165
4.33 - расм. Ён деворни шўнғувчи девори (а), тўғри бурчакли (б) ва ўтмас бурчакли (в)
туташтириш:
1-бўйлама девор; 2-сув урилма; 3-рисберма.
Тўкилган грунтни яхши зичлаш талаб qилинади. Орқа томон билан
грунтни туташиб туриши учун тахминан 1׃0,1 нишабликда силлиқ қилиб
бажарилади. Фильтраsия йўлини узайтириш
учун махсус тадбирлар
қўлланилади:1) баланд тўғонларда устидан сув ўтказмайдиган бетонли
тўғоннинг диафрагма билан тугайдиган бир қисми грунтли тўғон танасига
киритилади (4.33 - расм, а); 2) унча баланд бўлмаган тўғонлардан
темир-
бетонли ёки шпунтли диафрагма ўрнатилади (4.33 - расм, б); 3) ўрта босимли
тўғонларда “1” ва “2” ечимлардан ташqари ён девор марказий қисмини
катаксимон темир - бетонли конструкция кўринишида бажариш мумкин (4.33 -
расм. в). Диафрагмани ён девор ва замин билан туташтириш эластик бўлиши
керак. Ён девор заминида фильтрацияни камайтириш учун тўғоннинг шпунт
деворлари унда давом эттирилади ва юқори девор остида уларни қирғоққа
киргизилади.
166
Девор орқасидаги дренаж қуйидаги мақсадлар учун хизмат қилади: 1)
фильтрланган сувни чиqариб ташлаш; 2) ён девор орqасидаги
депрессия эгри
чизиғини пасайтириш ва унга таъсир этувчи гидростатик босимни камай-
тириш; 3) гидроэлектростанцияни сутка давомида ростлаш пайтида қуйи
бьефдаги сув сатhининг ўзгариши жараёнида қайта кўмишдаги сув сатҳлари
орасидаги фарқ минимумгача камайиши.
20...30% таъминланганликдаги дарёларда дренажни сутка давомида
ростлаш пайтидаги сатҳ ўзгаришларини инобатга олган ҳолда ёз чилласидаги
сатхдан бир оз юқорироқда жойлаштириш лозим. Ёзги ва ёзги-кузги сел
тошqинлари пайтида дренажнинг сувга кўмилган ҳолда
ишлашга рухсат
этилади. Пастки бьефдаги сув сатхининг унча катта бўлмаган ўзгаришларида
устуворликнинг минимал заҳираси қурилиш даврига тўғри келади.
Қурилиш даврида (зарурат бўлса иншоотдан фойдаланишда ҳам)
силжишга устуворликни ошириш учун пойдевор плитаси остига баландлиги
1...2 м ли орқа томондан тишлар ўрнатилади ёки ён девор билан шарнир
ёрдамида бирлаштирилган орқа томонда анкерли плита ўрнатилади. Ён девор
товони остида кучланишларни бараварлаштириш учун ён
девор пойдевор
плитаси олдида чиqиб турувчи консол ўрнатилади Юқори туташтирувчи
деворнинг узунлиги кўпинча понур узунлигига тўғри келади: пастгиси эса – сув
урилма узунлиги билан (унинг давоми плиталар билан мустаҳкамланган
оqимни йўналтирувчи дамбалар хизмат qилиши мумкин); баъзида пастки девор
сув урилма ва рисберма чегарасида бўлади.
Ажратувчи ён девор (водослив ва гидроэлектростанция биноси
оралиғида) вертикал ёки қирралари унча қия бўлмаган девор кўринишида
бўлади. Пастки бьефга девор пирсга ўтади.
Одатда девор сув урилма ва
рисберма оралиғида бўлади. Сув урилмада унча баланд бўлмаган девор сув
урилма плитасига ўрнатилади; баланд деворлар, хамда рисберма чегарасидаги
девор алохида пойдевор плитага эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: