41
диаграммалар олдинги 3 йилга таққослаганда кўрсаткичлар динамикасини кўриш
имконини беради.
Охирги уч йилда бюджет бўйича маълумотлар ва жорий йилга қабул қилинган бюджет
параметрларидан ташқари келгуси уч йиллик даврга молиявий режа кўрсаткичлари
жойлаштирилган.
Норматив ҳужжатлар, йўриқномалар, қўлланмаларни эълон қилиш учун алоҳида суқма
саҳифалар назарда тутилган. Германия бюджети мавзусига бағишланган матбуотда эълон
қилинган материаллар тўпланган. Барча бирламчи ахборотни, шу
жумладан, жорий йилга
бюджет рўйхатини кўздан кечириш ва кўчириб олиш имконияти порталнинг яна бир
хусусияти ҳисобланади. Шундай қилиб,
ГФР бюджети тўғрисидаги маълумотлар очиқ,
яхши ташкил этилган ва фойдаланувчилар учун қулай бўлган шаклда
жойлаштирилади.
Молия вазирлиги исталган мақсадлар: ахборотни тарқатиш, уни
ўрганиш,
молиявий саводхонликни ошириш, таҳлил қилиш, талаб этиладиган
маълумотларни кўчириб олиш ва ҳатто тижорат мақсадлари учун порталга
жойлаштирилган маълумотлардан фойдаланишга рухсат беради.
Буюк Британияда
бюджет бўйича материаллар
www.gov.uk
сайтида эълон қилинади.
2017 молия йилига очиқ бюджетнинг ўзи (2017 йил 1 апрель – 2018 йил 31 март) етарлича
ҳажмдаги ҳужжат бўлиб (PDF форматида 68 саҳифа), бироқ уларга ҳаволалар бериладиган
айрим бўлимларни ўқиш мумкин: солиқлар, молиялаштириш, сиёсий чоралар,
давлат
хизматлари ва бозорлар. Олдинги йил бюджетига таққослаганда юз берган
ўзгаришларгина қизиқувчилар учун "2017 йилги баҳорги бюджет. Сиз билишингиз зарур
бўлган 21 далил" моддаси бор. Мақола солиқлар ва харажатлардаги барча асосий
янгиликларни, шу жумладан, пенсия тўловларидаги ўзгаришларни, ҳукумат
молиялаштирувчи устуворликларини (масалан, техник мактабларга харажатларнинг
жиддий равишда кўпайиши) ўз ичига олади. Шунингдек, илова қилинадиган ҳужжатлар
ҳамда таҳлилий материаллар эълон қилинади. Таҳлилий материаллар ҳам
жорий йил
бюджетига, ҳам ижро этилган бюджетга, масалан, 2015 йил бюджет чораларининг уй
хўжаликлари даромадлари тақсимланишига таъсирига тегишлидир. Бу фуқароларга
ҳукумат сиёсати натижаларини кўриш имконини беради.
Бюджет кўрсаткичлари ва таҳлилий материаллар бюджет лойиҳасига муносабат сифатида
Молия вазирлиги томонидан Жамоат палатасига (кузги бюджетни) тақдим этилган, бироқ
қабул қилинган бюджетга (баҳорги бюджет) нисбатан эълон қилинади. Бу
ривожланган
демократик институтлар мавжудлиги ва бюджет лойиҳаси тақдим этилгандан бошлаб у
парламент томонидан қабул қилингунгача ўтадиган 4-5 ой мобайнида бюджетни
муҳокама қилишда нафақат парламентарийларнинг, балки фуқаролик
жамияти
вакилларининг фаол иштирок этиши билан боғлиқдир.
Буюк Британия, Янги Зеландия, Австралия ва бошқа бир қанча мамлакатларда Фуқаролар
учун бюджет 4-10 саҳифали унча катта бўлмаган буклет ёки брошюралар шаклида анча
катта нусхада чиқарилади. Уларда бюджетнинг асосий тавсифлари ёки алоҳида, энг
аҳамиятли ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлади. Бундай материалларда
маълумотларни кўришга (инфографика, схемалар ва диаграммалардан фойдаланишга)
асосий эътибор берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: