиғону фарёд чекаётгани йўқ. Буюк “Маснавий”нинг илк байти
бўлган ушбу сатрларда Мавлоно ҳазратлари арабча “самъ”га
тааллуқли бўлган “тингла” амри воситасида най садосига
диққатини қаратмоқда. Бунинг боиси инсоннинг эшитиш аъзоси
унинг бошқа аъзоларига нисбатан баланд мақомда эканига
ишоратдир.
Мазкур байтда орифнинг, комил инсоннинг найга нисбатан
ташбиҳ бўлинишида жуда кўп муносабатлар мавжуд. Улардан
баъзиларини келтирамиз: биринчидан, най одатда қамишдан
ясалади. Қамиш кесилмасидан бурун доимо наъшу намода ҳаёт
кечиради. Кесилгандан сўнг қурийди. Комил инсоннинг руҳи
ҳам арвоҳ оламида (руҳлар дунёсида) бениҳоят маънавий
лаззатлар ичида яшайди. Ғардор ва қуп-қуруқ бўлган дунёга
келгач, айни зилол сувдек руҳлар оламидан жудо бўлади, гўё
сувсизликдан қурий бошлайди. Иккинчидан, найдан ошиқона,
лаззатбахш садолар таралади: ориф инсондан ҳам ошиқона ва
орифона сўзлар зуҳур этади. Учинчидан, най ноласи тингловчи
ишқини зиёда айлайди. Орифнинг ҳам калимат, ҳикмат ва оёти
тингловчи ошиқни ошириб, қалбини алам ва изтиробдан озод
этади. Тўртинчидан, найнинг овози ва садосидан кўп ҳолларда
11
ажиб бир ҳикоя, бир буюк ишқ можароси ҳис қилинади. Ориф
сўзидан ҳам аксар чоғларда ҳақиқий ошиқларнинг олий аҳвол-
лари ва олами лоҳутнинг асрори улувияси (руҳоният оламининг
илоҳий сирлари) тингланади. Бешинчидан, найнинг санъати
зоҳирий жисмида эмас, балки унинг ичидадир. Орифнинг камо-
лоти ҳам ботиндир. Олтинчидан, найнинг қомати тўғридир.
Орифнинг ҳам ҳолати тўғри ва хулқи каримдир. Еттинчидан,
най қамишликдан кесилгач, ўз оламидан жудо бўлди, яъни
ғарибдир. Арвоҳ оламидан айрилган ориф ҳам дунёда ғарибдир.
Саккизинчидан, найнинг ичи ҳар нарсадан ҳоли, бўм-бўш, ёлғиз
найчининг ишқига тўлгандир. Ориф ҳам ҳар нечук ғиллу
ғашликдан бегона, қалби эса Раббоний ишқ билан безангандир.
Тўққизинчидан, най кесилгандан сўнг, ўз-ўзига ошиқона садо
чиқара олмайди, уста бир найчининг дамига (нафасига) эҳтиёжи
бор. Ориф ҳам улуғвор бир силсилага ворис бўлган сабабидан
бир файзбахш зотга дамсоздир.
Худо Ишқида ёниб-куйиб дилдан ҳикоятлар ва шикоятлар
қилгани баён этилган шоҳ байтида: Мавлоно Румийнинг пур-
меҳр ва пурлутф қалбидаги улкан, оташин Ишқ тараннум
этилганлигига амин бўламиз. “Ишқ – бу денгиз, осмон эса ўшал
денгизнинг кўпикларидир… Ишқ бўлмаганда дунё абадий
музликларга айланиб кетар эди”, деб ҳисоблайди мавлоно
Румий “Ишқ билан дарманд одам энг соғлом кишидур. Ишқи
йўқ одам Худо наздида ночиз бир ахлатдур… Ишқ ўлимдан
қутқарувчидур, яъни Ишқ қазодан (ўлимдан) кучлидур. Ишқ –
ҳаётий эликсир (кимё), у инсонга абадият бахтини ато қилади”.
Пок ва оташин Ишқ йўли билан Инсон ўзини танийди, беҳад
юксакликка кўтарилади, такомил топади ва илоҳият даргоҳига
яқинлашади.
Мавлоно Жалолиддин Румий фикрича, гўзал, ҳаёли ва доно
қизни ёки аёлни беҳад севиш, унга уйланиш эркакни руҳлан-
тиради, камолотга эриштиради. Мавлоно Румийнинг ажойиб
зебопарвар ва инсонпарвар ақидасига кўра, аёл зеболиги Тангри
– таоло нафосатидандир. Демак, қиз ва аёлга бўлган чин
инсоний, покиза ишқ масаласида ҳам ўзининг тариқати, таъли-
моти ва дунёқарашидаги илғор фалсафий – тасаввуфий, инсон-
12
парварлик ақидасидан келиб чиққан, мутасаввиф донишманд-
нинг ўз иборасини қўллаб айтадиган бўлсак, “Худонинг нури
бўлмиш қиз ва аёлларни беҳад эъзозланг ва кўкларга кўтариб
тараннум этинг”.
Румий ўз асарларида одамни тадқиқ этади, унинг табиати ва
интилишларини кузатади, ботиний жилолар ва сурилишлар,
қалб силжишларини қидириб топади. Инсоннинг иймон гавҳари,
буюклиги баробарида, нуқсонлар – нафси, ҳирси оқибатида
келиб чиқадиган ёвузликларни таҳлил этиб, булардан қутулиш,
покланиш йўллари, фазилатини баён этади. Румийнинг ҳар бир
фикри – бир машъала, бир чироқ, шундоққина қалбга қўйила-
диган зиёдир. Улуғ мутафаккир инсон камолоти учун муқтадир
бир курашчи бўлиб майдонга чиқади, инсон боласини унинг
ўзига таништиради, ёмонликдан нафратланиш ва яхшиликдан,
илоҳийликдан фахрланишга ўргатади.
Жалолиддин Румийнинг буюклиги яна шундаки, у ислом-
нинг улуғ шоири ва мутафаккири бўлгани ҳолда барча мазхаб-
лар ва динлардан юқори кўтарила олди, бани башарни бирлаш-
тирувчи ягона илоҳий ғояларни олға суриб, кишиларни бир-
бирига яқинлаштирувчи эътиқод ва иймон, ишқ ва сиғиниш,
поклик ва тавбадан сўз очди. “Чўллар мухталиф, аммо мақсад
бир, яъни Оллоҳ ҳузури”, дея Улуғ Тангри ҳақиқати Оллоҳ
жами махлуҳот баробарлигини исботлади.
Румий ижоди юксак бадияти билангина эмас, балки мантиқ
кучи, фалсафий фикрларга бойлиги билан ҳам катта таъсир
кучига эга. Унинг табиати ва жамият ҳодисаларининг доимий
ўсиши, ўзгаришда экани, эскини йўқотиб, янгининг пайдо
бўлиши – “дунёнинг зиддиятлар бирлигидан жанги”дан иборат-
лиги тўғрисидаги қарашлари, немис файласуфи Ҳегелнинг
эътирофича, унинг диалектик методни яртишга ёрдам берган.
Фалсафани Ҳегел ва Марксдан, Шопенгауэр ва Кантдан,
Нийличе ва Фрейддан ўрганган кишилар Румийни ўқиб,
ҳаммаси ўзимизда аллақачон бор экан, ҳаммаси айтилган экану
дейишлари табиий.
Одамнинг буюклик даражасини унинг қанчалар асл хона-
донида таваллуд топганига қараб аниқлаб бўлмайди. Аммо
13
инсонни охирги манзилга кузатиш даражасига кўра, унинг
кимлигини
тасаввур
этиш
мумкин.
Радий
Фишнинг
“Жалолиддин Румий” романидаги аллома вафоти билан боғлиқ
лавҳада шундай сўзлар битилган: “Турклар ва хуросонийлар,
юнонлар ва арманлар, православлар ва яҳудийлар – ҳамма шоир
билан видолашишга келган, ҳар ким ўз русумида алвидо
айтарди”.
Орада фақиҳлардан бири “амир ул-умаро” Муниниддин
Парвонага: “Ўз шайхини дафн этаётган мўминлар ичра насро-
ний ва яҳудийлар не қилур?”, -деб уларни ҳайдашни сўради.
Бироқ бу бефойда эди. “Қуёш Ер юзини ёритганидек, Мавлоно
ҳақиқат нури ила бутун башариятни мунаввар этмиш. Қуёш –
ҳамманинг мулки!”-деди насронийлар руҳонийси. “Мавлоно –
нон кабидирлар. Нон ҳаммага зарур. Амирим, очларнинг нондан
юз ўгириб кетганини қайда кўргансиз?”-деди яҳудийлар
раввини.
Мавлоно Румий - ана шундай умумбашарий зот.
Румий асарлари кўпчилик форсигўй ва туркийгўй шоирлар
ижодига катта таъсир кўрсатган, маснавийхонлик халқимиз
ўртасида кенг тарқалган. Ўзбекистон ФА Беруний номидаги
Шарқшунослик институтида Румийнинг “Маснавий маънавий”
асари сақланади. Истиқлол йилларида Румий ҳаёти ва ижодига
қизиқиш янада кучайди. Ш.Шомуҳамедов, А.Маҳкам ва бошқа-
лар шоирнинг турли жанрдаги шеърларидан намуналарни ўзбек
тилига таржима қилдилар. Шоир Жамол Камол “Маснавий
маънавий” таржимасини ниҳоясига етказди.
Туркиянинг Куня шаҳрида 2006 йил декабрь ойида Мавлоно
Жалолиддин Румий ҳазратлари вафотининг 733 йиллигига
бағишланган хотира маросимлари ўтказилди.
Маросимда Мавлавия тариқати вакилларининг само рақс-
лари, тасаввуф мавзусидаги фотокўргазмалар, олимларнинг
Румий ҳаёти ва ижоди ҳақидаги сермазмун маърузалари,
қолаверса, тасаввуф мусиқаси 3-Халқаро фестивали ва бошқа
муҳим тадбирлар ўтказилди. Бу маросимлар Куня шаҳрида
дунёнинг турли давлатларидан келган меҳмонлар, адабиёт-
шунослар, олимлар иштирокида Туркия Маданият ва туризм
14
вазирлиги, Куня вилояти ва шаҳар ҳокимияти томонидан ҳар
йили декабрь ойининг биринчи ярмида анъанавий тарзда
ўтказиб келинади. Айниқса, Тасаввуф мусиқаси 3-Халқаро
фестивали меҳмонларда, Куняликларда катта таассурот қол-
дирди. Фестивалда Ўзбекистондан таниқли ҳофиз Шерали
Жўраев, Озарбайжондан Олим Қосимов, Доғистондан Аҳмад
Аҳмедов ҳамда Эрондан Шаҳром Назирий каби машҳур санъат-
корлар иштирок этишди. 17 кун давом этган маросимларда
Мавлавия тариқати вакиллари ижросида 23 само рақслари
намойиш этилди. Мусиқа жўрлигида ижро этиладиган само
рақсларини тахминан 70 минг киши бевосита томоша қилиш
имконига эга бўлди.
Маълумки, 2007 йил ҳазрат Жалолиддин Румийнинг
таваллудига 800 йил тўлиши муносабати билан ЮНЕСКО
томонидан “Халқаро Мавлоно Румий йили” деб эълон қилинган.
Бу ўз навбатида бутун ислом олами, тасаввуф адабиёти,
қолаверса, Жалолиддин Румий ихлосмандлари учун қувончли
ҳодиса бўлди.
Ҳазрат Румийнинг 800 йиллик юбилейи кенг нишонланиши
кўзда тутилмоқда. Масалан, 2007 йилнинг 8-9 май кунлари
Истанбулда халқаро Мавлоно Жалолиддин Румий симпозиуми
ўзтказилди. Унда дунёнинг турли давлатларидан 300 га яқин
тасаввуф адабиётшунослари, маданият ва санъат аҳли иштирок
этди.
ЮНЕСКОнинг маркази жойлашган Париж шаҳрида
“Мавлоно Жалолиддин Румий” анжумани ўтказилади. Туркия,
Афғонистон ва Эрон Мавлононинг 800 йиллигини нишонлаш
дастурини ишлаб чиқишда ҳамкорлик қиладиган бўлди. Бу 3
ўлканинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхоналари томонидан
тайёрланажак махсус дастур 2007 йилнинг сентябрь ойида
тақдим этилиши назарда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |