130
тўғоннинг ботиқ томонига бирлашган ҳар хил конструкцияли сув қабул
қилувчи остона, улар ёрдамида сув олинади ва сўнгра ростлагич орқали сув
каналга ўтади. Сув қабул қилувчи остона дарё тубидаги (понурдан) 1,5...2 м
баландда жойлаштирилади. Ростлагич олдида қўшимча
Г-шаклидаги эгри
чизиқли остона ўрнатилади. Бу остона кўндаланг циркуляцияни кучайтиради,
сув остида оқиб келаётган чўкиндиларни тўғон оралиқлари орқали дарёнинг
пастки бьефига ўтказиб юборади. Бу оралиқлардаги водослив остонасини понур
сатҳида жойлаштирилади, бу эса эгри чизиқли ўзан бўйича ҳаракат қилаётган
чўкиндилар билан бирга оқимни қаршиликка
учрамасдан ташлаб юборишини
таъминлайди.
Фарғонача сув олишда бир вақтнинг ўзида каналга сув олиш билан бирга
сув ташловчи тўғон орқали сув пастки бьефга ташланса энг самарали ишлайди.
Иншоотни эксплуатация қилиш шуни кўрсатадики, сув олиш коэффициенти 0,6
бўлганда 1,5 дан 3,5 % гача туб чўкиндилар каналга ўтади. Фарғонача сув
олишда сувни бир томонга олиш мумкин, чунки кўндаланг
циркуляция
туфайли чўкиндилар ботиқ қирғоқдан қавариқ қирғоқ томон ҳаракат қилади ва
чўкиндилар бир томонга тўпланиб қолади. Шу сабабли қавариқ қирғоқдан сув
олиш имконияти бўлмайди. Сувни бошқа қирғоққа узатиш зарурати туғилса,
сувнинг бир қисми ботиқ қирғоқдан дюкер ёки бошқа сув ўтказувчи иншоот
орқали бошқа қирғоққа узатилади.
Будай турдаги сув олиш Ўрта Осиёнинг бир қатор дарёларида қурилган
(Қорадарё, Сох, Чирчиқ, Зарафшон, Ангрен) ва бир неча йиллар давомида бош
каналларга туб чўкиндилар ўтиб кетмаслиги
таъминлаб самарали ишлаб
келмоқда.
Фарғонача сув олишнинг асосий ютуқлари – уларнинг конструкцияси
оддийлиги ва
эксплуатацияси ишончлилигидир; тўғондан ташланадиган сув
сарфи оқиб ўтилишининг гидравлик шароитлари ёмонлашуви ва дарёда
нисбатан катта ҳажмдаги бошқарадиган (йўналитирувчи дамбалар қуриш,
қирғоқларни қирқиш ва ҳоказолар)
ишлар барпо этиш уларнинг
камчиликларидан биридир.
131
Эгри чизиқли тўғонни планда қийшиқ жойлаштириб сув олиш (4.14 -
расм,b) Бу схемадан дарёнинг тор еридан кенг водийга чиқиш олдида сув олиш
иншоотларини қуришда фойдаланиш мумкин. Тўғоннинг бош иншоот 2 га
ёндошган иккита оралиғи сегментли затвор ўрнатилади. Бу затворларнинг
тепаларига турли оқизиндиларни ва муз парчаларини
пастки бьефга ташлаб
юбориш учун уркач ўрнатилади. Тўғон бош иншоотга нисбатан қийшиқ қилиб
ўрнатилса, сув оқими ён томонга сув олиш схемасидек оқиб ўтади ва натижада
юқори бьефда кўндаланг циркуляция ҳосил бўлиб сувдаги туб чўкиндилар
тўғоннинг сув ташлаш оралиғига йўналтирилади. Бундан ташқари, баландлиги
1,5 м бўлган ўтказилмайдиган эгри чизиқли остона 5 чўкиндиларни бош
иншоотга ўтказмайди. Иккинчи томондаги қиғоққа сув тўғон флютбетига
жойлаштирилган дрюкер 6 орқали ўтказилади.
Сув дюкерга бош иншоотнинг
ўнг томонидаги оралиқ орқали олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: