Муаллифлар: Ходиев Б. Ю., Бегалов Б. А., Расулев Д. М., Абидов


 Киритиладиган ахборотни баён қилиш



Download 3,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/196
Sana27.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#845981
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   196
Bog'liq
272 Ахборот технологиялари ва тизимлари Ходиев Б Ю ва бош Ў қ 2011

6.2.3. Киритиладиган ахборотни баён қилиш 
 
3-мажмуа. «Кирувчи ахборотт баён қилиш» 
чиқувчи ахборот қайси 
ахборотлар асосида олиниши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб беради. 
Кирувчи ахборот деганца вазифани ҳал қилиш учун зарур бўлган ва турли 
хилдаги манбаларда: бирламчи ҳужжатлар, машина манбалари, шахсий 
компьютерлар хотираларида жойлашган барча ахборотлар тушунилади. Ушбу 
мақсадда кирувчи ахборотларнинг рўйхати ва кирувчи ахборотнинг ҳар бир 
тури реквизитларининг таркиби, кирувчи ахборот реквизитларининг 
жойлашиши, кирувчи ҳужжатлар майдонлари (реквизитлари)нинг баёни 
тузилади. 
Кирувчи ахборотларнинг рўйхатини 
аниқпашда ахборотларнинг тури 
(жорий, ўзгарувчан, меъёрий-маълумотномавий), ахборот манбалари
йиғишнинг ўзига хослиги, ахборотларни сақланиши, келиб тушиш, усуллари 
ҳамда ҳажмий-вақтий таърифлари ва назорат усуллари таърифланади. 
Кирувчи ахборотлар реквизитларининг таркиби 
кирувчи ахборотларнинг 
хусусиятларига боғлиқ. У бундан кейинги ишлаб чиқаришни ташкил қилиш 
учун зарурий ва етарли бўлиши керак. Реквизитларни жойлаштариш уни 
лойиҳалаштиришнинг мавжуд қоидаларига кўра амалга оширилади. 
Майдонлар (реквизитлар)ни баён қилиш кирувчи ахборотларнинг барча 
турларига нисбатан бажарилади ва чиқувчи ахборотлар учун худди шундай 
операцияларга ўхшаб амалга оширилади (1.17-жадвалга қаранг). 
Ушбу 
мажмуага 
кирувчи 
ахборотларнинг 
хусусиятлари 
умумлаштирилади, 
ахборотларнинг 
турлари 
(жорий, 
меъёрий-
маълумотномавий), ахборотларнинг вужудга келиш манбалари, уларни 
йиғишнинг ўзига хослиг и, келиб тушиш ус уллар и, ҳажмий -вақтий 
таърифлари, маълумотлар назоратининг хусусиятлари аниқлаб берилади. 
6.2.4. Масалани ечиш алгоритми 
4-мажмуа. «Вазифанинг ҳал қилиниши апгоритми» 
қандай қилиб, яъни 
ҳисоблашнинг қандай алгоритмлари асосида кирувчи ахборотлар чиқувчи 
ахборотларга айлантирилади? деган саволга жавоб беради. Вазифани ҳал 
қилиш алгоритмларини ишлаб чиқиш бир шаклга келтирилмаган ва бир 
шаклга келтирилган моделлашгаришни бажариш билан боғлиқ. 
Бир шаклга келтирилмаган моделлашувда ҳисоблаш алгоритмлари 
баён қилиш кўринишида берилади. Масалан, «Супермаркетда товарлар бўйича 
фойда ва зарарларнинг тезкор таҳлили» вазифасида қуйидаги алгоритмлардан 
фойдаланилади: 
1.
Харид нархлари бўйича сотиш ҳажмини олиш учун сотилган 
товарлар сонини харид нархига кўпайтириш. 


185 
2.
Сотув нархлари бўйича сотиш ҳажмини олиш учун товарлар сонини 
сотиш нархига кўпайтириш. 
3. 
Омборда қиймат жиҳатдан товарлар ҳажмини олиш учун 
омбордаги товарлар сонини харид нархига кўпайтириш. 
4.
Товарнинг коди бўйича товар гуруҳи кодини кўрсатиш билан фойдалар 
(ёки зарарлар)ни олиш учун сотув нархлари бўйича сотиш ҳажмидан харид 
нархлари бўйича сотиш ҳажми ва омбордаги қиймати акс эттирилган товарлар 
мавжудлигини олиш. 
5.
Товарлар гуруҳлари, коди бўйича фойдалар (зарарлар)ни олиш 
мақсадида товарлар коди бўйича фойдалар ва зарарларни товар гуруҳи коди 
ичига жамлаш. 
Баён қилинган алгоритмлар бўйича кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлиги 
натижасини модел кўринишида акс этгириш мақсадга мувофиқдир, у ҳар хил 
кўрсаткичларнинг, уларнинг номлари ёки идентификаторлари бўйича ўзаро 
ҳамкорликларининг чизмаси сифатида берилиши керак. 
Бир шаклга келтирилган моделлаштириш белгиланган қоидалар бўйича 
амалга оширилади. Қоидага кўра бир иқтисодий кўрсаткич бўйича реквизит-
аломатлар ва реквизит-асослар аниқланади. Уларга шартли белгилар 
берилади: реквизит-асосларга бош ҳарфлар, реквизит* аломатларга кичик 
(қаторли) 
ҳарфлар. Иқгисодий кўрсаткич белгиларнинг йиғиндиси 
кўринишида акс этгирилади. Кўрсаткичларнинг ўзаро алоқаси формулалар 
шаклида тақцим этилади. Формулаларнинг йиғиндиси вазифани ҳал 
қилишнинг инфологик моделини акс эттиради. 

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish