42
мутахассис бўлмаганлар томонидан фойдаланилса ҳам идрок этиш учун етарлича
мураккаб бўлади. Бироқ, сайтда солиқ сиёсати, давлат харажатлари устуворликлари,
давлат бурчи, бюджетни марказлаштиришдан чиқариш масалалари бўйича кўплаб
материаллар бўлади. Статистика ва прогноз ахбороти кўп. Масалан, Болгариянинг ягона
ғазначилик ҳисоб рақамига пул оқими прогнози эълон қилинади. Мадомики, Болгария
Европа Иттифоқи аъзоси ҳисобланар экан даромадлар ва харажатлар тўғрисидаги ахборот
унинг стандартлари бўйича эълон қилинади.
Ахборот ҳақиқатда ижро этилган бюджет бўйичагина эмас, балки бюджет лойиҳаси (шу
жумладан, уч йиллик бюджет лойиҳаси),
шунингдек, бюджетни кўриб чиқиш ва
тасдиқлаш тартиботлари тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилади.
Бюджет
маблағларини
тақсимлашнинг
йўналишларини
белгилашда
Болгария
фуқароларининг иштирокини учта йўналиш бўйича кузатиш мумкин:
1)
давлат харажатларининг самарадорлиги ва натижадорлигини белгилаш.
муайян дастурларни амалга оширишга харажатларнинг манбаи бўлиб давлат
бюджети ҳам, муқобил маблағлар ҳам манба бўлиши мумкин, муҳокама давомида
молиялаштиришнинг
муқобил
манбаларидан
фойдаланиш
имкониятлари
аниқлаштирилади;
2)
муниципал тузилмаларни молиялаштириш ва барча маҳаллий ҳамжамиятлар
аҳолиси учун давлат хизматларидан тенг фойдаланишни таъминлаш. Бюджет
дастурларини биргаликда муҳокама қилиш давлат хизматларидан фойдаланишнинг
энг яхши имкониятларини кўриш (қаердадир ташкил этиш) имконини беради;
3)
давлат томонидан иқтисодиётни субсидиялаш, молиявий бўлмаган
тармоқлар. Реал секторнинг корхоналари ва тармоқлари (масалан, қишлоқ
хўжалиги учун) субсидияларни ҳар йили
режалаштириш каби масалалар, улардан
самарали ва мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилиш фуқаролик жамияти
манфаатлари соҳасига киради. Давлат компаниялари фаолиятидан олинган
даромадларни, хусусийлаштиришдан олинган маблағларни ва концессиялардан
олинган даромадларни тақсимлаш тўғрисида ҳам худди шундай дейиш мумкин.
Шарқий Европанинг бошқа бир мамлакати –
Польша
GFS (GovernmentFinanceSystem)
стандартларига мувофиқ бюджетлар ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни, тасдиқланган
бюджет параметрларини, бюджет тақчиллиги ва давлат қарзи тўғрисидаги маълумотларни
эълон қилиб Халқаро валюта жамғармаси методологиясига мувофиқ бюджет тўғрисидаги
ахборотни тушунтириб беради. Бироқ Польша Иқтисодий
ривожлантириш ва Молия
вазирлигининг польяк тилида нашр қилинадиган
http://www.mf.gov.pl
сайтида
фуқароларга мўлжалланган кўплаб қўшимча маълумотлар: солиқлар бўйича маслаҳатлар,
қабул қилинган норматив ҳужжатларнинг билимлари базаси ва уларнинг муҳокамага
қўйилган лойиҳалари ва шу кабилар бор.
Ривожланаётган мамлакатлардан Фуқаролар учун бюджетнинг эълон қилиниши
ЖАРда
кўриш мумкин. Бюджет бўйича барча маълумотлардан
www.treasury.gov.za
сайтида
фойдаланиш мумкин. Ушбу мамлакатда аҳолининг бюджет саводхонлиги даражаси юқори
эмас, шу сабабли эълон қилинадиган ҳужжатлар мураккаблиги даражасига ва давлат
молияси муаммоларига чуқур кириб боришига кўра жиддий фарқланади. Ҳажмига кўра
унча катта бўлмаган ҳужжат "Бюджет тўғрисидаги асосий фактлар" (BudgetHighlights)да
бюджет тўғрисидаги асосий ахборот мавжуд. Ҳужжатда устун даражада жадваллар ва
расмлар шаклида бюджетнинг даромадлари ва харажатлари, ҳукуматнинг бюджет сиёсати
асосий
чоралари, давлат қарзи миқдори ва унга хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар
тўғрисида маълумот берилади. Батафсил ахборот зарур бўлганлар учун "Бюджет шарҳи"
(BudgetReview) эълон қилинади. Бу нафақат бюджет сиёсатини, балки иқтисодий
контентни қамраб олувчи таҳлилий маърузадир. "Инклюзив ўсиш учун трансформация"
2017 йил мавзуси бўлди. Маърузада солиқ ва бюджет сиёсати чоралари қандай қилиб
43
ҳукумат томонидан иқтисодий соҳада қўйилган мақсадларга эришишга кўмаклашиши
кўрсатиб берилган.
Шунингдек, сайтдан бюджетни тасдиқлаш ва солиқлар, солиқлар бўйича ҳар йили
янгиланадиган Қўлланма (TaxGuide), ўтказиш ва миллий валютанинг харажатлари
тўғрисидаги батафсил ахборотни, шу жумладан, айрим дастурларни молиялаштириш
ҳажмлари бўйича қонун ҳужжатларини топиш мумкин.
Маҳаллий (музофат, муниципиал) бюджетлар, уларнинг тушуми ҳажмлари ва харажатлар,
тушумларни турли даражалардаги бюджетлар ўртасида тақсимлаш, бюджет
трансфертлари (дотациялар, субсидиялар) миқдори тўғрисидаги ахборот алоҳида эълон
қилинади.
Сайтдан 1993 йилдан бошлаб ўтган йиллар учун бюджетлар ва ўртача муддатли бюджет
режалаштирилиши тўғрисидаги ахборотни топиш мумкин. Бу фуқароларга давлат фискал
сиёсатининг олдинги даврини кузатиб бориш ва бўлажак ўзгартиришлардан
хабардор
бўлиш имконини беради.
2015/2016 йиллар учун қабул қилинган бюджет бўйича ишлаб чиқилган
Do'stlaringiz bilan baham: