Муаллифлар: Ходиев Б. Ю., Бегалов Б. А., Расулев Д. М., Абидов


 АКТ бизнеси товарларининг маҳсулот



Download 3,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/196
Sana27.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#845981
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   196
Bog'liq
272 Ахборот технологиялари ва тизимлари Ходиев Б Ю ва бош Ў қ 2011

 
5.5.4. АКТ бизнеси товарларининг маҳсулот 
 сифати омиллари 
Ахборот-коммуникациялар бизнеси товарларининг маҳсулот сифати 
дара-жасига таъсирини қуйидаги омиллар билан аниқлаш мумкин: 
а) 
иқтисодий-техник омиллар: 

ахборот-коммуникациялар бизнеси товарларидан фойдаланиш 
даражаси улардан фойдаланилган ҳолда ишлаб чиқилган маҳсулот ҳажмининг 
умумий ишлаб чиқилган маҳсулот ҳажмига нисбати билан аниқланади(% 
ҳисобида); 

ахборот-коммуникациялар бизнеси товарларининг солиштирма 
оғирлиги, ушбу товарлар умумий нархининг бошқариш объектидаги 
ускуналар умумий нархига нисбати билан аниқланади(% ҳисобида); 
- келажакда такомиллашиб борадиган технологик жараёнларнинг солиш-
тирма оғирлиги, ушбу технологиялар асосида ишлаб чиқилган маҳсулот ҳаж-
мининг умумий ишлаб чиқилган маҳсулот ҳажмига нисбати билан аниқлана-
ди(% ҳисобида); 
- фондларнинг янгиланиш коэффициенти, ушбу даврда киритилган 
асосий фондлар нархининг умумий нархга нисбати орқали ифодаланади( % 
ҳисобида); 
б) 
иқтисодий омиллар: 
- юқори сифатли маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш мақсадида ахборот-
коммуникациялар бизнеси товарларини сотиб олиш учун ажратилган молия-
вий ҳаражатлар, сўм ҳисобида; 
- юқори сифатли бўлганлиги учун даромадларнинг олдинги даврга нисба-
тан кўпайиш миқдори(сўм ҳисобида); 
- ахборот-коммуникациялар бизнеси товарларини жалб этиш натижасида 
олинган иқтисодий самарадорлик даражаси(сўм ҳисобида); 
в) 
ижтимоий-иқтисодий омиллар: 
- ишчиларнинг малакаси ошганлиги даражаси. Яъни – ахборот-коммуни-
кациялар технологияларини мукаммал эгаллаш йўлида ўз малакасини 


166 
оширган ишчилар сонининг умумий ишчилар сонига нисбати(% ҳисобида); 
- ишчининг ўртача ойлик ҳақи(сўм ҳисобида); 
- маҳсулот сифатини ошириш натижасида олинадиган мукофотлар 
миқдори (сўм ҳисобида). 
Таклиф этилган мазкур ёндашишдан Ўзбекистон Республикаси вило-
ятлари миқёсида кенг фойданилса қуйидаги имкониятларга эришиш мумкин: 
вилоят бошқаруви миқёсида замонавий ахборот-коммуникациялар 
бизнеси товарларидан комплекс фойдаланишни таъминлайди. Бу эса ундаги 
барча бошқариш даражаларининг меҳнат унумдорлигини юксалтиришга катта 
имкон беради; 
корпоратив ахборот тизимларини яратиш, қўллаш ва ривожлантириш 
йўлида ҳамда автоматлаштирилаётган жараёнларнинг ахборот ва функционал 
моделлари дастурий-техник асосини ташкил топтиришда катта ёрдам беради; 
вилоят бошқаруви корпоратив ахборот тармоғининг жаҳон ахборот 
ре-сурсларига кириб боришига имкон беради; 
ахборот-коммуникациялар бизнеси товарлари асосида вилоятнинг 
барча бошқарув даражаларида бошқарув масалаларини тўғри ва оқилона йўлга 
қў-йишда кенг шарт-шароит яратади. 
Шундай қилиб, биз таклиф қилаётган ахборот-коммуникациялар бизнеси 
товарларидан фойдаланишнинг технологик жараёни таснифи ва таркиблаш-
тириш тизимидан нафақат вилоят миқёсида, балки бошқарув субъектларининг 
барча поғоналарида ҳам илмий асосланган ҳолда фойдаланиш мумкин.

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish