Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти



Download 10,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/145
Sana22.02.2022
Hajmi10,18 Mb.
#83925
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   145
Bog'liq
gidrotexnika inshootlari

 
5.2.7. Юмшоқ ашёдан ясалган затворлар 
Синтетик матоли затвор суюқлик ёки ҳаво ёки бир вақтнинг ўзида 
суюқлик ва ҳаво билан тўлдирилган юмшоқ қобиқни ифодалайди ва туғон 
остонасига анкерланади (болт билан маҳкамланади). Мато (бир қатламли ёки 
икки қатламли) бир ёки икки томондан резина ёки пластмассали плёнка билан 
қопланган синтетик толадан тайёрланади. Қобиқни у ёки бу таркибли 
плёнкалардан ҳам тайёрлаш мумкин. Матонинг мустаҳкамлиги толанинг 
бошланғич сифатига боғлиқ бўлиб 100…400 кН ва ундан юқорини ташкил 
қилади. Матоли затворлар билан жуда катта оралиқларни ёпиш мумкин. АҚШ 
даги туғонларнинг бирида босим 3,17 м бўлганда матоли затвор билан ҳар 
бирининг кенглиги 134 м бўлган тўртта оралиқ ёпилган. МДҲ да босими 1…3 м 
бўлган паст остонали туғонлар тирқишларини ёпиш учун матоли затворлар 
кенг қўлланилади. Матоли конструкциялар оддий, оғирлиги кам, транспорт 
билан ташиш қулай, ўрнатиш осон. Камчиликлари-тез шикастланади, ишлаш 
муддати чегараланган (10 йилгача), қуёш нурларига таъсирчан. Матоли 
затворлар қўлашнинг бир нечта конструктив схемалари мавжуд (5.27 - расм). 
Қобиқ бир қатламли ёки икки қатламли, остонага бир (ёпиқ қобиқ) ёки 
иккита анкер билан маҳкамланади, (5.27 - расм, а, b). Затворни кўтариш учун, 
қобиқни ўзиоқар ёки мажбурий йўл билан сув, музламайдиган суюқлик ёки 
ҳаво билан тўлдирилади.
 


227 
 
5.27 - расм. Матоли затворлар конструктив схемалари: 
1-ҳаво; 2-ички қобиқ; 3-ушлаб турувчи қобиқ; 4-ҳимояловчи қобиқ; 5-металл тасма. 
Мажбурий юбориш ён деворда ўрнатилган насос ёрдамида амалга 
оширилади. Махсус суюқлик қўлланилганда эса ён деворда резервуар бўлиши 
керак, ундан затвор кўтарилишда суюқлик қобиққа узатилади, туширилишида 
эса чиқариб юборилади. Ўзиоқар юборишда ҳам сувни сақлаш учун резервуар 
талаб қилинади, затвор кўтарилишда қобиққа қуйилади. Бу ҳолда қобиқни 
бўшатиш учун сув пастки бьефга чиқариб юборилади. 
Суюқликни (сув ёки ҳаво) келтириш ва чиқариш остонадаги ён девордаги 
қувурлар орқали амалга оширилади. Қобиқни тўлдириш ва бўшатиш учун 
оралиқ деворга насослар, компрессорлар ва қувурлар учун мосламалар 
жойлаштирилади. Қобиқни ҳаво билан тўлдиришда у икки қатламли 
тайёрланади: ички қобиққа ҳаво юборилади, ташқиси эса ушлаб турувчи 
ҳисобланади (5.27 - расм, d). Затворни ҳаво ёки суюқлик билан тўлдиришда 
ҳимоя вазифасини бажарувчи яна қобиқ бўлиши мумкин. Шундай затворлар 
ҳам мавжудки уларнинг қобиқлари анкерланмайди, остонага шарнирли 
махкамланган ҳаракатланувчи металл тасма билан бирлаштирилади (5.27 -расм, 
e). Қобиқ четлари ён томонидан тасма бўлиши керак. Қобиқ оралиқ ва ён 
деворга эркин туташиши ёки уларнинг четалари маҳкамланиши мумкин. Эркин 
туташишда тўлдирилган қобиқ четлари сиқилади ва қобиқ билан бетон 
орасидаги тирқиш зичланиши таъминланади. Четлари мустаҳкамланган 


228 
тўлдирилган қобиқ четларида бурамалар ҳосил бўлади. Четлари 
мустаҳкамланган затворлар трапеция шаклидаги (каналдаги остона) 
тирқишларда ўрнатиш мумкин, бундай туташтириш жойида бурамалар ҳосил 
бўлмайди.
5.3. 

Download 10,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish