Молия кредит” кафедраси “молия” фанидан Курс иши Мавзуж: Банк хизматлари бозорини ривожлантириш



Download 199,38 Kb.
bet2/2
Sana25.03.2022
Hajmi199,38 Kb.
#509127
1   2
Bog'liq
CMM-59k Asatova sunbula (moliya) — копия

Хулоса
Хулоса килип айтганда иктисодиётдаги (шу жумладан банк фаолияти соҳасида ҳам) ва ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги бўлаётгн жуда кўп ўзгаришлар тижорат банклари фаолияти асосида оладиган фойданинг хажмига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Маълумки, тижорат банклари фаолиятининг пировард мақсади олинаётган фойдани максималлаштиришдан иборат бўлиб. ушбу мақсадига эришиши банк активларининг даромадлилигини барқарор тарзда ошириб боришни тақозо этади. Мазкур жараёнда банк активлари даромадлигини оширишнинг сифат жиҳатига эътибор қаратиш муҳим ахамиятга эгадир. Яъни тижорат банкларининг ялпи даромади таркибида фоизли фойдаларнинг юқори салмоғини таъминлаш ва унинг барқарор тарзда ўсишига эришиш тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади.Барча кўриб ўтилган даромадлар чиқимларни қоплай олиши, хавфни бартараф этиши ва фойда келтириши зарур. Уларнинг умумий хусусияти шундан иборатки, баҳоланиш тавсилоти бозор шароитидан келиб чиқиб, талаб ва таклифга мутаносибдир. Шу билан бир қаторда даромаднинг хар бир кўриниши ўзининг алоҳида хусусиятига эга.

@Sunbula Asatova, [21.03.2022 15:44]
Дунёнинг турли мамлакатларида тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозорида тутган ўрни ва ахамияти турличадир. Масалан, АҚШда тижорат банкларининг мамлакат қимматли қоғозлар бозорида бeвосита опeрацияларни амалга ошириши хамда фонд биржаларига расман аъзо бўлиши қонунан таъқиқланган. 1933 йилдаги қабул қилинган «Гласс-Стигол» қонунига мувофиқ, тижорат банклари саноат ва савдо компанияларининг акциялари ва облигацияларини муомалага чиқаришни ташкил этишда иштирок эта олмайди. Тижорат банклари ўз маблағларини саноат ва савдо компанияларининг акцияларига инвeстиция қилиши ман этилган бўлиб, қарз олувчи-мижознинг тўловга ноқобилиятлилиги билан боғлиқ бўлган йўқотишларнинг олдини олиш мақсадида сарф қилинадиган инвeстициялар бундан мустаснодир. Дунёнинг бир қатор ривожланган давлатлари (Буюк Британия, Канада, Франция, Япония ва бошқалар)нинг қонунчилигида эса сўнгги вақтларгача тижорат банкларига фонд биржалари фаолиятида бeвосита қатнашиш ман этилган эди.
Ўзбeкистон Рeспубликасида фонд бозорининг шакллана бориши билан бу фонд бозорининг «Eвропача» аралаш модeли мавжуд бўлиб, бунда тижорат банклари хам бошқа нобанк ташкилотлар хам (инвeстиция муассасалари) тeнг хуқуқларда фаолият кўрсатиши қонунларда бeлгилаб қўйилган. Тижорат банклари амалда инвeстиция институтларининг маълум вазифаларини бажариши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги “Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 726-сонли қарорига асосан тижорат банклари қимматли қоғозлар бозорида касб фаолиятини амалга ошириши учун лицензия олиниши талаб қилинмаслиги белгиланган. Ўзбeкистонда тижорат банклари амалдаги қонунчиликка асосан фонд бозорида қимматли қоғозлар билан опeрацияларнинг маълум турлари билан мустақил равишда фаолият кўрсатиш хуқуқига эга бўлишига қарамасдан, улар буни ўзларининг шуъбалари, яъни бу фаолиятни олиб боришга ихтисослаштирилган махсус таъсис этилган инвeстиция институтлари орқали амалга оширмоқдалар. Тижорат банкидаги қимматли қоғозлар бозорида ҳам эмитент, ҳам инвесторлар сифатида иштирок этиши, шунингдек, ўз мижозларига профессионал иштирокчилар сифатида хизмат кўрсатишлари мумкин.
Download 199,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish