Фуқаролар учун бюджетни


Фуқароларнинг бюджетни ишлаб чиқишдаги иштироки (партисипатор



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/53
Sana23.07.2022
Hajmi1,1 Mb.
#840265
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53
Bog'liq
budget for citizens uz

Фуқароларнинг бюджетни ишлаб чиқишдаги иштироки (партисипатор 
бюджетлаштириш) 
Кўпчилик мамлакатларда (айниқса маҳаллий масалаларни ҳал этишда маҳаллий 
ҳамжамиятлар ва маҳалий ҳокимият органларининг ўрни катта бўлган мамлакатларда)
ташаббусли бюджетлаштириш (инглизча: participatorybudgeting) механизмларидан 
фойдаланиш тенденцияси кучаймоқда Ушбу механизм фуқароларга маҳаллий бюджет 
маблағларининг бир қисмини қандай таққсимлаш ва ундан фойдаланишни белгилаш 
имконини беради. Фуқароларни бюджет жараёнига жалб этишнинг ушбу усули биринчи 
марта 1989 йилда Бразилиянинг Порту-Алегри шаҳрида қўлланилган эди. Давлат 
бошқаруви тизимининг такомиллаштирилиши ва ахборот технологияларининг 
ривожланиши жаҳоннинг кўпчилик мамлакатларида маҳаллий ҳокимият ва ўзини ўзи 
бошқариш органларининг ундан фойдаланиши имконини берди. Ҳозирги вақтда ушбу 
механизмдан турли мамлакатларнинг 1500 тадан ортиқ муниципал тузилмаларида 
фойдаланилмоқда. Фуқаролик бюджетининг Польша версиясида шаҳар маъмурлари 
дастлаб фуқароларнинг овоз бериши асосида тақсимланадиган шаҳар бюджети улушини 
эълон қилади. Маҳаллий ҳокимият органи фойдаланиши мумкин бўлган бюджетнинг
0,5 фоизидан 2 фоизигачани ташкил этадиган маблағ шу тариқа тақсимланади (шу тарзда 
тақсимланадиган энг кўп улуш – қарийб 4%). Сўнгра маҳаллий ҳокимият органлари
муниципал тузилманинг барча аҳолиси ўзлари амалга оширилишини хоҳлайдиган ўз 
лойиҳаларини тақдим этишга таклиф этилишларини эълон қиладилар. Лойиҳаларни 
тақдим этиш муддати тамом бўлгандан кейин маҳаллий ҳокимият органи уларни амалга 
ошириш мумкинлиги жиҳатидан текширадилар, сўнгра лойиҳалар овоз беришга қўйилади. 
Кўпчилик овозни олган лойиҳалар уларни амалга ошириш учун мўлжалланган сумма 
доирасида амалга оширилади.
Грузиянинг Марнеул муниципалитетида ушбу механизм бирмунча бошқача ишлайди. 
Вояга етган барча фуқаролар ўз лойиҳаларини таклиф этишлари мумкин. Маҳалиий 
муниципалитет бюджети бўйича мутахассислар аҳолига ўз лойиҳасини қандай тақдим 
этиш, унинг қиймати тўғрисида маслаҳатлар берадилар, чунки таклифда лойиҳага қанча 
пул сарфланишини кўрсатиш лозим. Лойиҳага буюртма муниципалитет вакиллари 
томонидан кўриб чиқилади, улар лойиҳага тоифа берадилар, мисол учун, инфратузилма 
лойиҳаси, ёшлар учун лойиҳа, таълим лойиҳаси ёки ижтимоий-маданий лойиҳа. Сўнгра 
муниципалитет вакили ташаббусни махсус кенгашда муҳокама қилиш учун туман 
бошлиғига тавсия беради. Кенгаш лойиҳани қуйидаги мезонлар бўйича муҳокама қилади:
техник жиҳатлари (лойиҳани амалга ошириш имконияти), молиявий жиҳатлар 
(лойиҳанинг тақдим этилган бўлиши мумкин бўлган қийматини баҳолаш), лойиҳани 
амалга ошириш муддатлари ва ушбу лойиҳа жамият манфатларига хизмат қиладими ёки 
йўқми. Сўнгра лойиҳа махсус комиссияга юборилади. Комиссия улар бўйича ўз қарорини 
чиқаради. Комиссиянинг барча муҳокамалари оммавий бўлади: фуқаролар уларда 
иштирок этишлари, саволлар беришлари ва ўз лойиҳаларини ҳимоя қилишлари мумкин.
Польша моделидан фарқ қилган ҳолда бунда фуқаролар бевосита овоз бермайдилар, балки 
кўплаб «эксперт фильтр»лар мавжуд, гарчи аввал бошдан «participatorybudget» айнан 
бюджет маблағлари сарфланиши йўналишларини бевосита аниқлашни тақозо этса ҳам
фуқароларнинг фикрлари ҳисобга олинган ҳолда тақсимланадиган муниципал бюджет 
улуши бирмунча кўпроқ – 5%. 
Ушбу механизмда иккита муҳим чеклов мавжуд. Биринчидан, маҳаллий ҳокимият ва 
ўзини ўзи бошқариш органлари ўз хоҳишларига кўра тасарруф этишлари мумкин бўлган 
бюджет маблағларига эга бўлишлари керак. Бу бюджет қонунчилигида мустаҳкамланган 


49 
бўлиши керак. Иккинчидан, ушбу модель унча катта бўлмаган муниципал тузилмаларда 
яхши ишлайди. Йирик муниципал тузилмаларда фуқароларнинг қизиқишларида катта 
тафовут мавжуд бўлади (қайси кўчани асфальт қилиш ёки истироҳат боғи ва болалар 
майдончалари ташкил этиш керак). Шу сабабли катта шаҳарда ҳар бир лойиҳа 
овозларнинг нисбатан кам сонини олади. Унча катта бўлмаган маҳаллий ҳамжамиятларга 
навбати билан пул бериш ёки муниципал тузилма ҳудудини зоналарга бўлиш, уларнинг 
ҳар бирига бюджетнинг бир қисми фуқаролар томонидан мустақил фойдаланилишини 
назарда тутилгани доирасида муайян суммани ажратиш орқали бу муаммодан чиқиш 
мумкин.

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish