167
4.8. Устунлар (бичок) қурилмаси, уларнинг вазифаси. Тўғон юқори
қисмини тузилиши
Оралиқ деворлар затворлар, кўприклар ва кўчмас кўтариш
механизмлари учун таянч вазифасини бажаради. Юqори бьеф томонидан
оралиқ деворнинг пландаги шакли силлиқ (4.34 - расм, а,б), музларни ўтка-
зишда эса – эгри чизиқли ўткирланган (агар оралиқ девор чок билан
қирқилмаган бўлса) (4.34 - расм, в) бўлиши керак. Оралиқ девор qалинлиги
қуйидагиларга боғлиq бўлади: 1) затвор тури ва конструкцияга; 2) сув ташлаш
оралиқларининг
ўлчамларига;
3)
кўприкларнинг
ўлчамлари
ва
конструкциясига; 4) бўйлама галереядан чиқадиган эксплуатаsия ва авария
йўлларининг мавжудлигига; 6) назорат ўлчаш аппаратлари учун хоналар,
вентиляция ва бошqа хизмат хоналари ўлчамларига. Ясси затворли водосливли
тирқишларда ўлчамларни дастлаб белгилаш учун 4.34 - расм, в даги схемадан
фойдаланиш мумкин ва қуйидаги кўрсатмаларга амал қилиш лозим.
Мустаҳкамлик ва ишлаб чиqариш шартлари бўйича пазлар орасидаги қалинлик
м
d
8
,
0
0
, одатда 0,8...1,5 м; тўлиқ қалинлик
м
d
0
,
2
(одатда 2...6 м); агар
оралиқ девор чок ўқлари билан қирқилган бўлса (қутисимон конструкция),
унинг қалинлиги 0,5...2 м га катта бўлади;
м
c
a
5
,
0
;
м
m
n
2
...
7
,
0
2
/
=
;
(
)
м
b
m
4
...
1
10
/
1
...
7
/
1
, бунда
b
-тирqиш оралиg‘и;
1
l
ни ишчи затворни
таъмирлаш ишларини олиб бориш шароитидан келиб чиққан холда
белгиланади (1,0...1,5 м кам бўлмаган). Агар таъмирлаш ёки авария-таъмирлаш
затвори сифатида юқори бьеф томонидан худди шундай затвор, ишчи затвор
каби ишлатилса,
a
ва
c
ўлчамлари ўрнига
n
ва
m
ўлчамлари қабул
қилинади, унда
1
l
мос равишда ошади. Водосливли тирқишларнинг сегментли
ишчи затворларида
d
қалинлиги камайиши мумкин (баъзида 1...2 м гача),
ишчи затворлар учун пазлар кенг ва унча чуқур бўлмайди ёки умуман
ўрнатилмайди.
168
4.34 - расм. Тўғон оралиқ деворлари (водосливли тирқиш билан):
а,-юқори қисмни планда кўриниши (а-ярим циркулли);б -оралиқ девор шакли коэффициенти
ён томондан сиқилиш коэффициенти
га боғлиқ; в-планда асосий ўлчамларни белгилаш
схемаси; 1-таъмирлаш ёки авария затвори учун паз; 2-асосий (ишчи) затвор 3 учун паз.
Водосливли тирқишлар оралиқ деворларининг юqори сатх белгиси
қуйидагиларга боғлиқ; 1) устидан сув ўтказмайдиган тўғон тепаси сатх
белгисига; 2) затвор турига (сегментлида оралиқ деворлар сатх белгиси одатда
ўрта қисмда пастда бўлади); 3) қўлланиладиган кўтариш ва транспорт
механизмларига; 4) ўтиш кўприкларининг мавжудлигига. Оралиқ деворлар-
нинг тепаси юқори ва пастки бьефларда поғоналарга эга бўлиши мумкин, улар
орқали кўприклар ўрнатилади. Юқори бьефда уларни жойлаштириш учун
консоллар кўзда тутилиши мумкин. Поғоналар кўприк сатх белгисини хисобга
олиб лойиҳаланади, хусусан юқори бьефда сузгичлар, музлар кўприкларнинг
оралиқ қурилмаларига урилмаслиги лозим. Устидан сув ўтказмайдиган тўғон
тепасида йўл ўрнатилганда камарнинг юқори сатх белгиси тўғон тепасининг
сатх белгиси билан боғланади. Юqори бьефда оралиқ девор тик ёки қия
қиррали бўлади (охиргиси музни яхши майдалаб юбориш учун фойдалидир).
Пастки бьефда оралиқ девор поғонанинг юқори сатх белгиси шу бьефдаги
169
максимал сув сатхи белгисидан тахминан 1...2 м юқори қабул қилинади.
Кўприкларни оралиқ девор пастки қисмига жойлаштиришда уларни
жойлаштиришнинг қуйидаги вариантлари бўлиши мумкин: 1) эстакадада (4.35 -
расм, а); 2) бевосита оралиқ деворнинг пастки камарида (4.35 - расм, б); бунда
грунтли тўғон тепасидан кўприкка йўл ўрнатиш талаб қилинади.
4.35 - расм. Оралиq девор пастки qисмида кўприкларни жойлаштириш:
Do'stlaringiz bilan baham: |