3
Тузилиши
Резюме
I.Бюджет тўғрисидаги ахборотнинг очиқлигини ошириш мақсадлари ва воситалари
II. Фуқаролар учун бюджет: мамлакатларнинг концептуал ёндашувлари ва
тажрибаси
1.1. Таъриф ва тайёрлаш хусусиятлари
1.2. Мундарижаси, шакллари ва тақдим этиш воситалари
III.Ўзбекистонда Фуқаролар учун бюджетни шакллантириш концепцияси
2.1.Тайёрлашнинг долзарблиги ва талабга эгалиги учун шарт-шароитлар
2.2. Мақсадли гуруҳларни аниқлаш
2.3.Тузилиши ва мундарижаси
2.4.Ахборот тақдим этиш
хусусияти ва усуллари
2.5.Дастурий-таҳлилий платформа
2.6. Эълон қилиш муддатлари ва тарқатиш йўллари
2.7. Жорий этишнинг ўртача муддатли режаси
Иловалар
1-илова. Ахборот порталини яратиш ва қўллаб-қувватлашга доир тавсиялар
2-илова. Бюджет тўғрсидаги ахборотнинг очиқлиги халқаро стандартлари
3-илова. Ўзбекистонда очиқ бюджет маълумотлар соҳасидаги ҳозирги вазият
4-илова. Жаҳон тажрибаси шарҳи
5-илова. Фуқаролар учун бюджетнинг тузилиши (вилоят даражасида)
4
Резюме
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси ва 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон
қилиниши давлат бошқаруви органларининг фуқаролар билан ўзаро ҳамкорлиги
механизмларини тубдан ўзгартиради. Давлат бошқаруви органлари ва фуқаролар
ўртасидаги мулоқот ҳукуматга бўлган ишончни оширишнинг зарур воситаси эканлигини
тушуниб етиш янгича ўзаро муносабатларнинг муҳим шартидир. Бундай мулоқот
ривожлантирилганда фуқаролар ҳокимият органларининг мамлакатни ривожлантиришга
қаратилган саъй-ҳаракатларини ва чора-тадбирларини қўллаб-қувватлашга
мойил
бўладилар, чунки ушбу чора-тадбирлар уларнинг манфаатлари йўлида амалга
оширилаётганлигини тушунадилар.
Янги таклифлар нуқтаи назаридан барча даражалардаги давлат ҳокимияти органлари
фаолиятининг очиқлиги зарурати ортиб боради. Бу давлат молияси соҳасига ҳам
тааллуқлидир. Бюджет, уни шакллантириш ва ижро этиш тўғрисидаги ишончли ва тўлиқ
ахборотдан кенг жамоатчилик фойдалана олишини таъминлаш бу соҳада очиқликнинг
зарур шарти ҳисобланади.
Бюджет ахборотини тушунтириб беришнинг жорий амалиёти
янги талабларга жавоб
бермайди. Кенг қўлланиш учун тақдим этиладиган бюджет тўғрисидаги ахборот
аҳолининг бюджет соҳасида махсус билимларга эга бўлган тор доирасигагина тушунарли.
Кенг жамоатчиликнинг бюджет масалаларини билиш даражаси пастлигича қолмоқда,
фуқароларни бюджет жараёнига жалб қилиш тажрибаси амалда мавжуд эмас.
Ислоҳотларни амалга оширишда фуқаролик жамияти салоҳиятини ишга солиш ва шу
асосда давлат молиясини бошқариш самарадорлигини ошириш, жамоатчилик назоратини
таъминлаш, олиб борилаётган бюджет сиёсатини қўллаб-қувватлаш ва унга бўлган
ишончни ошириш учун саъй-ҳаракатларни қуйидагиларга қаратиш зарур:
бюджет тизими, барча даражалардаги бюджетларни, давлат мақсадли
жамғармалари бюджетларини шакллантириш ва ижро этиш тўғрисида
жамоатчиликни кенг хабардор қилиш орқали бюджетнинг очиқлигини ва бюджет
тўғрисидаги бошқа ахборотини ошириш;
фуқаролар билан аксинча алоқаларни йўлга қўйиш (маслаҳатлашиш),
бу эса ҳукумат ва аҳоли ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг биринчи босқичи
ҳисобланади (фуқароларнинг фикрлари шарҳлари, қабул қилинган бюджет, уни
ижро этиш бўйича фикр-мулоҳазалар);
фуқароларни бюджетни муҳокама қилиш ва унинг ижросини назорат
қилиш жараёнига жалб қилиш учун шарт-шароитлар ва воситалар яратиш.Бу
фуқароларни муҳокама қилиш ва бюджет бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнига
фаол жалб қилишни назарда тутади ҳамда ҳукумат ва аҳоли ўртасида одинга
ташланган икки томонлама муносабат ҳисобланади (бюджетни очиқ
тарзда
эшитиш ва мулоқот қилишнинг бошқа шакллари).
Нима учун бу йўналишлар муҳим? Бюджет ахборотини тушунтириб бериш ва
фуқароларнинг жалб этилиши бюджет бўйича қабул қилинаётган қарорларнинг асосли
эканлигига аҳолининг
ишончини оширади, чунки фуқаролар ўзлари иштирокида қабул
қилинган қарорлар ва ёндашувларга қамроқ қаршилик қиладилар, жамиятнинг давлатга
бўлган ишончи, шунингдек, солиқ тўловчиларнинг масъулияти ва интизоми ошади.
Молия вазирлиги ўз сайтидаги ахборотларни тушунарлироқ форматда чоп этишни,
экспертлар ҳамжамиятини ва бошқа манфаатдор томонларни муҳокамага ва муҳим
бюджет ҳужжатлари қабул қилинишига жалб қилишга уринишни бошлади. Ҳозир давлат
молия тизимини ва унинг аниқ йўналишларини
ифодаловчи инфографикалар
5
тайёрланмоқда. Бироқ бу ахборотни тушунтириб беришнинг айрим воситалари холос.
Бюджет очиқлигини ошириш учун ахборотни кенг жамоатчилик учун тушунарли бўлган
форматда мунтазам эълон қилиш зарур. Бюджет бўйича ахборот портали яратилиши
бюджетга доир ахборотдан фойдаланишни кенгайтириш учун кенг имкониятлар яратиши
мумкин. Ушбу портал ресурслари бюджетга доир масалаларни муҳокама қилишда
фуқаролар билан ўзаро алоқани йўлга қўйиш ва уларни бунга жалб қилиш имконини ҳам
беради.
Ушбу Концепция ҳукуматнинг фискал очиқ-ошкораликни ошириш мақсадини қўллаб-
қувватлаш ҳамда ахборотни тушунтириб бериш ва фуқароларни бюджет жараёнига жалб
қилишнинг энг самарали ва жаҳон амалиётида синалган усуллари ва воситаларини танлаш
учун тайёрланди.
Ушбу Концепцияда таклиф этилаётган тавсиялар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Фуқаролар учун бюджетни (фуқаролик бюджети) – бюджетга доир
ҳужжатнинг соддалаштирилган версиясини тайёрлаш ва эълон қилиш. Бу ҳужжатда кенг
жамоатчилик учун бюджет тушунарли бўлиши учун расмий бўлмаган (техник бўлмаган)
тил қўлланилади. Мазкур ҳужжатда
бюджет даромадлари, унинг устуворликлари,
ижтимоий аҳамиятга молик тадбирларни молиялаштириш ва эришилган мақсадлар
ҳақидаги ахборот изоҳлар ва фикрлар билан бирга фуқаролар учун тушунарли бўлган
тилда очиб берилади.
Халқаро бюджет ҳамкорлиги (ХБҲ)
1
Фуқаролар учун бюджетга бюджет
очиқлигининг мезонларидан бири сифатида қарайди ва уни Бюджет очиқлиги индексини
аниқлашда эълон қилиниши мажбурий бўлган бюджет ҳужжатлари сирасига киритади.
Турли парчаларда ва турли мақсадли гуруҳлар учун мўлжалланган бюджет
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, бюджет тизими ва барча
даражалардаги бюджетлар
тўғрисидаги ахборотни, давлат дастурлари, ижтимоий муҳим лойиҳаларни қабул қилиш,
давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ҳақидаги ахборотни тушунтириб бериш учун
ягона дастур бўлиб хизмат қиладиган ахборот порталини Интернет тармоғида яратиш.
Порталнинг сервис қисми фуқароларга турли мавзуларга доир блоклар бўйича саволлар
бериш, жамоатчилик фикри муҳокамаларида ва сўровларида иштирок этиш, яъни бюджет
жараёнида қатнашиш имкониятини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: