Курс иши
Мавзуж: Банк хизматлари бозорини ривожлантириш.
Бажарди: Асатова Сунбула Илмий рахбар:чинкулов к(PhD)
Тошкент-2022
Кириш Режа: 1 Банк тизими тарихи 2 Банк хизматлари ва уларни ривожлантиришга каратилган чора тадбирлар 3 "ТРАСТБАНК" банк хизматлари бозорида собиткадам 4 Хулоса Фойдаланилган адабиётлар KIRISH 1991 йилда қатор банклар шакллана бошлади. Улар Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг ўзгарувчан шароитларида фаолият юритиб, замонавий иш услубларини ўзлаштирган ҳолда тобора янги қирраларга эга бўла борди. 1991-1992 йиллар банклар фаолиятига доир қарашларда чинакам бурилиш йиллари бўлди. Ўзбекистон Республикаси "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши икки даражали банк тизимининг таркиб топиши ва мамлакат Марказий банки зиммасига янги вазифалар юкланиши учун асос бўлиб хизмат қилди. Унинг олдига пул муомаласини тартибга солиш, тижорат банклари тизими ҳамда тўлов тизимини шакллантириш вазифалари қўйилди. Иқтисодиётнинг турли тармоқларини молиялаштириш энди ташкил этиладиган, замонавий тамойил ва талаблар асосида фаолият юритувчи ихтисослашган тижорат банклари томонидан амалга оширилиши лозим эди. 1993–1994 йилларда банк тизимидаги ислоҳотлар давом этди. 1994 йилнинг 1 июлидан эътиборан миллий валюта — сўмнинг муомалага киритилгани мустақил банк тизимининг, умуман, Ўзбекистон иқтисодиётининг шаклланишида муҳим аҳамият касб этди. Бу Марказий банк ўз фаолиятида тўлиқ мустақил бўлганини, келгусида бозор инструментлари орқали миллий пул тизимини тартибга солиш самарали ташкил этилишига ёрдам бериши мумкин эканини англатар эди. Айнан шу вақтдан бошлаб Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатини юритиш, валютага оид ишларни тартибга солиш, банк фаолиятини бошқариш ва кейинчалик самарали тўлов тизимини яратиш бўйича фаолияти тўлақонли равишда миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашга қаратилди. 1995 йил банк қонунчилигини такомиллаштириш даври бўлгани билан ажралиб туради. Тарихий муҳим ҳужжат — “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонун нафақат банк тизимининг ҳуқуқий асосини бойитди, балки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг янги, алоҳида мақоми ва ваколатларини, асосий мақсад-вазифаларини аниқ-равшан белгилаб берди. Шу билан бир қаторда мазкур йилда аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, шунингдек, кредит ва депозит бозорларида рақобат муҳитини шакллантириш учун зарур шароитлар яратилди. Банкларнинг капитал ҳажмига жалб этиладиган аҳоли жамғармалари миқдорини чекловчи қоида бекор қилингач, банк муассасаларининг имкониятлари сезиларли даражада кенгайди ва рақобат кучайди. Бунинг самараси дарҳол намоён бўлди. Агар 1994 йил бошида аҳоли жамғармаларининг 98,5 фоизи Жамғарма банки (ҳозирги Халқ банки), 1,5 фоизи эса бошқа банклар ҳиссасига тўғри келган бўлса, ўша йил охирида бошқа тижорат банкларининг ҳиссаси ҳам кўпайиб, бу борадаги кўрсаткич 12,8 фоизга етди. Бугунги кунга келиб, бу борадаги кўрсаткич 83,2 фоизни ташкил этмоқда. 1996 йил
Ушбу йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни иккинчи даражали банк тизими — тижорат банклари фаолиятининг ҳуқуқий асосини конкретлаштирди.
Банк тизимига тааллуқли икки асосий ҳужжат — “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ҳамда “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг ишлаб чиқилишида ривожланган молия тизимига эга мамлакатлар тажрибаси инобатга олинганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Мазкур қонунлар, шунингдек, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун нодавлат банкларнинг хусусий ва акциядорлик-тижорат шаклида ташкил этилишига қулай ҳуқуқий шароит яратди. Бу даврда банк тизими ривожига алоҳида таъсир этган икки омилни ажратиб кўрсатиш мумкин. Биринчиси, олиб борилган ислоҳотлар натижасида 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки монетар бошқарув ва банк назоратининг тўла ҳуқуқли органи бўлди. Иккинчиси, Ўзбекистон Республикаси “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни иккинчи даражали банк тизими – тижорат банклари фаолиятининг ҳуқуқий асосини аниқ-пухта белгилаб берди. Унда банк активларини диверсификациялаш ва хорижий капитал жалб қилиш асосида универсал тижорат банкларини шакллантириш принциплари мустаҳкамланган. Бу даврда иқтисодиётнинг алоҳида тармоқларига хизмат кўрсатувчи кредит-молия ташкилотлари ташкил этилди. Бундай ихтисослашув қишлоқ хўжалиги, автомобиль саноати, авиасозлик каби халқ хўжалигининг муайян соҳа ва тармоқларини молиялаштириш зарурати билан боғлиқ эди. Келгусида ихтисослашган банклар ўз операциялари ва мижозлари доирасини мамлакат иқтисодиёти ривожланишининг янги даражаси ва бизнес-муҳит талабларига кўра кенгайтира боради. Мазкур даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг банк секторини бошқарувчи ва назорат қилувчи орган сифатида шаклланиш жараёнлари давом этди. Банк тизимига тааллуқли қонунчилик базаси сифат жиҳатидан янгиланиб, халқаро банк амалиёти билан мувофиқлаштирилди. 1997 йил
Ушбу йилда ислоҳотларнинг стратегик йўналишларидан бири банк секторида хусусий капитал оқимини рағбатлантиришдан иборат бўлди.
Мазкур жараён 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий тижорат банкларини ташкил қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилинганидан сўнг жадаллашди. Унда жисмоний шахсларнинг 50 фоиздан кам бўлмаган улуши билан банклар очиш учун имтиёзлар тақдим этиш кўзда тутилган эди. 1997 йил банк тизимининг ривожланиш тарихида банк фаолиятида ахборот тизимларини жорий этиш бошлангани билан аҳамиятлидир. Маълумки, ўша вақтгача республика ҳудудида амалдаги барча ҳисоб-китоблар кун бўйи олиб борилар эди. 1997 йилнинг март ойидан янги дастурий таъминот жорий этилиб, барча ҳисоб-китоблар автоматик режимда амалга оширила бошланди. Бу эса тўловларни республика ташқарисида 15 дақиқа мобайнида, Тошкентдан чекка жойларда атиги 3 дақиқада амалга ошириш имконини берди. Айнан ўша вақтда ҳисоб-китоблар механизми ишлаб чиқилди ва банклараро электрон тўловларнинг замонавий тизими жорий этилди. Банкларга ўша вақтдаги ноёб имконият — компьютер ва телекоммуникация ускуналарини харид қилиш ва департаментларни улар билан жиҳозлаш имконияти берилди. Улар маблағларни ўз фаолияти учун зарур ускуна-анжомларни модернизация қилишга йўналтириши ҳисобга олиниб, қатор солиқ тўловларидан озод қилинди. Шу тариқа, молиявий ва иқтисодий ахборотнинг сифат жиҳатидан янги истеъмолчилари – маҳаллий ва хорижий инвесторлар пайдо бўлди 1998 йил
Ушбу йилда республика банклари Базель тавсияларига мувофиқ ҳолда фаолият кўрсатиш учун зарур тадбирлар амалга оширилди.
1.Банк назорати ва халқаро амалиёти бўйича Базель қўмитасининг тавсияларидан келиб чиқиб, тижорат банклари фаолиятини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари доирасида тартибга солувчи комплекс меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Бунда тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида улар балансида мавжуд муаммоларни олдиндан аниқлаш ҳамда банк ликвидлиги пасайиши ва капитал тугаши юзага келишидан олдин огоҳлантирув чораларини кўриш тамойилларидан фойдаланилди. 1999–2000 йиллар Ушбу йилларда валюта сиёсати янада либераллаштирилган ҳолда, биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валюталар савдоси механизми амалга киритилди. Мазкур механизм ваколатли банкларнинг хорижий валютада талаб ва таклифдан келиб чиқиб, ўз мижозларидан шартнома асосида эркин курс бўйича валюталарни сотиб олишини кўзда тутади. 2000-2010 йиллар Мазкур давр Ўзбекистон банк тизимини мустаҳкамлашда салмоқли ютуқларга эришилгани билан аҳамиятлидир. Айнан шу йилларда замонавий инфратузилмага эга самарали банк тизимини ташкил этиш билан боғлиқ ишлар амалга оширилди. Банк тизими олдига унинг ривожланиш истиқболларини белгилаб берувчи стратегик вазифалар қўйилди. Вазифаларнинг биринчиси банклар молиявий барқарорлигини ошириш ва ички бозорда молиявий хизматлар доирасини кенгайтиришдан иборат бўлса, иккинчиси — Ўзбекистон банкларининг халқаро капитал бозорида фаоллигини таъминлашдир. Мазкур даврда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мамлакатимиз молия-банк тизимини ривожлантириш, унинг фаолиятини мустаҳкамлаш ва сифат жиҳатидан яхшилаш масалаларига янада кўпроқ эътибор қаратди. Шу муносабат билан қатор етакчи банклар (“Ўзсаноатқурилишбанк”, “Асака” банки ва бошқалар)нинг капиталлашув даражасини ошириш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Микрокредитбанк” устав фондини кўпайтириш тўғрисида”ги Фармони мазкур банкни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиялаштириш бўйича асосий кредит марказларидан бирига айлантирган ҳолда унинг фаолиятини сифат жиҳатидан янада яхшилади. Ушбу даврдаги ҳар бир йил мамлакат банк-молия тизимининг изчил ривожланишида янги босқич сифатида қайд этилади.2001 йил Ушбу йилнинг 1 июлидан эътиборан кичик бизнес корхоналари ўзлари ишлаб чиқарган экспорт товарлар (иш ва хизматлар)ни банк муассасалари кассалари орқали белгиланган тартибда валюта улушини ўз ҳисобига ўтказиш йўли билан нақд хорижий валютада амалга ошириш имкониятига эга бўлди. Республикамиз ҳукумати кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни рағбатлантиришни ҳамда унинг ташқи иқтисодий фаолиятдаги иштирокини кенгайтириш борасида муҳим қадам қўйди. Айнан шу йили эркин айирбошловчи валютадаги Бирлашган барқарорлашган жамғарма ташкил этилди. Бу ўз навбатида, Ўзбекистонда биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантиришнинг муҳим воситаси бўлиб хизмат қилди. Бу вақтда банк тизими билан хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорлик сезиларли даражада ривожланди. Мазкур ҳамкорлик ривожига туртки берган муҳим омиллар сифатида банклар томонидан хизмат кўрсатиш сифатининг тобора яхшиланиши, банкларда рақобатчилик муҳитининг юзага келиши, мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ жараёнларни кўрсатиш мумкин. Айнан шу даврда банклар кредитлаш сиёсати кучайганини, мижозлар сўровларини синчковлик билан ўргана бошлаганини ва банк ходимларида мижозларнинг талаб-эҳтиёжларига жавобан тез ҳаракат қилиш қобилияти шаклланганини яққол кузатиш мумкин. 2002 йил 2002 йил аҳолининг банклардаги омонатларини ҳимоялашнинг ишончли ва самарали механизми яратилди. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни доирасида Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди ташкил этилди. Давлат-тижорат Халқ банкидан ташқари, республикамиз ҳудудида ўз фаолиятини олиб борувчи барча банклар унга аъзо бўлди. Ишончлилик, хизмат кўрсатишнинг юқори сифати, барча мижозлар билан ўзаро шериклик муносабатлари Ўзбекистон банклари фаолиятида асосий принципларга айлана борди. Банк тизими фаолиятининг институционал асослари такомиллаштирилди. Банк секторини либераллаштириш ва ислоҳ қилишни кўзда тутиб қабул қилинган дастурий ҳужжатлар унинг самарадорлигини оширишни олдиндан белгилаб берди. Мазкур ҳужжатлар замирида банк фаолиятини либераллаштириш жараёнининг тизимли ва босқичма-босқичлик тамойиллари ётади. Ушбу тамойилларга амал қилиш аҳолининг мамлакат банкларига нисбатан ишончини янада мустаҳкамлаш имконини берди. Бундай ёндашув, шубҳасиз, барқарор ва ишончли банк тизимини ташкил қилиш жараёнида улкан ютуқдир. 2003–2004 йиллар Мамлакатимизда либераллаштириш ва ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёнида банк тизимини ривожлантириш даври. Бу даврда аҳолининг банк тизимига ишончини мустаҳкамлаш, банкларни республикамиздаги янгиланишларнинг молиявий таянчига айлантириш мақсади қўйилди. Унинг муваффақияти банкларнинг келгуси ривожида долзарб аҳамият касб этиши лозим эди. Корхоналарни акциядорлаштириш ва уларнинг мулкчилик шаклини ўзгартириш жараёнлари жадаллашди. Банклар мамлакатимиз иқтисодий тараққиётининг янги босқичи талабларидан келиб чиқиб, ўз ривожланиш концепциясига риоя этган ҳолда стратегиясини такомиллаштириб борди. Уларнинг ресурс базасини кенгайтириш ва капиталлашув даражасини ошириш ўз фаолиятини диверсификациялаш, янги акциядорларнинг маблағларини жалб этиш, IT-технологиялар асосида янги банк маҳсулотлари ва инструментларини ишлаб чиқиш ҳисобига амалга оширилди. Валюта бозорини либераллаштиришни давом эттириш ва жорий халқаро операциялар бўйича сўм конвертациясини таъминлаш учун зарур шарт-шароит яратиш билан боғлиқ бўлган омиллар ҳам банклар фаолиятига бевосита таъсир кўрсатди. Чунончи, 2003 йилнинг 15 октябридан Ўзбекистон Республикаси Халқаро Валюта жамғармаси Битимининг VIII моддасидаги мажбуриятни қабул қилди. Натижада корхоналар жорий операциялар бўйича конвертацияни амалга ошириш имкониятига эга бўлди. Бу масала юзасидан Ўзбекистоннинг ташқи маблағларни жалб этмай, амалда ўз ресурсларига таяниб мақсадга эришгани юксак эътирофга сазовор. Мазкур чоралар миллий валюта конвертациясидан фойдаланган маҳаллий тадбиркорлар фаолиятини кенгайтиришга яқиндан ёрдам берди. Бу ҳақиқатан ҳам бой ва сермаҳсул фаолиятнинг қизиқарли даври эди. Марказий банкнинг валюта сиёсати инфляция даражасини ушлаб туриш ва миллий валюта курси кескин тебранишининг олдини олиш баробарида экспортни рағбатлантириш ҳамда валюта ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган эди. Ўзбекистоннинг асосий экспорт товарларига нисбатан дунё бозорларида қулай нарх конъюнктураси, шунингдек, экспортга йўналтирилган валюта сиёсатининг олиб борилиши экспорт ва олтин-валюта захиралари ҳажмининг ошишига имкон берди. Банк тизимини ислоҳ қилишга қаратилган ишлар давом эттирилди. Унинг асосий йўналишлари сифатида банклар бошқарувида акциядорларнинг ролини ошириш орқали корпоратив бошқарув тизимини мустаҳкамлаш, банклар молиявий барқарорлигини уларнинг активлари, жумладан, валюта активлари сифатини яхшилаш эвазига кучайтириш, банк ишини янада такомиллаштириш ва банклар томонидан кўрсатиладиган хизмат турларини тобора кенгайтириш, тижорат банкларининг инвестицион жараёнлардаги ролини ошириш ва мулкчиликнинг барча шаклидаги тадбиркорлик тузилмаларининг кредит ресурсларидан (жумладан, халқаро молиявий ташкилотларнинг линиялари бўйича ҳам) фойдаланиш механизми такомиллаштирилганини қайд этиш жоиз. 2005–2006 йиллар Мамлакатимиз банклари капиталлашув даражасининг ошиши ва уларнинг инвестиция жараёнларида ҳамда иқтисодий-тузилмавий ўзгаришларда иштироки янада фаоллашган даври. Ўша кезларда мамлакат ҳукумати банкларнинг фойда (даромад) солиғидан озод қилинишига банклар фаоллиги ошувининг яна бир заҳираси сифатида қаради. Боз устига, тасдиқланган давлат дастурларига мувофиқ, тижорат банкларининг мини-банклар ташкил этиш билан боғлиқ харажатлари ҳам солиқ ундириш базасидан чиқарилди. Шу тариқа, асосий эътибор пул муомаласини мустаҳкамлаш ва миллий валюта, унинг айирбошлаш курси барқарорлигини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилди. Бу эса фуқароларда катта рағбат уйғотиб, уларнинг банкларга нисбатан ишончини янада орттирди. Аҳолининг банкларда депозит ҳисобрақамлар очишга киришиши билан боғлиқ ижобий ҳолатлар кўпайди. Банкларнинг депозит базаси ҳажми ошди, банк хизматлари бозори шакллана бошлади. Эътиборлиси, банк маҳсулотлари қаторидан янги хизмат турлари, масалан, лизинг хизматлари жой ола бошлади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда чакана хизматлар ривожи халқаро банк ва молия капиталини кенг жалб қилган ҳолда қўшма банкларнинг ташкил этилишига таъсир кўрсатди. Республикамиз банк бозори 100 фоизли хусусий капитал асосидаги янги банкларнинг вужудга келиши натижасида тубдан ўзгарди. Хусусий банкларнинг хизматлар бозоридаги рақобатни кучайтириб юборгани мамлакат банк тизими ривожида энг муҳим босқичлардан бири бўлди. Мамлакатимиз ҳукумати ва Марказий банки солиқ имтиёзлари ва кадрларни тайёрлаш жараёнида техникавий кўмак тақдим этган ҳолда уларнинг ривожланишини мунтазам рағбатлантириб бормоқда. Айни пайтда хусусий банклар сони тижорат банклари умумий сонининг қарийб ярмини ташкил этади. Республикамизда хусусий банклар ривожланишини изчил рағбатлантириш рақобатни кучайтиришга, кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини яхшилашга ва молиявий ресурсларнинг самарали тақсимотига туртки берди. Бу эса, ўз навбатида, хусусий тадбиркорликни рағбатлантириш ва ривожлантириш жараёнларига ижобий таъсир кўрсатмоқда. 2006–2007 йиллар Ипотекавий кредитлашнинг ривожланиш даври. Банк хизматларининг мазкур янги шакли маҳаллий аҳоли томонидан дарҳол ижобий баҳоланди. Аҳолининг барча қатламларини, айниқса, ёшларни ижтимоий ҳимоялашни кўзда тутувчи ушбу манба Ўзбекистон Республикаси “Истеъмол кредити тўғрисида”ги ва “Ипотека тўғрисида”ги Қонунлари орқали мустаҳкамланди. Ўзбекистон Республикасининг“Истеъмол кредити тўғрисида”ги Қонуни истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Мазкур қонун турар-жой ва маиший шароитларни яхшилаш борасида аҳолининг имкониятларини янада кенгайтиришга, бинобарин, банкларда истеъмол кредитлаш ҳажмининг сезиларли даражада ошишига хизмат қилади. 2006 йилнинг октябрь ойида эса Ўзбекистон Республикаси “Ипотека тўғрисида”ги қонуни кучга кирди. Кўчмас мулкни харид қилиш учун кредитлар ажратишнинг ҳуқуқий механизмини ўзида мустаҳкамлаган ушбу қонун ҳужжати банк ипотекавий кредитлаш ривожида муҳим аҳамият касб этди. Ундан кўзланган асосий мақсад кўчмас мулкка гаров қўйишда юзага келувчи муносабатларни тартибга солишдан иборат эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 16 февралдаги “Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида уй-жойлар қурилишини узоқ муддатли ипотекавий кредитлаш тизимида бир қатор механизмлар жорий этилди. Бу даврда, шунингдек, банкларнинг стратегиялари нақд пул муомаласини мустаҳкамлашга, ҳар бир филиалда нақд пул заҳираларини шакллантиришга ва ўз фаолиятида самарадорликни оширишга қаратилди. “2005–2007 йилларга мўлжалланган банк тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш дастури”да белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши банклар капиталлашув даражаси ва кўрсаткичларининг барқарор ўсишини таъминлаган ҳолда, банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва либераллаштиришда муҳим омил бўлди. Бу борада пул муомаласини мустаҳкамлаш ва миллий валюта, унинг айирбошлаш курси барқарорлигини ошириш, банкларда аҳоли омонатларини кўпайтиришни рағбатлантиришга устувор йўналишлар сифатида эътибор қаратилди. Ривожланиш сари доимий равишда интилаётган тижорат банкларига мамлакатимиз ҳукумати томонидан ўз вақтида тақдим этилган имтиёзлар кредит муассасалари ўз янги инструментларини ишлаб чиқадиган ва таклиф қиладиган банк-молия бозорининг шаклланишини олдиндан белгилаб берди. 2008–2009 йиллар Ушбу йилларда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун банк чакана маҳсулотларини ривожлантириш банк фаолиятининг муҳим йўналишига айланди. Мазкур йўналишда банклар ўз фаолиятини дунёвий амалиётнинг “олтин” принципидан келиб чиққан ҳолда олиб бордилар. Яъни, аҳолига кўрсатиладиган хизматларнинг жозибадорлиги тадбиркорларнинг кредитлардан фойдаланиш кенг имконияти билан мутаносиб ҳолда ривожлантирилди. Давом эттирилган ислоҳотлар банк фаолиятини аҳолининг турмуш даражасини оширишда муҳим аҳамият касб этувчи, илгари қабул қилинган “Истеъмол кредити тўғрисида”ги ва “Ипотека тўғрисида”ги қонунлар доирасидаги фаоллигини янада кучайтирди. Ўзбекистон тижорат банклари республикамиздаги ва жаҳон банк ҳамжамиятидаги янги воқеликка жавобан ўзлари таклиф этаётган хизматлари тўпламини кенгайтирди, бозорга янги банк маҳсулотларини чиқарди ва айни пайтда молия институтлари фаолиятининг халқаро стандартларини фаол жорий этишга киришди. 2010 йил Ўзбекистон тижорат банклари, аввало, ихтисослашган кредит институтлари сифатида кўзга кўрина бошлади. Бу, бир томондан хўжаликларнинг вақтинча бўш маблағларини жалб этиши, бошқа томондан эса жалб этилган маблағлар ҳисобидан корхоналар, хусусий тадбиркорлар ва аҳолининг молиявий эҳтиёжларини қондириши билан долзарб аҳамият касб этди. Хорижий ва маҳаллий экспертларнинг қайд этишича, сўнгги йиллар давомида республикада асосий тамойил — ихтисослашувдан узоқлашиш ва банк фаолиятида универсаллаштиришни чуқурлаштириш кузатилмоқда. Бу эса банк операциялари мазмуни ва кредит муносабатлари моҳиятини олдиндан белгилаб беради.
2. Аҳолининг турмуш даражаси яхшиланиши, замонавий билимларни эгаллаши натижасида уларнинг янги молиявий хизматларга бўлган талаблари ортмоқда. Тижорат банклари хизматларининг тезкорлиги, сифати, тўғрилиги, хавфсизлиги ва ишончлилиги банк мижозларининг талабидир. Замонавий масофавий банк хизматлари ана шу талабларга жавоб бера олади. 2018 йил 23 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 3620-сонли Қарори қабул қилиниши банк хизматларини кўрсатишда мавжуд муаммолар ва банклар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаб берди. Жумладан, банк фаолиятининг илғор халқаро тажрибасини ўрганиш ҳамда банк хизматлари ва маҳсулотларининг янги турларини жорий этиш; банклар филиаллари ва мини-банклар қопланишини ҳамда банк хизматларига бўлган эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда банклар филиаллари ва мини-банклари тармоғини кенгайтириш; филиалларнинг кредит ажратишда бош банклар билан қўшимча келишувсиз мустақил қарорлар қабул қилиш бўйича ҳуқуқларини кенгайтириш; транзакцияларнинг хавфсиз ва узлуксиз амалга оширилишини таъминловчи миллий чакана тўлов тизимини тузиш ва ривожлантириш; қулай тўлов хизматларини яратиш ва ривожлантириш; нақд пулсиз тўловларни амалга оширишда инновацион маҳсулотларни, шу жумладан, бевосита мулоқотсиз ва мобиль технологияларни ривожлантириш ҳамда илгари суриш; бевосита мулоқотсиз ва мобиль технологияларни, биринчи навбатда, ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш, транспорт, савдо, умумий овқатланиш соҳаларида, айниқса, ҳудудларда жорий этиш; халқаро тўлов тизимлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш ва бошқалар. Албатта, бу чора-тадбирлар бажарилишига алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Шундай бўлса-да, янги банк хизматларини жорий қилиш ва уларни кўрсатишни кенгайтириб бориш – давр талаби. Республикамизда банк тизими ва унинг фаолияти жаҳон андозаларига тобора яқинлашиб бормоқда. Банк тизимини эркинлаштириш ва эркин рақобат шароитига мослаштириш кўзда тутилган бир қатор ҳужжатлар қабул қилинди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3270-сон Қарори қабул қилиниб, кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини янада ошириш ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан тўлақонли ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш учун тижорат банкларининг иш услубларини тубдан яхшилаш, аҳоли ва хўжалик субъектларининг банк тизимига ишончли институционал ҳамкор сифатида қарашларини мустаҳкамлаш вазифалари долзарб эканлиги қайд этиб ўтилган. Банк хизматлари билан қондириладиган молиявий эҳтиёжлар дастлабки ишлаб чиқариш ва шахсий эҳтиёжларнинг ҳосиласи, яъни иккиламчи эҳтиёжлар бўлиб ҳисобланади. Албатта, банк хизматлари қондирадиган эҳтиёжлар турли-тумандир. Бу ишлаб чиқариш эҳтиёжлари (банк кредити орқали ишлаб чиқаришни кенгайтириш, мол етказиб берувчилар ва харидорлар билан ҳисоб-китоблар тизими орқали ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлаш) ва шахсий эҳтиёжлар (активлардан олинадиган даромадлар ҳисобига бошқа эҳтиёжларни қондирадиган, пуллар ва бошқа бойликларни омонатда ёки банк сейфида сақлаш орқали уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, улардан фоизли даромадларга эга бўлиш ва бошқ.) бўлиши мумкин. Лекин айтиб ўтилган барча эҳтиёжлар бевосита банк хизматлари билан қондирилиши мумкин эмас. Банкларнинг ноанъанавий хизматларига биз одатда банклар фаолиятига энди кириб келган банк хизматларини киритишимиз мумкин. Бундай хизматлар банклараро рақобатнинг ривожланиши, компьютер технологияларининг банклар кўрсатаётган хизматларда қўлланилиши натижасида жорий қилинган хизматлар ҳисобланади.
Тижорат банкларининг ноанъанавий хизматлари банк мижозлари учун кўплаб қулайликларни яратиши билан бир қаторда банклар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифати ошишига ва банк хизматлари турлари кўпайиб боришига бевосита кўмаклашади. Банк хизматлари бозори электрон ҳужжат айланиши тизимига ўтган даврлардан бошлаб бир қанча турдаги электрон хизматлар қўлланила бошланди ва мижозларга кенг миқёсда таклиф этилади. Компьютер технологиялари ҳамда интернетнинг фаол қўлланилиши хилма-хил банк хизматлари бозори юзага келишига замин бўлди. Анъанавий банк хизматларини эндиликда масофадан туриб амалга ошириш имконияти барчага бирдай маъқул келгани натижаси ўлароқ унинг сегментларга ажралиши юз берди. Масофадан туриб бошқариладиган банк хизматлари бевосита электрон воситалар ёрдамида амалга оширилиши табиий ҳол бўлиб, барча масофавий банк хизматларига нисбатан янгича электрон банкинг деган таъриф ҳам ишлатила бошланди. Уларга Mobile-Банкинг, Phone-Банкинг, Video-Банкинг, Web-Банкинг, WAP-Банкинг, SMS-Банкинг, РC-Банкинг, «Банк-мижоз» тизими, «Internet-Banking» кабиларни киритиш мумкин. Тижорат банкларининг хизматлари тобора кенгайиб, сифати яхшиланиб бормоқда, улар янги, истиқболли мижозларни жалб қилиш учун рақобатлашмоқдалар. Банклар томонидан кенг кўламли хизматлар кўрсатилиши, банкнинг мижоз учун ишлаши бугунги куннинг талабидир. Шундай экан, мижозлар манфаати кўзланган ҳар бир молиявий хизматнинг туб моҳиятини, фойдали ва бошқа жиҳатларини мижозларга тушунтириб бериш билан шуғулланувчи банк бўлимлари фаолиятини жорий этиш мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз. Ўзбекистон Республикаси банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида тижорат банклари томонидан кўрсатилаётган хизматлар юқори технологик хусусиятларга эга бўлиб, мижозларга кўрсатиладиган масофавий хизматларнинг кенг ривожланишига замин яратди. Ҳозирги кунда республикамизда банклараро рақобатнинг ривожланиб бориши билан, тижорат банкларининг инновацион технологиялардан фойдаланиб банк хизматларини кўрсатиш амалиёти такомиллашиб бормоқда. Тижорат банкларида банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимлари (банк-мижоз, интернет-банкинг, мобиль-банкинг, sms-банкинг)дан фойдаланувчилар сони ҳам доимий ортиб бормоқда. Банклараро рақобатнинг ривожланиши тижорат банклари фаолиятини кенгайтиришга интилиб, юқори фойда олишга ҳаракат қилади. Банклараро рақобатда хизматлар бозорида юқори мавқега эга бўлиш, маълум банк хизматлари бозорини эгаллашда энг истиқболли ривожланиш йўналишиларидан бири замонавий банк хизматлари кўрсатиш амалиётини ривожлантиришдир. Замонавий банк хизматлари бозори тижорат банкларига бир қанча устунликларни беради. Биринчи навбатда, ушбу хизматлар мижозлар сегментининг асосий қисмини қамраб олишга кўмаклашади. Натижада банк мижозлари базаси кенгайиши ҳисобига банкнинг кредит портфели ошади ва ресурс базаси мустаҳкамланади, банкнинг бизнеси самарали ва барқарор бўлади ҳамда банк эгалари учун унинг обрўсини ошириб, потенциал мижозларни кенг жалб қилишга замин яратади. Замонавий банк хизматлари қуйидаги ўзига хосликларга эга бўлиб, ушбу хусусиятлари билан анъанавий банк хизматларидан фарқ қилади: ● замонавий банк хизматларини кўрсатиш масофадан туриб амалга оширилади; ● банк хизматлари замонавий компьютер ва ахборот технологиялари асосида амалга оширилади; ● аксарият ҳолларда мижозларнинг ўзлари операционист вазифасини бажариб, операциялар банк ходимлари иштирокисиз бажарилади; ● макон ва вақт танламайди, яъни дунёнинг исталган нуқтасидан ҳамда исталган вақтда ушбу банк хизматларидан фойдаланиш мумкин. Ҳозирги даврда тижорат банклари томонидан кўрсатилаётган банк хизматларининг бошқа субъектлар томонидан кўрсатилаётган хизматларга нисбатан юқори ривожланиш тенденцияси кузатилмоқда ва бу информацион технологияларнинг ривожланиши билан боғлиқ. Бугунги кунда банклар фаолиятида информацион технологияларнинг қўлланилиши хизматлар кўрсатишни сифат жиҳатдан юқори босқичга олиб чиқмоқда. Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари – бу мижознинг масофадан берган топшириқларига асосан (дистанцион) банк хизматларини тақдим этиш технологиялари ҳисобланади ҳамда компьютер ва телефон тармоқлари орқали амалга оширилади. Тижорат банклари хизматларининг миқдорий тавсифи хизматлар сони, уларнинг кўлами ва доираси билан белгиланса, банк хизматларининг сифат тавсифи хизматлар сифати, тезкорлиги ва аниқ-манзилли амалга оширилиши, бу хизматлардан мижозларнинг қаноатланиш даражаси билан ифодаланади. Тижорат банклари хизматларининг миқдор ва сифат тавсифи ҳамда унинг самарадорлиги улар томонидан баҳолаш соҳасида олиб борилаётган сиёсат билан узвий боғлиқдир. Турли банк хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ ҳаракатларни, шу жумладан, ушбу хизматлар учун асосланган нархларни аниқлаш ёрдамида тижорат банклари учун бозорнинг ўзгарувчан конъюнктурасига мослашиш имкони туғилади. Замонавий ахборот технологиялари, янги банк маҳсулотлари ва хизматларининг жорий этилиши мамлакатимиз банк хизматлари бозори кенгайишига шароит яратмоқда. Республикамизда бозор иқтисодиёти муносабатлари ривожлангани сари тижорат банклари ҳам чакана амалиётлар, мижозларга тақдим этиладиган хизматлар турини ошириш орқали ўз фаолиятини диверсификациялашга эришмоқда. Масофавий банк хизматлари кўрсатишни банкомат ва инфокиоскларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Фойдаланиш содда бўлган ушбу ускуналар бугунги кунда мижоз ва кассир ўртасидаги анъанавий муомалага чек қўйиб, ўзига хос мини-банк офиси вазифасини ўтамоқда. Ҳозирги пайтда банкоматлардан нафақат нақд пул ечиб олиш, хорижий валютани алмаштириш, банк пластик карталарига маблағ қўйиш, балки улар орқали товар ва хизматлар бўйича турли тўловларни амалга ошириш мумкин. Шуни қайд этиш ўринлики, мижозлар исталган банкнинг банкомат ва инфокиоскларидан фойдалана оладилар. 3-чизмадан кўриниб турибдики, тижорат банклари томонидан ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сони 2017 йил январь ойидан 2018 йил октябрь ойигача ойма-ой кўпайиб борган. Ушбу даврда ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сони 1361тага, ҳар ойда ўртача 65тага ошиб борган. Ушбу тенденция кейинги ойларда ҳам сақланиб турса, аҳолига кўрсатилаётган хизматларнинг ҳажми ҳам ошади.
Ҳозирги кунда тижорат банклари аҳолига қулайлик яратиш ва замонавий хизматлар кўламини кенгайтириш мақсадида 24/7 режимида, кечаю кундуз узлуксиз хизмат кўрсатадиган ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил қилиб, фойдаланишга топшириб келмоқда. Шохобчалар замонавий банк хизматларини кўрсатувчи банкоматлар, инфокиоск, инфомонитор ва «Интернет-банкинг» хизматидан фойдаланувчи юридик шахслар, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорларга хизмат кўрсатувчи клавиатурали инфокиоск қурилмалари билан жиҳозланмоқда. 24/7 режимида ишлайдиган мазкур шохобчаларнинг кўпайиши банкомат ва инфокиосклар сонининг ошишига олиб келмоқда. Банкоматлар орқали фуқаролар куннинг исталган вақтида сўм, валюта пластик карталаридаги маблағларни нақдлаштириши мумкин. Шунингдек, айрим тижорат банклари томонидан ўрнатилган Uzcard cash-in функцияларини қўллаб-қувватловчи NCR SelfServ 6632 русумидаги янги банкоматлар орқали Uzcard картани мустақил равишда пул маблағи билан тўлдириш имкони яратилди. «cash-in» ва «cash-out» функцияларидан ташқари, ушбу банкоматларда чет эл валютасини маҳаллий пул бирлигига тўғридан-тўғри конвертация қилиш имконияти яратилган. Валюталар курси эса комиссия тўловларисиз ушбу банкоматга хизмат кўрсатаётган банк томонидан ўрнатилади. Инфокиосклар орқали тўловларни пластик карточкалардан ва нақд пулда қабул қилиш, пластик карточка ҳисобварағи ҳаракати тўғрисида маълумот олиш, «SMS-хабарнома» хизматига уланиш имконияти мавжуд. Шунингдек, инфокиосклар ёрдамида банкдан олинган кредитларнинг асосий ва фоиз қисмини қайтариш, турли коммунал тўловлар, уяли алоқа операторлари, шаҳар телефонлари, кабель телевидениеси, интернет хизмати учун тўловларни амалга ошириш мумкин. Айни пайтда республикамиз бўйича «Smart-Vista» online ҳамда «Duet» тизимидаги карточкаларга хизмат кўрсатадиган банкомат ва инфокиосклар сони 5692тани ташкил этиб, улар ягона тармоққа уланган. Тўловларни нақд пулсиз амалга оширишнинг инновацион шаклларига бўлган эҳтиёж муттасил ортиб бормоқда. Тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли тежамли, кам вақт ва ҳаракат сарфланадиган, юқори ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда молиявий операцияларни амалга ошириш, маълумот олишга кўпроқ иштиёқ билдирмоқда. Мана шу эҳтиёжни инобатга олиб, тижорат банклари масофавий банк хизматлари кўрсатиш кўламини кенгайтиришга, бу йўлда эса глобал Интернет тармоғи имкониятларидан самарали фойдаланиш чораларини кўришга интилмоқдалар. Айтиш ўринлики, айни йўналиш жаҳон банк тизими ва унинг ажралмас таркибий қисми бўлган миллий банк тизимининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Айни пайтда барча тижорат банклари Интернет тармоғида ўзларининг web-сайтларини очиб, уни банкнинг фаолиятига оид маълумотлар, янги хизмат турлари ва шартлари, мижозлар манфаатига тегишли ахборотлар билан мунтазам бойитиб бормоқда. Марказий банк веб-сайти орқали эса давлат интерактив хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилган. Аҳоли ўртасида мобиль телефонлардан фойдаланишнинг кенгайиб бориши банклар томонидан «Мобиль-банкинг» (WAP-banking) ва «SMS-банкинг» хизматлари йўлга қўйилишига олиб келди. Банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимлари (Банк-Мижоз, Интернет-банкинг, Мобиль-банкинг, SMS-банкинг ва бошқалар)ни республика миқёсида доимий такомиллаштириб бориш бўйича ишлар барча банклар томонидан тизимли равишда амалга оширилиши бир томондан миллий банк тизимининг ривожланиш тенденцияларидан гувоҳлик берса, бошқа томондан республика иқтисодиётида бозор механизмларининг янада мустаҳкамланишига шароит яратади.
1-жадвалдан кўриниб турибдики, муомалага чиқарилган банк пластик карталари сони 2018 йил октябрь ойига келиб 2017 йил январь ойига нисбатан камайиб кетган, лекин тўлов терминаллари сони кўпайган. Банк пластик карталарининг терминаллар билан таъминланиш даражаси банк пластик карталарининг сони камайиши, тўлов терминаллари сони ошиши ҳисобига ортган. Агар 2017 йил бошига тўлов терминаллари билан таъминланиш даражаси 1,07 фоизни ташкил қилган бўлса, 2018 йил октябрь ойига келиб бу кўрсаткич 1,36 фоизга етган. 2-жадвалдан кўринадики, масофадан банк хизматларини кўрсатувчи тизимлардан фойдаланувчиларнинг сони 2018 йил 1 январь ҳолатига 4 453 240 донани ташкил қилмоқда. Масофавий банк хизматларини энг кўп кўрсатаётган банк АТБ «Агробанк» бўлиб, унинг мижозлари сони 1 346 330тани ташкил этган. Бунда мижозларнинг асосий қисмини жисмоний шахслар ташкил этмоқда. Кейинги ўринларни АТ «Халқ банки» ва ТИФ Миллий банклари эгаллаган. Бу учта банк масофавий банк хизматларидан фойдаланувчиларнинг деярли 64 фоизини ташкил этган.
Масофавий банк хизматлари атамаси остида бирлашувчи кенг миқёсдаги хизматлар орасидан бугун мамлакатимизда Интернет-банкинг ва мобиль банкинг хизматларига бўлган талаб юқоридир. Мобиль банкинг ҳам деярли шундай қулайликларга эга, фақат бунда мобиль телефон банк ҳисобрақамини бошқариш воситаси сифатида хизмат қилади. Банкларда Интернет-банкинг ва Банк-Мижоз, SMS-банкинг ва мобиль банкинг хизматлари орқали чакана тўловлар амалга оширилмоқда. Бу эса аҳолининг банкларга бўлган ишончи ортишига ва банкларнинг замонавий хизматларидан фойдаланишга туртки бўлмоқда. Мамлакатимизда 2017 йил 1 январь ҳолатига масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар сони 2 042 111ни ташкил қилган бўлса, 2018 йил 1 октябрь холатига бу рақам 7 104 311тани ташкил этган. Бу деярли 3,5 баравар кўп демакдир. Бунда юридик ва жисмоний шахслар интернет-банкинг ва мобиль-банкинг хизмат турлари ёрдамида банк ҳисобварақларидаги пул маблағларини бошқариш, USSD-сўров ёрдамида банк пластик карталаридаги маблағларни бошқариш, смс-хабарнома ёрдамида ҳисобварақдаги пул маблағлари ҳаракати ҳақида маълумот олиш имкониятига эга бўлмоқдалар. Банк мижозларининг янги банк хизматларидан фойдаланишларини кенгайтириш учун тижорат банклари банк пластик карточкалари бўйича янги хизмат турларини жорий қилишлари мақсадга мувофиқ бўлади: 1. Банк пластик карточкалари фойдаланувчиларининг маблағлари бут сақланишини ва тўлов хавфсизлигини таъминлаш зарур. Бунда тижорат банклари мижозларнинг маблағлари бут сақланишини таъминлаш учун уларга маъқул бўлган хавфсизликни таъминлаш бўйича хизматларни таклиф қилишлари керак. Жумладан, мижоз банк пластик карточкасини олганда унга очилган банк ҳисобварағига қўшимча равишда яна бир ҳисобварақ очиш лозим. Унда кунлик фойдаланиш учун маблағларни асосий ҳисобварақда, қолган қисмини иккинчи ҳисобварақда сақлаш имкониятига эга бўлган мижоз маблағларнинг бут сақланишига эришади, банк эса қўшимча ресурсга эга бўлади. Ушбу амалиётдан кўпчилик ривожланган давлатлардаги тижорат банкларида фойдаланилади. 2. Жисмоний шахслар уларга очилган банк ҳисобварақларини мобиль иловалар ёки веб-сайтлар орқали тўғридан-тўғри бошқариш имкониятига эга бўлишлари лозим. Ҳозирги кунда тижорат банкларида ушбу хизмат қисман амалга оширилаётганлигини кўриш мумкин. Бунда айрим турдаги тўловларни амалга оширишга рухсат берилган. Уларнинг турини кенгайтириш ва хизмат хақи миқдорини пасайтириш орқали мижозларнинг сони ошишига эришса бўлади. 3. Банклар мижозларга маълум бир муддатга белгиланган лимит доирасида банк маблағлари ҳисобидан товарлар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имконини берувчи банк кредит карталарини муомалага киритишлари, шу билан бирга, дебет банк пластик карточкаларига микроқарз ёки овердраф кредитларини бериш амалиётини кенгайтиришлари мақсадга мувофиқ бўлур эди. 4. Тўлов терминаллари орқали халқаро ва маҳаллий банк пластик карточкалари орқали узлуксиз тўловларни қабул қилиш имконини берувчи дастурий таъминотни жорий этиш лозим. Бу мамлакатимизда бўлган хорижлик сайёҳларга кулайлик яратиш билан бирга уларнинг мамлакатимиз банк тизимига бўлган ишончини орттиради. 5. Савдо ва пуллик хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг тўлов терминалларига бўлган талабини доимий равишда ўрганиб бориш, фойдаланиладиган зарур ускуна ва материалларни уларга қисқа муддатларда етказиб бериш ҳамда банк омборларида етарли миқдордаги терминаллар, пластик карточкалар ва инфокиосклар захирасини доимий равишда шакллантириб туриш чораларини мунтазам кўриб бориш ва ўз вақтида таъминланишига эришиш, терминалларни ижарага бериш амалиёти билан бирга уларни сотиш ёки лизингга беришни ташкил этиш лозим. Шунингдек, тўлов терминаллари ва банк ускуналарига тезкор техник хизмат кўрсатиш кўламини янада яхшилаш керак. 6. Тижорат банкларида веб-сайт орқали юридик ва жисмоний шахсларга интерактив хизматларни кўрсатиш бўйича қуйидаги хизмат турларини жорий қилиш ва кенгайтириш: ● банк карталарини олиш учун буюртмаларни қабул қилиш, уларни кўриб чиқиш муддатлари ҳамда банк карталарининг фойдаланишга тайёрлиги ҳақидаги хабарнома функцияларига эга бўлган хизматларни жорий этиш; ● тадбиркорларга кенг кўламли хизмат кўрсатиш мақсадида кредит олиш учун зарур бўлган электрон ҳужжатларни тақдим этиш ҳамда топширилган ҳужжатларнинг белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлиги ҳақида хабар қилиш; ● кредитлар миқдори ва улар бўйича фоиз ставкалари, кредит фоиз ставкалари бўйича ойлик тўловлар миқдори, кредитнинг максимал суммаси ва бошқа ҳисоб-китоблар воситалари сифатида фойдаланиш учун интерактив кредит калькуляторини жорий этиш; ● банкнинг турли интерактив ва ахборот хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш учун фойдаланувчининг шахсий кабинетини ишлаб чиқиш, бунда банк пластик картасига юклаш учун маблағлар ҳақида маълумотлар, пластик картага юкланган барча маблағлар тарихи, чиқим амаллари, шунингдек, кредитлар ҳақида тўлиқ ахборот бериш кўзда тутилади. Хулоса қилиб айтганда, тижорат банкларининг хизматлари тобора кенгайиб, сифати яхшиланиб бормоқда, улар орасида янги истиқболли мижозларни жалб қилиш учун рақобат сезиларли даражада кучайди. Банклар томонидан кенг кўламли хизматлар кўрсатилиши, банкнинг мижоз учун ишлаши бугунги кун талабидир.
3. @Sunbula Asatova, [21.03.2022 15:23] Трастбанк» хусусий акциядорлик банки ўзининг йигирма бир йиллик фаолияти мобайнида мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил иқтисодий ислоҳотлар жараёнидаги фаол иштироки натижасида бугунги кунга келиб маҳаллий банк хизматлари бозорида юқори иш фаоллиги, адекват капиталлашув ҳамда даромадлилиги юқори даражага эга муассасалар қаторида эътироф этилмоқда. «Трастбанк Ўзбекистон молия-банк тизимида барқарор ҳамда жами активлари, депозит портфели, инвестиция портфели ва капиталлашув базаси кўрсаткичлари бўйича доимий равишда бозор мавқеини мустаҳкамлаб бораётган банклардан биридир. «Трастбанк» замон билан ҳам нафас иш юритиб, ўтган йиллар давомида профессионал жамоа, мижозлар ва ҳамкорларнинг банкка бўлган ишончи, замонавий банк технологиялари, самарали таваккалчилик менежменти тизими, хизмат кўрсатишнинг юқори сифат даражасига асосланган барқарор бизнес фаолиятини йўлга қўйди. Бунда айниқса, 2012 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни банк фаолияти ривожининг янги босқичи учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлди. Бугунги кунда банкнинг Наманган, Андижон, Термиз, Самарқанд, Фарғона, Қарши шаҳарларида ҳамда пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур, Чилонзор, Яккасарой, Мирзо Улуғбек туманларида жойлашган жами 10 та филиали ва 44 та мини-банки орқали сифатли банк хизматлари кўрсатилмоқда. Банк бўлинмаларида барча турдаги замонавий банк хизматларининг йўлга қўйилиши ва мижозларга кўрсатилаётган хизматлар сифатига алоҳида эътибор қаратилиши натижасида «Трастбанк» мижозлари сони 171 мингдан ошди. Улар орасида республикамиздаги йирик ишлаб чиқариш компаниялари ва акциядорлик жамиятларининг борлиги эътиборга моликдир. «Трастбанк» бутун республикамиз бўйлаб фаолият географиясини кенгайтириш йўлида амалга оширган изчил чора-тадбирлари самараси ўлароқ, асосий молиявий кўрсаткичлари барқарор суръатда ўсишда давом этиб, бу иқтисодиётнинг истиқболли тармоқларига йўналтирилаётган сармоялар салмоғида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Чунончи, сўнгги 5 йил мобайнида банк активлари 2,8 баробарга ўсиб, 2015 йил 1 октябрь ҳолатига кўра бу кўрсаткич 1 002,5 млрд. сўмдан зиёдни ташкил қилди. Банкнинг инвестицион портфели эса 2015 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, 99,1 млрд. сўмга етказилди. «Трастбанк»нинг кенг доирада таклиф этаётган рақобатбардош кредит маҳсулотлари, қарз олувчиларнинг эҳтиёжига мос ҳолдаги комплекс ёндашув ва кредит бозори конъюнктураси ўзгаришларига вақтида жавоб бера олиш тамойили сўнгги 5 йилда банкнинг кредит портфели ҳажмини 8,2 баробарга ошириш имконини берди. Банк капитали эса ҳисобот санасида 129,1 млрд. сўмга етиб, сўнгги беш йилда бу кўрсаткич 3,3 баробарга ортди. Банк ўз устав капитали ҳажмини босқичма-босқич оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Натижада ҳозирги кунга келиб банк устав капитали 34,1 млрд. сўмга тенг миқдорда шакллантирилди. Бу ўз навбатида, хусусий банклар устав капитали учун белгиланган энг кам миқдордан (5,0 млн. евро) кўпдир. Банк мажбуриятлари динамикаси мижозлар — ҳам юридик, ҳам жисмоний шахслар билан муваффақиятли иш олиб борилаётганлигини тасдиқлайди. Сўнгги беш йилда жалб қилинган депозитлар ҳажми 3,2 баробарга ўсди ва бу кўрсаткич 2015 йил 1 октябрь ҳолатига 722,4 млрд. сўмдан зиёдни ташкил этди. Корпоратив мижозлар ва аҳоли маблағларининг депозит базаси сезиларли даражада кўпайгани банкдаги депозит маҳсулотлари жозибадорлигидан, мазкур фаолият йўналишининг ишончли ва барқарор эканидан, шу билан бирга, истиқбол учун банк хизматлари бозоридаги мавқеи мустаҳкамланаётганидан далолат беради. Ҳозирга келиб «Трастбанк» 11 та хорижий банклар билан вакиллик муносабатларини ўрнатган ва SWIFT тизими орқали тасдиқланган молиявий ахборотларни алмашиш учун 70 дан зиёд банк билан ўзаро RMA калитини алмашган.
@SunbulaAsatova, [21.03.2022 15:23] Банк жамоаси илғор, самарали, энг яхши сифатга эга маҳсулот ва хизматларни кўрсатувчи ҳамда юқори молиявий натижаларни кўзловчи замонавий банклардан бири бўлиш учун бор куч-ғайратини сафарбар этмоқда. Иқтисодиёт тармоқлари ривожига хизмат қилаётган банк сармоялари Мамлакатимизда иқтисодиётни модернизациялаш жараёнлари билан боғлиқ ислоҳотларни ҳаётга изчил татбиқ этишда банк тизимининг ўрни алоҳида аҳамият касб этиб бормоқда. Бунда тижорат банкларининг кредит амалиётлари иқтисодиётнинг кўпгина истиқболли тармоқларини молиялаштиришга йўналтирилаётгани, айниқса, аҳамиятлидир. Шу боис, ҳозирда банк кредит портфелининг сифат даражаси ва барқарорлигини таъминлаш, ўз ресурс базасини доимий равишда мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўриш молия муассасалари фаолиятидаги асосий вазифалардан бирига айланган. Тижорат банклари томонидан кредит портфелини самарали бошқариш орқали аҳоли ва хўжалик субъектларининг кредит маблағларига бўлган эҳтиёжларини тўлақонли қондириш имконияти яратилади. «Трастбанк» ХАБ Бошқаруви раиси Шерзод Хаджизадаев билан уюштирган суҳбатимиз банкнинг иқтисодиёт етакчи тармоқларини кредитлаш ва фаолиятнинг бошқа устувор йўналишларига оид мавзулар доирасида бўлди. — Шерзод Рафатович, иқтисодиётимиз тармоқларидаги истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, янги ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш ва корхоналарнинг фаолият истиқболини таъминлашда банкингиз томонидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги қайси жиҳатларда намоён бўлмоқда? Умуман, банкнинг бугунги кундаги кредит сиёсати асосан қайси тармоқларни кенгроқ молиялашга қаратилмоқда? — Банк кредит портфелининг сифат даражаси ва барқарорлигини, ўсиш суръатини таъминлаш банк фаолиятидаги устувор вазифа ҳисобланади. Яқин истиқбол учун ишлаб чиқилган кредит сиёсатида белгиланган мақсадларга эришишда кредит портфели сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирларни такомиллаштириш кўзда тутилган. Хусусан, тезкор ва самарали қарорлар қабул қилинишини таъминлаш учун кредит портфелини бошқариш билан боғлиқ маълумотлар инфратузилмасини янада ривожлантириш, хизмат кўрсатилаётган тармоқлар кўламини, хўжалик субъектлари, шунингдек, амалга оширилаётган операциялар турини кенгайтириш орқали иқтисодиёт тармоқлари бўйича кредит портфелини диверсификациялаш ва кредитланаётган субъектлар кесимида таваккалчилик даражасини ҳисобга олган ҳолда кредитлаш амалиётини такомиллаштириш мақсад қилинган. «Трастбанк»нинг барча филиалларида Президентимиз ва мамлакатимиз ҳукуматининг қарорларини ижро этишга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ва у ҳаётга самарали татбиқ этиб келинмоқда. 2015 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, банк кредит портфели қарийб 404,2 млрд. сўмни ташкил қилди. Агар мазкур кўрсаткични кенгроқ таҳлил қиладиган бўлсак, 2015 йил 1 январь ҳолатида кредит портфели 387,5 млрд. сўмни ташкил қилган бўлса, 2014 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 1,6 баробарга, 2013 йил 1 январь ҳолатига нисбатан эса 2,8 баробарга ошганлигини кўриш мумкин. Банк томонидан саноат ва иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини замонавий ускуналар билан жиҳозлаш, уларда юқори сифатли рақобатбардош халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқариш, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини кенгайтириш учун илғор технологиялар жалб қилиш, корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантиришга йўналтирилган йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг 2009 йилнинг 28 июлдаги «Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1166-сонли Қарорига мувофиқ, банк кредит портфелида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушини ошириш, уларнинг улушига қараб тижорат банкларига ўрнатилган табақалаштирилган имтиёзли фойда ставка тўловларидан фойдаланиш ва биринчи навбатда, ишлаб чиқариш ҳажмини юксалтириш, рақобатбардош ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, аҳоли бандлигини ошириш ва янги иш ўринларининг яратилишига
@SunbulaAsatova, [21.03.2022 15:23] кўмаклашадиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш жараёнлари банк фаолиятида устувор аҳамият қаратилаётган жиҳатлар ҳисобланади. 2015 йилнинг 9 ойи давомида инвестициявий лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга 60 млрд. сўм йўналтирилди. Банкнинг бу йўналишдаги молиялаштириш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробарга ошди. Кредит портфелида инвестиция кредитлари қолдиғининг улуши эса 24,5 фоизни ташкил қилди. Мамлакатимиз саноатида дунё бозорида барқарор талабга эга бўлган рақобатбардош замонавий маҳсулотларни ишлаб чиқариш, саноат корхоналарини кенг миқёсда модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, уларни энг замонавий, юқори технологик ускуналар билан жиҳозлаш, хом ашё ва материаллар сотиб олишга кўмаклашиш мақсадида жорий йилнинг 9 ойи давомида банк томонидан 130 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Бу жами ажратилган кредитлар миқдорининг 36,0 фоизини ташкил этмоқда. 2015 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, банк кредит портфелининг тармоқлар кесимидаги таҳлили, энг юқори улуш саноат корхоналарига ажратилган кредитлар ҳиссасига тўғри келаётганини кўрсатмоқда. Банк томонидан мамлакатимиз аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш, ички истеъмол бозорини ўзимизда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, асосан қишлоқ жойларда юқори унумдор техника ва технологиялар негизида ихчам қайта ишлаш корхоналарини яратиш ва аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2009 йил 26 январдаги «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорини тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 1047-сонли Қарори ижроси доирасида жорий йилнинг 9 ойи давомида 38 млрд. сўмдан ортиқ миқдорда кредит маблағлари ажратилди ҳамда ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробарга оширилди. Президентимизнинг 2009 йил 28 январдаги «Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 1050-сонли Қарорига мувофиқ, ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, юқори сифатли рақобатбардош ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички истеъмол бозорини тўлдириш, янги корхоналарни ташкил этиш, мавжудларини техник ва технологик жиҳатдан қайта янгилаш ҳамда аҳолини иш билан таъминлаш йўлида 41 млрд. сўмдан зиёд миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Бунда кредитлаш хажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробарга ортган. Давлатимиз раҳбарининг 2014 йилнинг 6 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2124-сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига ўз бизнесини бошлаш ва янада уни ривожлантириш учун 2,2 млрд. сўмдан зиёд миқдорда кредит маблағлари йўналтирилди, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 баробарга ўсди. Банк томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмол кредити тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 апрелдаги «Оилаларнинг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 111-сонли Қарори ижроси доирасида аҳолининг истеъмол товарларига бўлган эҳтиёжларини қондириш учун мебель, маиший техника ва узоқ муддат ишлатиладиган бошқа товарларни ҳамда ижтимоий-маиший шароитларни яхшилаш ва аёлларнинг уй меҳнатини енгиллаштириш мақсадида маиший ва ошхона электр асбобларини сотиб олиш учун истеъмол кредитлари ажратилмоқда. Бундан ташқари, банк мамлакатимиз аҳолисини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида сайёҳлик йўлланмалари ва республикамиз ҳудудида жойлашган санатория-курорт муассасаларига йўлланмаларни ҳамда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси авиачипталарини сотиб олиш, бир марталик коммунал тўловларни амалга ошириш ва юртимизда рўйхатдан ўтган олий ўқув юртларига талабаликка қабул қилинган ёшларнинг таълим олиши учун контракт тўловларини тўлаш мақсадида кредитлар тақдим этиб келмоқда.
@SunbulaAsatova, [21.03.2022 15:23] Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, кредит портфелида жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар қолдиғи 10,6 фоизни ташкил қилган бўлса, 2015 йил 1 октябрь ҳолатига келиб бу кўрсаткич 1,3 баробарга ошиб, кредитларнинг умумий қиймати 57,8 млрд. сўмдан зиёдни ташкил қилди. Умуман айтганда, жорий йилнинг 9 ойи давомида банк томонидан жами ажратилган кредитлар миқдори 361,6 млрд. сўмдан ортиқни ташкил этди ва ушбу кредитлар ҳисобига 674 та янги иш ўрни яратилди. Шу ўринда «Трастбанк» кредит сиёсатининг ўзига хослигини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси вакилларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳажми тобора ошириб борилаётгани ҳамда бу соҳа банкнинг ривожланиш стратегиясида устуворлик қилаётгани билан изоҳлаш мумкин. Банк томонидан кичик бизнес субъектларига тақдим қилинган кредитлар ҳисобига корхоналарда 336 та янги иш ўрни ташкил этилди. Тадбиркор аёлларга 28,3 млрд. сўмдан зиёд миқдорда кредит маблағлари ажратилди. «Трастбанк» томонидан аёллар тадбиркорлигининг ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши натижасида банк билан ҳамкорлик қилаётган тадбиркор аёллар сони 1350 нафарга етди. Сирасини айтганда, «Трастбанк» ХАБ Давлат дастурларида белгиланган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларда фаол иштирок этиш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш орқали мамлакатимизда аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган устувор вазифалар ижросига, аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил қилишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Юртдошларимиз бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаб «Трастбанк» ХАБ ўз фаолияти мобайнида аҳоли, айниқса, ишбилармонларнинг яқин таянчи ва кўмакчисига айланиб улгурди. Банкнинг кредит маблағларидан самарали фойдаланиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ҳамда бозорларимиз тўкинлиги, ҳудудларимиз экспорт салоҳиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган изланувчан, ташаббускор юртдошларимизнинг муваффақиятларини кузатиб, бунга яна бир бор амин бўлишимиз мумкин. Шунингдек, банк жамоаси нафақат маҳаллий тадбиркорларимиз, балки республикамизга сармоя киритаётган хорижий инвесторларнинг ҳам ишончли ҳамкорига айланиб бормоқда. Сирдарё вилоятидаги «Сирдарё керамик продакшн» Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасиана шундай имкониятлардан самарали фойдаланиб, иш кўламини кенгайтириб келмоқда. Айтиш жоизки, қурилишда кенг қўлланиладиган керамика маҳсулотлари тайёрлашга ихтисослаштирилган мазкур йирик ишлаб чиқариш субъекти «Трастбанк» томонидан ажратилган 9 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредитдан унумли фойдаланиб, ўз фаолият истиқболини таъминлаб келмоқда. «Трастбанк» ХАБ фаолияти авваламбор мижозлар — ишбилармон ва тадбиркор юртдошларимизнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Эътиборлиси, уларнинг интилишлари, мурод-мақсади бевосита мамлакатимиз барқарорлиги ва тараққиёти билан уйғун бўлиб, халқимиз турмуш фаровонлигини таъминлаш ҳамда ўз фаолиятларида янгидан-янги имкониятлар эшигини очишдан иборат. «Трастбанк» ХАБ жамоаси иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, мижозларнинг талаб ва эҳтиёжларини қондириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшиш йўлида фаол иш олиб бормоқда. Бу унинг молия бозоридаги мавқеини янада мустаҳкамлаб, белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Фуқаролар мурожаатлари доимий эътиборда — Банк томонидан бугунги куннинг долзарб мавзусига айланган фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, мижозлар талаб ва эҳтиёжини ўрганиш асосида янги банк хизматларини жорий этиш ҳамда шу орқали фаолият самарадорлигини таъминлаш масалаларига нечоғли эътибор қаратилмоқда? — Бугунги кунда банк ходимидан, мижозлар ишончини қозониш учун доимий изланиш ва саъй-ҳаракатда бўлиш, фуқароларни ўйлантираётган масалаларга ўз вақтида ва қонуний тартибда ечим топишда фаоллик кўрсатиш талаб қилинади. Шу боис, фуқаролар томонидан йўлланаётган ёзма ва оғзаки мурожаатлар юзасидан банкимизда ўз вақтида тегишли амалий чоралар кўриш ва ҳар бир мурожаатни эътиборсиз қолдирмасликка фаолиятимизнинг бош мезони сифатида қаралмоқда.
@SunbulaAsatova, [21.03.2022 15:23] «Трастбанк» ХАБда бу йўналишда тизимли ва самарали ишларни йўлга қўйишда Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги «Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Қарори муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Фуқароларнинг давлат органларига мурожаат этиш тартиби янада такомиллаштирилган ушбу ҳужжатларда электрон шаклда мурожаат қилиш тартиби ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди. Шундан келиб чиқиб, банкимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг белгиланган тартибда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, ўз мурожаатларини амалга оширишлари учун керакли барча шарт-шароит ва зарурий техникалар яратилди. Банкимиз томонидан Call-марказ фаолиятининг биринчилардан бўлиб йўлга қўйилиши ҳам ҳозирга келиб ҳар бир мурожаатларни тезкор ва ҳозиржавоблик билан ҳал қилиш имконини бермоқда. Фаолиятимизнинг ўтган йиллари мобайнида банкимиз аҳоли ва мижозлар билан ишлашда юксак масъулият ва корпоратив маданият билан ёндашиш тамойилига асосланиб иш юритиши натижасида мижозлар хоҳиш-истагини бошқаларга нисбатан яхшироқ тушунадиган барқарор молия муассасаси сифатида ном қозона олди. Банкимиз жамоаси бу борада қўлга киритилган марраларда тўхтаб қолмай, бундан кейин ҳам олға интилишда давом этмоқда. Мижозлар манфаатлари йўлида ғамхўрлик кўрсатиш, фуқароларнинг мурожаатларига катта масъулият билан ёндашиш банк ходимларининг доимий диққат марказида. Бу борада банк ходимларининг касб даражасини ва муомала маданиятини юксалтириш йўлида малакали руҳшунос мутахассислар жалб қилиниб, улар иштирокида бевосита мижозлар билан кўпроқ иш олиб борадиган барча тоифадаги ходимлар учун семинар-тренинглар ташкил этилмоқда. Шу билан бирга, «Трастбанк» ХАБнинг республикамиз минтақаларидаги филиалларида банк раҳбар ходимлари ва етакчи мутахассисларининг кенг аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари, коллеж битирувчилари билан учрашувлари мунтазам равишда ташкил қилиниб, бу орқали уларнинг фикр-мулоҳазалари ўрганиб борилмоқда. Мазкур учрашувларда Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»гиҚонунининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фуқаролар билан ишлаш муносабатларини янада такомиллаштириш, мурожаатлар ижроси устидан назорат кучайтирилгани ҳақида алоҳида ахборот бериляпти. Жонли мулоқот тарзида ўтган учрашувларда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олмоқдалар. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, фаолият барқарорлигини мустаҳкамлаш ва хизмат кўрсатиш даражасини янада такомиллаштириш баробарида «Трастбанк» якка тартибда, ҳар бир мижозга замонавий хизматлар кўрсатиш доирасини янада ривожлантиришга ўзининг устувор йўналишларидан бири сифатида қараб келмоқда. Бугунги кунда банк ўз маҳсулотлари тури ва салмоғини янада оширмоқда. Улар қаторида жозибадор омонат турлари, пластик карталарга доир маҳсулотлар, масофавий банк хизматлари, пул жўнатмалари, кредитлашга оид турли дастурлар мавжуд. Бундай янгиликлардан кутилаётган асосий мақсад банк имкониятларини мижозлар хоҳишларига имкони борича мувофиқлаштиришдан иборат. Чунончи, ўтган давр мобайнида банк кўплаб муваффақиятларга эришган, энг асосийси, ўз мижозлари учун ҳамжиҳатликда гуллаб-яшнашнинг кафолати тариқасида ижобий ном қозона олгани билан ҳам эътиборга молик. Бир сўз билан айтганда, банкимизнинг фуқаролар мурожаатлари ва аҳоли ишончини янада мустаҳкамлаш йўлида амалга ошираётган саъй-ҳаракатлари натижасида фуқароларнинг мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнидаги фаол иштироки таъминланмоқда. Пировардида, бу республикамиз иқтисодиётининг барча тармоқларида барқарор ўсиш суръатлари кузатилишига хизмат қилмоқда. Зеро, аҳоли ва мижозлар ишончи банкнинг асосий ютуғидир.
@SunbulaAsatova, [21.03.2022 15:23] Банк бизнесидаги устувор йўналиш — Юртимизда банк хизматлари жадал ривожланаётган ва соғлом рақобат муҳити юзага келаётган бугунги даврда тижорат банкларидан чакана хизматлар сифатини яхшилаш ва уларнинг турини кўпайтириш устида доимий изланиш олиб бориш талаб этилмоқда. Банк бу борада қандай саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда? — Банк маҳсулотларининг янги турини ишлаб чиқиш, жойларда уларнинг муваффақиятли ишлашини таъминлаш мутахассисдан бой тажриба, касбий маҳорат, масалага ижодий ёндашиш, катта ташкилотчилик қобилияти каби фазилат ва хислатлар бўлишини тақозо этади. «Трастбанк»нинг чакана бизнес соҳасидан келадиган даромади сўнгги 5 йил мобайнида сезиларли даражада ўсиб, хизмат кўрсатилаётган жисмоний шахсларнинг сони ҳам тобора ортмоқда. Бундай натижаларга эришиш, шубҳасиз, банк жамоасининг тинимсиз изланишларидан сўнг амалга ошмоқда. Банк бизнесидаги ютуқларнинг ёрқин намоён бўлиши, кенг жамоатчилик томонидан илиқ кутиб олиниши, юксак баҳоланиши, албатта, барчамизга қувонч ва ғурур бағишламоқда. Авваламбор, банк Кенгаши бошчилигида «Трастбанк»да чакана бизнесни мувофиқлаштириш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Унда реал ҳаётдан ажралмаган ҳолда режаларни татбиқ этиш учун янгича талқин, янгича услуб, янгича шаклларга таянилди. Бу йўлдаги ишлар банкнинг чакана хизматларини кўрсатишдаги қулайликларни яратишдан, мини-банк очиладиган ҳудудни бевосита пухта ўрганишдан, биз билан ишлайдиган ёш ходимларнинг фикрлаш тарзини, келгуси истиқбол салоҳиятини билиш ва ҳар гал сафарда бўлиб, уларни жой-жойига қўйишдан бошланди. Ушбу йўналишда жамоамиз билан ҳамжиҳатликда катта изланишлар олиб бордик, ходимлар ва мижозларнинг фикрларидан бохабар бўлдик. Ишонч билан айтиш мумкинки, бу иш аксарият ҳолларда муваффақиятларимиз асоси бўлиб хизмат қилди. Энг чекка жойлардаги ҳар бир мини-банк имкон қадар замонавий талаблар асосида жиҳозланди. Ходимларга мижозларни жалб этиш йўл-йўриқлари ўргатилиб, фаолиятлари бошидан ўз ўринларини қадрлаш юзасидан маслаҳат берилди. Бунда ёш банк ходимларининг ўз ишларига бўлган ижобий муносабати орқали чакана бизнес таъсирини кучайтира билдик, десам айни ҳақиқатни айтган бўламан. Банк бўлинмаларидаги амалиётлар зали қайта таъмирланиб, энг замонавий технологиялар асосида жиҳозланди. Мижозларимиз ҳам кўпайди. Лекин бу ерда ҳеч қачон навбатда туришлар йўқ. «Тадбиркорлар хонаси»га кирсангиз доим малакали мутахассисларимиз билан бирорта мижознинг мулоқоти устидан чиқасиз. Уларга ҳурмат бу ердаги муҳитга хос хусусият. Ёруғ хоналаримизда мижоз ва банк ходимининг биргаликда ишлаши учун қулай шароитлар яратилган. Бу ерда иш шундай йўлга қўйилганки, амалиёт зали ва касса залига кирган мижоз ўзини эркин ҳис қилади. Банк Кенгашининг қўллаб-қувватлаши, ташаббуси билан жойларда жамоатчилик руҳини мустаҳкамлаш, шунингдек, ходимларнинг малакасини ошириш мақсадида «Чакана бизнес соҳасида тўплаган тажрибаларимиз ва унинг истиқболлари» мавзусида семинар-тренинглар ўтказилди. Ўқув машғулотлари жараёнида ёшларнинг фаоллиги кузатилиб, мулоқотлар самимий ўтишига замин ҳозирланди. Семинар-тренинглар якунига кўра, энг фаолларга махсус мукофотлар топширилди. Ёшлар ўзлари банд бўлган ишларининг қадрланишини шахсан ҳис этдилар. Улар ўз меҳнатларининг юзага чиқишига ишондилар. Биз ҳам ўз навбатида, вазифасини виждонан бажарадиган ёшларни тарбиялаганимиздан жуда қувондик. Энг муҳими, бундай кенг кўламли саъй-ҳаракатларимиз ўз мевасини бермай қолмади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ҳар йили анъанавий тарзда Ўзбекистон банклари Ассоциациясида ташкил этилаётган Аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича республика танловида уч йил мобайнида Амалиёт бошқармамиз «Шаҳарларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши филиали» номинациясида фахрли ўринларни ҳамда «Шаҳарларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши жамғарма/махсус кассаси» номинациясида эса банкимизнинг Амалиёт бошқармасига қарашли 1-сонли жамғарма кассаси биринчи ўринни эгаллагани жамоамизда фахр-ифтихор туйғусини ва янгиликлар сари интилишни кучайтирди. Банкимизнинг бу каби юксак эътирофларга сазовор бўлишида мамлакатимиз Президентининг 2008 йил 20 февралдаги ПФ-3968-сонли «Тижорат банкларида аҳоли омонатлари шартларини либераллаштириш ҳамда кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва 2010 йил 26 ноябрдаги «2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги ПҚ-1438-сонли Қарори ходимларимизнинг кундалик иш фаолиятида муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётгани айни муддао бўлди. Замонавий технологиялар асосида банк хизматларини тараққий эттириш — давр талаби Мамлакатимизда ахборот технологиялари асосида ҳаётга татбиқ этилаётган замонавий банк хизматлари жадал суръатлар билан ривожланиб бормоқда ва бу банк хизматлари бозорини янада такомиллаштирмоқда. Зеро, бундай жараёнлар ҳам банк, ҳам аҳоли манфаатларига бирдек хизмат қилади. «Трастбанк» ХАБ мамлакатимиз ва хорижда ташкил этилаётган турли тадбирларда фаол иштирок этиб, илғор тажрибаларни ўрганиш ва ўз фаолиятида янги маҳсулотларни татбиқ этишга эришиб келмоқда. Бунинг ёрқин далили сифатида «ВаnkExpo» — банк технологиялари, ускуналари ва хизматлари анъанавий миллий кўргазмасида банк нуфузли ҳайъат томонидан ҳар йили турли номинациялар бўйича ғолиб деб топилганини кўрсатиш мумкин. Яъни, бу банк жамоасининг замон талаблари даражасида хизмат қилаётгани, илғор технологияларни ўз фаолиятига жорий этишда фаоллик кўрсатаётганининг яна бир эътирофидир. Дарҳақиқат, «Трастбанк» жамоаси замонавий ахборот технологиялари воситасида банк хизматлари сифатини янада ошириш ҳамда уларнинг турини кўпайтириш юзасидан зарур чора-тадбирларни белгилаб, ижросини босқичма-босқич ва изчиллик билан амалга ошириб келяпти. Хусусан, молия муассасасида «Интернет-банкинг», «SMS-банкинг» ва «Банк-Мижоз» каби масофавий банк хизматларининг жорий этилгани мижозларга қулайлик туғдирмоқда. «Интернет-банкинг» хизмати мижозга ўзининг банкдаги ҳисобини дунёнинг исталган жойидан интернет тармоғи орқали бошқариш имконини берса, «SMS-банкинг» тизимидан фойдаланувчилар ўз ҳисобварақларининг ҳолати тўғрисида мобил телефон орқали маълумот олишлари мумкин. Шу билан бирга, «Трастбанк» томонидан банк ва мижоз ўртасидаги муносабатларни юқори поғонага олиб чиқувчи «Траст-Мобайл» ахборот дастури ишга туширилган. Бу хизмат орқали мижозлар мобил қурилмалари кўмагидан фойдаланган ҳолда, банкдаги ўз ҳисобварақларига кириш ҳамда уни мустақил бошқариш имконига эга бўлишди. Ҳозирда банк мижозларининг 4500 дан зиёди «Интернет-банкинг» ва «СМС-банкинг» хизматидан фойдаланаётган бўлса, яқин истиқболда бу кўрсаткичнинг 10 000 тага етказилиши режалаштирилган. Хулоса қилиб айтганда, «Трастбанк» ХАБ томонидан ахборот технологияларининг тараққиёти учун инвестициялар йўналтиришга бизнесни муваффақиятли ривожлантиришнинг ҳамда рақобат кучаяётган ҳозирги шароитда бозор мавқеини мустаҳкамлашнинг зарурий шарти сифатида қаралмоқда.